1. Фаннинг мақсади ва вазифалари. Табиий ресурслар ҳуқуқи фанининг ривожланиш тарихи


Табиий ресурслар ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишни ўрганувчи фандир



Download 32,16 Kb.
bet2/5
Sana26.01.2023
Hajmi32,16 Kb.
#902977
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни!

Табиий ресурслар ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишни ўрганувчи фандир.
Табиий ресурслар ҳуқуқи бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг мустақил ҳуқуқ тизимида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлган алоҳида йўналиш ва хусусиятларга эга бўлган ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ҳар бир ҳуқуқ соҳасининг моҳияти тартибга солинаётган ижтимоий муносабатлар доираси ва даражасига боғлиқ бўлади. Шу жумладан, Табиий ресурслар ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг соҳаси сифатида тартибга солаётган ижтимоий муносабатларнинг кенглиги, мураккаблиги, хилма-хиллиги ва ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради.
Ҳаммамизга маълумки, давлат ва ҳуқуқ назариясига асосан ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида тутган ўрни ва иштироки даражаси доираси нуқтаи назаридан мустақил ва комплекс (мажмуалашган ёки кенг қамровли, кенг тармоқли) ҳуқуқ соҳаларига бўлиниши мумкин. Мустақил ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни асосан ўзининг кучи, имкониятлари даражасида тартибга солади. Масалан, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи ва бошқалар.
Кенг қамровли (комплекс) аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни тартибга солишда бошқа ҳуқуқ соҳаларининг ҳуқуқий қоида-талаблари ва тамойиллардан фойдаланади.
Табиий ресурслар ҳуқуқи ҳам табиат-жамият тизимидаги глобал аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда биринчи навбатда экологик умуммажбурий аҳамиятга эга бўлган тамойил, усул ва қоида-талаблардан фойдаланади, иккинчидан, ушбу мураккаб экологик муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий тартиботини таъминлашда ўзаро боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг бошқа соҳаларининг куч ва имкониятларидан фойдаланади. Чунки, Табиий ресурслар ҳуқуқи ҳал қилишга қаратилган экологик муаммо ва вазифаларнинг кўлами кенглиги, мураккаб ва аҳамиятлилиги сабабли фақатгина жамият ҳаётининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий жабҳаларида мавжуд бўлган барча восита чора-тадбирларни сафарбар қилиш орқали экологик муносабатларни тартибга солиши мумкин.
Шунинг учун ҳам экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда экологик тамойил, қоида ва талаблар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳалари яъни маъмурий, жиноий, фуқаролик, меҳнат ва хўжалик-ҳуқуқий восита ва қоида-талабларидан фойдаланади.
Демак, экология ҳуқуқи - табиат ва жамият тизимида пайдо бўладиган экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган кенг қамровли ва кўп тармоқли ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир фан ёки ҳуқуқ соҳаси ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида тутган ўрни ва тартибга солинаётган муносабатларнинг кўламига кўра ўзига хос хусусиятларига эга бўлади.
Шу жумладан Табиий ресурслар ҳуқуқи ҳам биринчи навбатда ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида бошқа ҳуқуқ соҳалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойил, шакл ва қоидалардан фойдаланиб, ривожланиб бормоқда.
Шунинг билан бир қаторда Табиий ресурслар ҳуқуқи тартибга солаётган ижтимоий муносабатлар табиат қонуниятлари, табиий ресурслар, экологик тизим ва компонентларга таъсир этиш, яъни ҳолатининг ёмонлашиши, миқдорининг камайиши, мувозанатнинг бузилиши, турларнинг йўқолиб кетиши ва ҳоказолар каби жараёнларда пайдо бўлади. Ҳаммамизга маълумки, инсон табиат маҳсули, унинг бир қисми, табиат қонуниятлари доирасида шаклланган, ривожланаяпти ва тараққий этиб боради. Бир сўз билан айтганда “Табиат-жамият” тизимида табиат беқиёс даражада устун ҳуқуққа, кўламга ва салоҳиятга эгадир. Шунинг учун ҳам жамият ўз тараққиётига эришмоқчи бўлса, албатта табиатнинг муқаддас, устувор қонуниятларини англаши, эътироф этиши, ўз ҳатти-ҳаракатларини мослаштириши ва энг муҳими ўз эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ ҳаракат ёьналишлари табиатнинг ҳолатига боғлаб ривожлантириши лозим бўлади. Кўриб турибмизки, экологик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда табиий қонуниятларнинг устуворлиги ўз навбатида Табиий ресурслар ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилувчи, ажралиб турувчи хусусиятлари мавжудлигини тақозо этади. Ушбу хусусиятлар биринчидан, экологик муносабатларни тартибга солишда табиат қонуниятларини устунлигини таъминлаш; иккинчидан, жамият ҳаётида шаклланган экологик умуммажбурий тамойил, қоида-талабларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солишда қўллаш; учинчидан, экологик муносабатларни тартибга солиш механизмида конституциявий, маъмурий, меҳнат, жиноий, фуқаролик, хўжалик-ҳуқуқий чора-тадбирларидан фойдаланиш ва тўртинчидан, экологик муаммоларни ҳал қилишда жамият ҳаётида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий жабҳаларини чора-тадбирларини кенг сафарбар қилиш билан белгиланади.
Табиий ресурслар ҳуқуқи мураккаб таълимот тизимига эга бўлиб, табиат қонуниятлари ва жамият қонунларининг ўзаро мослашиши, мувофиқлашиши натижасида шаклланади, ривожланяпти ва тараққий этади. Шунинг учун ҳам табиатда бўладиган ўзгаришлар, воқеа-ходисалар билан боғлиқ назарий таълимот ва билимлар ўз навбатида жамиятнинг табиат сир-асрорлари, илмини чуқурлаштиришга хизмат қилади. Чунки, табиий билимларни ўрганиш ўз навбатида жамиятнинг табиат билан бўладиган ўзаро муносабатларини уйғунлаштиради, ҳар бир давлат экологик сиёсатини йўналишларини оқилона белгилашга хизмат қилади.
Бугунги кунда табиат қонунларини ўрганиш табиий ресурсларнинг ривожланиши, ўзаро боғлиқлигини даражаси экологик тизимдаги муайян табиий ресурс, тур ва компонентлар сифат ва миқдорий ўзгаришлари, уларга бўладиган таъсир доираларини аниқлаш ёки бир сўз билан айтганда табиат илмини ўрганишда табиий фанлар тизимида ўз йўналиши, хусусиятларига эга бўлган экология фани тобора ривожланиб бормоқда.
Биз Табиий ресурслар ҳуқуқи фанини чуқурроқ ўрганмоқчи бўлсак, авваламбор “Экология фани” ҳақидаги умумий тушунча ва йўналишларини етарли англашимиз керак бўлади.
Экология – мураккаб тизимга эга бўлган, тирик организмларнинг яшаш шароити ва шу организмларнинг ўзлари яшаб турган муҳит билан ўзаро мураккаб муносабатларини ўрганувчи фандир.
1866 йилда немис биологи ўз илмий асарида биринчи бўлиб “Экология” атамасини фанга киритиб, унинг маъносини тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан боғлиқлигини ўрганувчи таълимот сифатида ифодалайди.
Экология атамаси юнонча “оикос” – турар жой, яшаш муҳити, уй, - “логос” – таълимот, деган маънони билдиради. Бир сўз билан айтганда, экология биз яшаб турган муҳит, уй, ватанимиз ҳақидаги фандир.
Илм, фан-техниканинг ривожланиши табиат ҳақидаги билимларнинг кенгайиши ва ўз навбатида табиат-жамият тизимидаги ўзаро таъсирларнинг кескинлашиши экологиянинг биология фанининг кичик бир қисмидан ажралиб, алоҳида фан сифатида ривожланишига олиб келди. Экология – табиат фанларининг барча соҳа ва тармоқларига кириб бориб, жамият ҳаётининг муҳим жабҳалари ҳисобланган иқтисодиёт, сиёсат, маънавият-маданият, ижтимоий мажмуаларни қамраб олди. Табиат ва жамият ҳаётининг барча соҳа ва йўналишларини қамраб олган ушбу жараён, яъни “Экологиялизациялаштириш” асосида бугунги кунда мураккаб тизимга эга бўлган, глобал аҳамиятдаги экология фани шаклланди. Экология фани ҳозирги кунда 70 га яқин “Табиат-жамият тизимида” ги таълимот ва ғоялар мажмуасини ўз ичига олади, яъни, одам экологияси, иқтисодиёт экологияси, муҳандислик экологияси, агро экология, кимёвий экология, ҳуқуқий экология ва бошқалар. Демак, Табиий ресурслар ҳуқуқи фани глобал аҳамиятдаги экология фанининг таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда Табиий ресурслар ҳуқуқи фанини олдида “Табиат-жамият тизими” да турли шакл ва йўналишларда пайдо бўладиган ўзаро таъсирларни барқарорлаштириш, ҳаракат йўналишларини аниқлаш, жамият аъзоларининг табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириш меъёрларини ўрнатиш, табиат қонунлари даражасида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш талабларини белгилаш каби маъсулиятли вазифаларни юклайди.



Download 32,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish