Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини техника билан қайта қуроллантириш бундан буён ошириб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг моддий техника таъминоти ва унга сервис хизмати кўрсатиш дастурида қишлоқ хўжалигини зарур техника воситалари билан таъминлаш даражасини ошириш юзасидан чора- тадбирлар белгиланган.
Юқори унумли ер ҳайдаш тракторлари, ғалла ва шоли ўриш комбайинларига бўлган эхтиёж хорижий шериклар билан ташкил этиладиган қўшма корхоналарда уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, етакчи фирмалардан асосан хорижий сармояларни жалб этган ҳолда сотиб олиш ҳамда машина-трактор парклари фаолиятини амалга оширилди.
Пахтачилик учун ғилдиракли чопиқ ва универсал тракторлари, пахтачилик, озуқ ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарига бўлган эхтиёжни уларни республика корхоналарида ишлаб чиқариш ҳисобига қондириш назарда тутилмоқда.
Машина-трактор паркларини акциядорлик жамиятларига айлантириш ривожлантирилди, бунда уларнинг 50 фоизига акциялари маҳсулот етиштирувчиларга сотилади. Агротехника хизматини кўрсатишда ўзаро рақобатли муҳитни яратиш мақсадида, ҳар бир туманда давлат ва нодавлат шакллардаги бир неча машина-трактор паркини техника ишлаб чиқарувчи заводларни маблағ ва ресурсларини жалб этган ҳолда ташкил этиш назарда тутилди. Универсал чопиқ ва пахтачилик тракторлари, улар учун «Узкамминзмотор» қўшма корхонасида тайёрланаётган двигателларни шунингдек ташиш ва юклаш механизмлари, ерларни экишга тайёрлаш ўғит сепиш ва ўсимликларни биокимёвий ҳимоялаш учун техника воситалари ишлаб чиқарилди. «Ўзқишхўжмаш-холдинг» компанияси корхонасида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш бозорини кенгайтириш мақсадида уларни сотишдан олдидан тайёрлаш ва сервис хизмати кўрсатиш учун кейинги йилларда бир қанча савдо-сервис марказлари ва дилерлик шаҳобчалари ташкил этилди. Айниқса республикамизга чет давлатлар техникаларини кириб келиши (АҚШ, Германия, Франция, Япония ва шу каби давлатлардан) машиналарга режа асосида техник хизмат кўрсатиш ишларини вақтида ва сифатли ўтказишни таказо қилмоқда. Республикамизнинг вилоят ва туманларида марказлар тузилиб чет давлат машиналарига ТХ ва таъмирлар ўтказилмокда. Масалан, Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани МТП қошида чет давлат машиналарига ТХК ва таъмирлаш ишлари ўтказиш маркази ташкил этилган бўлиб, бу марказ «Кейс» ва «Магнум» тракторлари ҳамда чет давлатлардан келтирилган комбайин ҳамда плугларга ТХК ва таъмирлаш ишларини бажаради. Машиналарни вилоят туманларидан марказгача келиши олдиндан белгилаб қўйилган режа асосида амалга оширилади. Машиналар марказга ўзлари билан жиҳозланган бўлиб, улар билан ишлайдиган мутахассисликлар тегишли давлатларга бориб тайёрлов курсларини ўқиб келганлар таъмирлаш ва ТХК ишларига зарур бўладиган заҳиравий детал, узел ва агрегатлар машиналарни ишлаб чиқарган чет давлатлардан олиб келтирилади. Чет давлатлардан лизинг асосида келтирилган машиналар, ускуна ва олинадиган захиравий қисмлар конвертация йўли билан давлатлар ўртасида ўзаро хисоб- китоб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |