1. Фаннинг мақсади ва вазифалари. Табиий ресурслар ҳуқуқи фанининг ривожланиш тарихи


Табиий ресурслар ҳуқуқининг асосий йўналишлари ва предмети



Download 32,16 Kb.
bet4/5
Sana26.01.2023
Hajmi32,16 Kb.
#902977
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу маъруза матни!

3. Табиий ресурслар ҳуқуқининг асосий йўналишлари ва предмети


Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирлар натижасида турли ижтимоий муносабатлар пайдо бўлади. Ушбу соҳада ижтимоий муносабатларни биз ижтимоий-экологик муносабатлар деб атаймиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий-экологик муносабатлар шакли, мазмуни жиҳатдан турли-туман бўлиб, ушбу муносабатларни тартибга солишда ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этади.
Ижтимоий-экологик муносабатларни йўналишларини илмий жиҳатдан асосланган ҳолда оқилона аниқлаш ўз навбатида, ушбу муносабатларни тартибга солиш ҳуқуқий механизмини ихчамлаштиради ва амалга оширишга ёрдам беради.
Бугунги кунда табиат-жамият тизимидаги ижтимоий муносабатлар учта қуйидаги асосий йўналишларда пайдо бўлади:
1. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ экологик - ҳуқуқий муносабатлар;
2. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий муносабатлар;
3. Аҳолини экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган экологик-ҳуқуқий муносабатлар.
Ушбу экологик-ҳуқуқий муносабатлар йўналишлари ўз мазмун-моҳиятига кўра бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, жамиятнинг табиат билан ўзаро таъсирлар тизимида тутган ўрни муаммоларни ҳал қилишда қўлланиладиган чора-тадбирлари, услублари ва ўзига хос хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш - ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, табиий ҳосилалар ва экологик комплексларни сақлаш, қайта тиклаш, атроф муҳитнинг биологик хилма-хиллигини таъминлаш билан боғлиқ қоида-талаб, чора-тадбирларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Айниқса, ХХ асрда табиий муҳитни муҳофаза қилиш йўналишига катта эътибор берилииб, ҳар бир давлатда турли дастур, режалар ва қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингандир.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, қоида-талаблари муҳофаза аҳамиятидаги ижтимоий-экологик муносабатларини тартибга солади.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш деганда, жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиатнинг фойдали қисмларини ўзлаштириши тушунилади.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тизими - жамиятнинг турли эҳтиёжларини қондириш мақсадида ер, ер ости бойликлари, сув ресурслари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қаратилган илмий жиҳатдан асосланган давлат дастур ва режалари, қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари асосида тартибга солинади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ умуммажбурий қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари фойдаланиш аҳамиятидаги, ижтимоий - экологик муносабатларни тартибга солади.
Экологик муносабатлар тизимида табиий ресурслар, яъни ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш кенг ва муҳим ўринни эгаллайди. Чунки, жуда қадимдан инсон табиатдан фойдаланиб келмоқда ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг миқдори, муддати ва тартиби ҳар бир давлатда қатъий равишда белгиланиб, тобора ривожланиб бормоқда. Чунки, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида табиатда турли экологик муаммолар пайдо бўлиши ва экологик инқирознинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун ҳам республикамиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб, табиий ресурслардан фақат илмий жиҳатдан асосланган, яъни оқилона фойдаланиш чора-тадбирлар тизими орқали амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш - антропоген таъсирлар натижасида пайдо бўладиган экология вазияти ва офати минтақаларида барқарор табиий муҳитни сақлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлигига таъсир кўрсатувчи экологик хавфли ва зарарли таъсирларни олдини олиш билан боғлиқ кенг қамровли чора-тадбирлар тизимидан иборат.
экологик хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар 1980-85 йилларда намоён бўлиб, амалга ошириб келинмоқда.
Экологик хавфсизлик ўн йиллар давомида республикамиз ҳудудида табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик ва табиатни муҳофаза қилиш қоида-талабларига мунтазам амал қилмаслик шароитида халқ хўжалиги соҳаларида олиб борилган ишлаб чиқариш жараёни натижасида юзага келди. Демак, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот, ўсимлик дунёси ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш каби давлат экологик сиёсатининг икки муҳим йўналишларидаги қоида-талабларини таъминламаслик ўз навбатида, табиат-жамият тизимида янги йўналиши ҳисобланган аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни пайдо бўлишга сабаб бўлади.
Экологик хавфсизлик - табиат-жамият тизимининг барқарор ҳолати бўлиб, бунда атроф табиий муҳит, табиий ресурслар ҳолати, жамият ҳаёти ва инсон соғлигига хавфли таъсирларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини кўзда тутади.
Экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими - атроф табиий муҳит барқарорлиги, аҳолининг соғлигига хавфли таъсир этувчи омилларни камайтириш, олдини олиш, чеклаш ва бартараф этишга қаратилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳадаги қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
- экологик хавфли ҳудуд, экология офати минтақаларини аниқлаш;
- экология экспертизасини жорий этиш;
- экологик хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш обектларини паспортлаштириш;
- хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш турлари фаолиятига рухсатномалар бериш;
-табиий офат, сел, тошқин ва техноген аварияларни аниқлаш, олдини олиш;
- аҳолининг экологик-ҳуқуқий маданиятини ошириш;
- аҳолининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш ва бошқалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида тавсифланган экологик ҳуқуқий муносабатлар давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишларни ташкил этади.
Табиий ресурслар ҳуқуқи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган экологик ҳуқуқий муносабатларнинг бирлиги ва яхлитлиги асосида намоён бўлади.
Маълумки, ҳар бир фан шу жумладан ҳуқуқ соҳаси ўзига тегишли ижтимоий муносабатлар тизимини ўрганиш ва тартибга солиш назарий-амалий қоида-талаблар тизимига эга бўлиб, ушбу фаннинг предметини ташкил этади.

Download 32,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish