10-расм.
Қуруқ усулда қурилиш иш жараёнлари.
КНАУФ-гипскартон қопламаларидан пардеворлар қуриш.
Кнауф йиғма гипскартон пардеворлари ички тўсиб турувчи конструкция сифатида хона ҳарорати қуруқ, меъёрий ва нам ҳолатдаги, баландлиги 2, 7 м дан
9 м гача бўлган, зарарли бўлмаган ҳолатларда қўлланилади.
Бу пардеворлар биноларнинг қуйидаги турларида қўлланилади:
ҳар қандай конструктив турдаги ва тизимдаги;
ёнғинбардошликнинг ҳар қандай даражасида;
кўп қаватли биноларда, қаватларининг сони 60 қаватдан ошмаганда;
кучли шамол таъсиридаги худудларда;
оддий ва мураккаб инженер-геологик шароитларда, сейсмиклиги 7, 8, 9 балли бўлган жойларда қуриладиган.
Синчларни ўрнатиш ишлари пардозлаш ишлари олиб борилаётган вақтда, электрмонтаж ва сантехника тизимлари, шамоллатиш коммуникацияларини ўрнатиш ишлари якунланиб бўлгандан сўнг амалга оширилади (11-расм).
11-расм.
Пардевор синчининг тайёр ҳолати.
Йиғма пардеворларни бевосита қаватлараро ёпмага ёки пол асосига ўрнатиш мумкин.
Синчни монтаж қилиш тоза пол қопламасини қуришдан олдин, қуруқ ва меъёрий шароитларда ҳаво ҳрорати Қ12ºС дан паст бўлмаганда, қопламаларни ўрнатиш ва чокларни ёпиш ишлари Қ15ºС дан юқори ҳароратларда (қиш даврида доимий иситиш тизими ишлаб турган ҳолда) бажарилади.
Ишларни бажариш. Пардеворларни тез ва хатосиз қуриш мақсадида полда устун профил ва эшик ўринларини белгилаб қўйиш тавсия қилинади. Эшик кесакиларининг ўлчами ва очилиш йўналиши аниқланиб олиниши керак (12-расм).
12-расм.
Пардевор синчларини ўрнатиш.
Эшик ўрнини белгиловчи устун профиллар, устунлар қадамидан қатъий назар пардеворнинг бутун баландлигига ўрнатилади. Эшик ошиқ-мошиғи ўрнатиладиган тарафдаги устун профил кучайтирилади. Бунинг учун унинг ичига бутун бўй баробар ёғоч рейка қўйилади ёки худди шундай профил билан тўрт бурчак “қувур” шаклида бирлаштирилади (13-расм).
13-расм.
Эшик ўрни устига ўрнатиладиган профилнинг устун профил билан туташуви.
Йўналтирувчи профилдан тешиб йиргич ёрламида эшик усти тўсини ясалади. Шундан сўнг эшик ўрнининг устки қисмида оралиқ устун профил ўрнатилади. Бу гипскартоннинг вертикал туташув чокини эшик ўрнининг устига тушиши учун қилинади. Бундай конструкция дарзлар ҳосил бўлиши эҳтимолини камайтиради.
Девор ва бино устунларига, шифт ва пол асосига қотириладиган профилларга зичлаштирувчи тасма ёпиштирилади (14-расм).
14-расм.
Йўналтирувчи профилни ва унга тасмани ўрнатиш.
Синч ўрнатиш ишлари тугалланганидан сўнг бир томондан гипскартон қоплаш ишлари бошланади. Барча горизонтал чоклар узлукли қилиб бажарилади. Бурама михларнинг каллаги 1 мм чўктирилиб буралиши керак (15-расм).
15-расм.
Тайёр синчга гипскартон қопламаларни ўрнатиш.
Қопламаларни ўрнатиш бир йўналишда олиб борилиши керак. Бу ўрнатилган гипскартон шурупининг кейинги ўрнатилаётган гипскартон бурама-михининг профил токчасининг эгилишини олдини олади (16, 17, 18-расмлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |