1. Фасадларни табиий тош ашёлар-мармар, гранит ва бошқа плиталар билан қуруқ усулда қоплаш кнауф жамлама тизимларининг элементлари


Кнауф гипскартон қопламаларидан осма шифтлар



Download 16,73 Mb.
bet7/12
Sana23.06.2022
Hajmi16,73 Mb.
#697827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
КНАУФ пардозлаш

Кнауф гипскартон қопламаларидан осма шифтлар


Шифтлар интерьернинг ажралмас қисми бўлиб, унинг ягона меъморий кўримини ташкил қилади. Турар жой ва жамоат биноларининг шифтларини анъанавий услубда шпаклёвкалаб, сув бўёқларда бўяб қўйиш доимо кенг қўлланиб келинган. Ўта текис, замонавий таркибларда бўялиб, жилосиз оқ рангли кўрим ҳосил қилган шифт юзаси хоналарда ёруғликни ёйиб беради ва яхши қулайлик яратади.
Пардозлашнинг бундай услублари кўп меҳнатталаблиги билан бирга, “ҳўл” жараёнлар билан бажарилиши ва технологик тўхташларнинг катта сони билан тавсифланади. Турар жой, жамоат ва саноат биноларининг шифтларини анъанавий пардозлаш услублари билан бирга замонавий қурилиш индустрияси хоналарнинг вазифасига қараб шифтларнинг бошқа турларини яратиш имконини берди. Бу шифтлар янги эстетик, конструктив ва вазифавий ечимлари билан ажралиб туриб қуйидаги турларга классификацияланади: осма, остидан қопланадиган, тортма, елимланган ва б.
Осма шифтлар қаватлараро ёки том ёпмасига осилган синч ва унга ўрнатилган, қўйилган унсурлардан, масалан, гипскартон қопламалардан шифт юзасини ҳосил қилиб қурилган конструкциялардир. Осма шифтларда қаватлараро ёпма ва шифт текислиги орасида бўшлиқ ҳосил бўлади. Бу бўшлиққа муҳандислик коммуникациялари ва ёритгичларни жойлаштириш мумкин. Бу ҳолатда осма шифт қавтлараро ёпмадаги нотекисликларни ва муҳандислик коммуникацияларни ёпувчи манзарали панел вазифасини ўтаб, турар жой, жамоат ва саноат биноларида хоналар интеръерининг меъморий-бадиий образини яратади.
Махсус хоналарда ўзига хос махсус осма шифтлар қўлланилади, масалан, акустик, намга чидамли, ёнғиндан хавфсиз, гигиеник.
Конструктив тузилишига кўра осма шифтлар очиқ синчли, ёпиқ синчли ва металл рейкали бўлиши мумкин (21-расм).

П111 системадаги шифт.



П112 системадаги шифт.


21-расм.

Ёпиқ синчли осма шифтлар гипскартон, гипстолали қопламалардан қурилади.


Ёпиқ синчли шифтлар нафақат хоналарни юқори сифатли пардозлашга, балки дизайн санъатининг ижодий ечимларини тадбиқ қилишга кенг имкониятлар беради.
Ёпиқ синчли шифтнинг синчи махсус рухланган профиллардан ёки ёғоч рейкалардан қурилади. Турли ҳил махсус монтаж осмалари ёрдамида синчнинг асосий профиллари асосий шифтга осилади, профилларга гипскартон қопламалар ўрнатилади (22-расм).

22-расм.
Икки сатхли осма шифтнинг девор билан туташуви.
Синчнинг юк кўтариб турувчи профилларининг жойлашишига қараб икки ҳил осма тизимлар бўлиши мумкин. Профиллари бир сатҳда жойлашган осма шифтлар бир сатҳли, икки сатҳда жойлашганлари эса икки сатҳли дейилади (23, 24-расмлар).



.



23, 24-расм.
Икки сатхли ёғоч синч.

Икки сатхли шифт конструкциясида асосий ва юк кўтариб турувчи профиллар девор билан қатъий бириктирув ҳосил қилмайди, шунинг учун бундай шифтни шартли равишда «сузиб юрувчи” деб аталади. Қаватлараро ёпмалар конструкцияларининг кам миқдордаги эгилишларида, деворларнинг деформацияси ёки вибрациясида бундай осма шифт ўз горизонтал ҳолатини сақлаб қолади. Бу ўз навбатида туташув чокларида дарзлар ҳосил бўлишининг олдини олади.


Бир сатхли шифтларда барча профиллар девор бўйлаб қотирилган йўналтирувчи профиллар ШЙП 28х27 га ўрнатилади. Шифтнинг бундай конструкцияси одатда чўкиш жараёнлари тугаган, вибрациялар бўлмайдиган биноларда қўлланилади. Икки сатхли шифтлар бир сатхли шифтларга таққослаганда хона баландлигини профил ёки рейка ҳисобига камайтиради (25-расм).


Download 16,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish