1. Фаннинг ҳалқ хўжалигидаги ўрни ва ўрганиш соҳалари. Фаннинг мақсади, вазифалари ва структураси


Қишлоқ хўжалигида таъмирлаш соҳасини ривожланиш босқичлари



Download 127 Kb.
bet7/8
Sana02.07.2022
Hajmi127 Kb.
#731182
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
foydali fayllar uz mashinalar-ishonchliligi-va-tamirlash-fanining-maqsadi-va-strukturasi

Қишлоқ хўжалигида таъмирлаш соҳасини ривожланиш босқичлари.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш саноати, асосан, ўтган асрнинг биринчи чорагидан бошлаб шаклланган ва у бевосита собиқ Иттифоқ таъмирлаш саноати билан боғлик равишда ривожланиб келди. Қишлоқ хўжалигидаги энг биринчи таъмирлаш устахоналари оддий токарлик станоклари ёки хориждан олиб келинган «Краузе» русумли комбинацияланган станоклар, шунингдек, оддий темирчилик асбоб-ускуналари билан жиҳозланган эди. Ихтисослашган таъмирлаш корхоналаридаги махсус таъмирлаш-хизмат кўрсатиш ускуналари ҳам турли чет эл фирмалари томонидан етказиб берилган. Фақатгина гайка калитлари ва отвёрткаларни устахоналарда ишчиларнинг ўзлари тайёрлаганлар.
Иккинчи жаҳон уруши олдидан (1939-40 йиллар) қишлоқ хўжалигида машиналардан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усуллари ва технологияси бир оз такомиллашди, ишлатиладиган ускуналар ва аппаратлар мураккаблашиб, жамоа ва давлат хўжаликлари, МЦ лар, таъмирлаш корхоналарида механизатор ва таъмирловчи ишчилар таъмирлаш сохасидаги ишларида жуда катта тажриба ортира бошладилар. Ушбу тажрибаларни умумлаштириш ва бошқаларга ўргатиш зарурати келиб чиққан эди. Бу муаммоларни ҳал этиш учун илмий тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, уни ўтказиш усулларини такомиллаштириш талаб этиларди. Ана шу мақсадлар учун мамлакатнинг техника жами ўқув юртларида бир неча янги кафедралар (машиналар таъмири, машина-трактор паркидан фойдаланиш) ташкил қилинди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда мамлакат қишлоқ хўжалигини тез суратларда механизациялашуви, ишлаб чиқаришнинг барча табақаларида техникани кенг жорий етилиши, таъмирлаш -хизмат кўрсатиш ишларининг ҳам такомиллаштиришни ва бу ишларнинг ҳажмини ортишини, машиналарни таъмирлаш учун зарур шарт-шароитларни яратилишини қатъий талаб этади.
1947 йилдан эътиборан қишлоқ хўжалигида кучли моддий-техника базаси (машиналарга техник хизмат кўрсатувчи ва уларни таъмирлаш устахоналар, заводлар ва бошқа воситалар) яратилишга киришилди. Таъкидлаш лозимки, шу вақтларда қишлоқ хўжалиги техникаларига оид таъмирлаш -хизмат кўрсатиш ишлари техник хужжатларсиз бажарилар эди. Шу сабабли, бу ишларни самарали бўлиши мумкин эмас эди, чунки муайян (бир) таъмирлаш-технологик жараённинг ўзи турли устахоналарда, турлича ва кўпинча нотўғри бажарилган, таъмирлаш сифати нисбатан паст бўлган.
Таъмирлашнинг ўша вақтда ягона, энг илғор технологиясига ўтишини таъминлаш учун техник хужжатлар зарур бўлиб қолди. Ана шундай хужжатлар РосНИТИ (собиқ ГОСНИТИ) томонидан ишлаб чиқилди. 1949-1953 йилларда катта нусхада нашр этган қишлоқ хўжалигида машиналарни таъмирлашнинг намунали технологиясининг умумий 2200 босма варақдан иборат 35 та альбом ва китобларни ўз ичига олган. Бу технология бир-бирини тўлдирувчи материалларнинг нашр этган ғоят катта тўпламидан иборат бўлган.
Ушбу технологияга асосан, ўша вақтнинг ўзида машиналарни таъмири учун меҳнат сарфи, таъмирлашда талаб этиладиган материалларни сарфлаш нормативлари, шунингдек, машиналарни қишлоқ хўжалигида фойдаланишда сарфланадиган эҳтиёт қисмлар нормативлари ҳам ишлаб чиқилган эди. Шундай тартибда ишлаб чиқилган техник хужжатлар ва кўрсатилган нормативларнинг афзаллиги, машиналарни у ёки бу устахоналарда умумий технология ҳамда нормативларга мувофиқ таъмирлаш самарали бўлишини таъминланган.
Одатда, ягона (умумий) технология ва белгиланган норомативлар шаклидаги техник хужжатларга амал қилиб иш юритган устахоналарда таъмирлаш ишлари билан банд ишчилар сони ва машиналарни таъмирлаш вақти қисқарган, меҳнат унумдорлиги ошган, ишчининг иш хақи барқарорлашган, таъмирлаш сифати яхшиланган ва унинг ҳаражатлари камайган, ишлаб чиқариш маданияти ортган.
Умумий технология самарадорлигининг энг асосий афзаллиги шундаки, юзлаб-минглаб ишчиларни касб маҳоратини ошириш имконини берган, таъмирлаш ишларини тўғри усуллар билан бажаришга тез ўргатиб борилган. Аммо, бу даврга келиб, жамоа ва давлат хўжаликларининг молиявий аҳволи яхшиланиб, ўзлари кўплаб техникалар сотиб ола бошладилар, натижада МЦ (Машина-трактор станциялари) лар тугатила бошланди.
1958 йилда МТС лар тугатилгандан сўнг қишлоқ хўжалик техникаси таъмирига оид ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этишда ва рахбарлик қилишда айрим ноаниқликлар пайдо бўлди. Ушбу ноаниқликларга барҳам бериш мақсадида, 1961 йилда собиқ Иттифоқ ҳукуматининг қарори билан Бутуниттифоқ «Союзсельхозтехника» бирлашмаси ташкил этилди.
Шундан кейин, қишлоқ хўжалигида машиналарни таъмирлаш, мамлакат халқ хўжалигининг алоҳида тармоғи сифатида нормал ривожланиш учун зарур бўлган барча имкониятлар яратилди. Мамлакатнинг ҳар бир республикасида, вилоят ва туманларида «Сельхозтехника» бўлимлари ташкил этилди, улар қошида бир неча янги типли ихтисослашган устахоналар, таъмирлаш заводлари ва техникавий алмаштириш пунктлари барпо этилди.
Қишлоқ хўжалигида таъмирлаш сохасининг базасини ривожлантириш режасига кўра, 1961-1962 йилларда бажарилган дастлабки хисоблар ишлаб чиқариладиган машиналар, қишлоқ хўжалигида етарли даражада узоқ муддат унумли ишлашни учун халқ хўжалигининг ушбу тармоғига катта маблағ ажратиш зарурлигини белгилаб берди. Қишлоқ хўжалигида таъмирлаш сохасига станок ва бошқа таъмирлаш -техналогик ускуналар ва хакозаларга хаддан ташқари талаб борлиги аниқланади.
Умуман олганда, «Союзселхозтехника» тизими фаолият кўрсатган 1961-1985 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги таъмирлаш сохасида бир неча юзлаб ихтисослашган устахоналар, таъмирлаш заводлари, илмий тадқиқот лабораториялари ва институтлари ташкил этилди ва ушбу даврда мазкур соха сезиларли даражада ривожланди.
1985 йилдан кейин собиқ Иттифоқда қайта қуриш даври бошланиши муносабати билан, қишлоқ хўжалигини ҳам қайта қўриш даври бошланди. «Союзсельхозтехника» давлат комитети тугатилди ва унинг ўрнига «Давлат агросаноат» комитетига бутуниттифоқ хўжалиги сохасини бошқариш билан бирга, техника билан таъминлаш ва уни тузатиш вазифалари ҳам юклатилди. Аммо, 1985-1991 йиллар давомида таъмирлаш соҳасида деярли ривожланиш бўлмади. Ремпубликамиз мустақиллиги эълон қилингандан (1991й.) кейин, қишлоқ хўжалиги таъмирлаш сохасида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида «Ўзагромашсервис» давлат уюшмасининг жойлардаги таъмирлаш корхоналари фаолият кўрсатмоқдалар.



Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish