1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар


Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти



Download 1,28 Mb.
bet45/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

3. Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти
(О‘z DSt 8.010.3:2004) — метрология хизматларни кўрсатишда ўлчаш бирлилигини таъминлашга қаратилган фаолиятдир.
Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминотига қуйидагилар киради:
- ташкилот ёки корхонадаги ўлчашлар аҳволини таҳлил қилиш;
- ўлчаниши лозим бўлган катталикларнинг рационал номенклатурасини, ўлчаш воситаларининг номенклатурасини, ўлчаш меъёрларини ва аниқликларини аниқлаш;
- ўрнатилган аниқликка мос келувчи ўлчашларни бажариш услубиятини ишлаб чиқиш;
- техник топшириқларни. конструкторлик ва технологик ҳужжатларни метрологик экспертиза қишиш;
- метрологик меъёрий ҳужжатларни (МҲ) жорий қилиш;
- корхонанинг метрологик масалалари бўйича МҲ ишлаб чиқиш;
- корхонада метрологик қоидаларга, меъёрларга ва талабларга риоя қилиш.
Метрологик таъминланганлик бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш, сифат тизимларини яратиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Бунда маусулот ҳаёт циклининг барча босқичлари асосланган ҳолда ва етарли даражада метрологик таъминланган бўлиши керак.
Юридик шахс ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти масаласини мустақил ҳал этади. Танланган метрологик таъминот тизими республикада миллий ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими умумий қоидаларига мос бўлиши керак. Давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида белгиланган метрологик меъёр ва қоидалар юридик шахс томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишда бажарилиши мажбурийдир.
Корхонада ишлатилаётган ўлчаш воситалари сони ҳам бўлган ҳолда, метрологик хизмат ташкил этилмайди. Бундай ҳолда, корхона раҳбари буйруғига кўра масъул ходимга метрологик таъминот масаласи билан шуғулланиш топширилади. Корхонада метрологик таъминот масаласи билан шуғулланиш шартнома асосида бошқа корхонанинг шу ишларга белгиланган тартибда аккредитатланган метроло­гик хизматига топширилиши ҳам мумкин.
Корхона метрологик хизмати ёки корхона раҳбари буйру­ғига кўра метрологик таъминот масаласига масъул этиб тайинланган ходим қуйидаги вазифаларни бажариши керак:
- корхонадаги ўлчаш воситаларининг, хусусан, давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида қўлланиладиганларининг ҳисобини юритиш;
- корхонада фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари­нинг таъмирланишини ташкил этиш;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш графигини тузиш ва уларни ўз вақтида давлат метрологик хизмати идораларига ёки қиёслаш ҳуқуқига аккредитатланган метрологик хизматга қиёслашга бериш;
- давлат метрологик текшируви ва назорати доирасидан ташқарида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ калибрланишини ташкил этиш ва ўтказиш;
- ўлчашларни бажариш услубиятлари аттестацияси бўйича ишларни ташкил этиш;
- корхонада ишлаб чиқилган техник ҳужжатларнинг метро­логик экспертизаси бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш;
- корхонада ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар синовини метрологик таъминлаш бўйича ишларни ўтказиш, синов ускуналари аттестациясида қатнашиш;
- ўлчаш воситалари, ўлчашларни бажариш услубиятлари, эталонларнинг холати ва қўлланилиши, ўлчаш воситалари қўлланилишининг барча босқичларида метрологик меъёр ва қоидаларга риоя қилиниши устидан метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш.
Кичик корхоналарда метрологик операцияларнинг ва қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг сонига қараб, белгиланган талабларга амал қилган ҳолда, юқорида санаб ўтилган ишларнинг бир қисми бажарилиши мумкин.
Корхонада метрологик таъминотнинг асосий техник воситаси ўлчаш воситалари ҳисобланади: ўлчаш асбоблари, модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ўлчаш ўзгартгичлари, ўлчаш тизимлари.
Корхонада Ўзбекистон Республикасида қўлланилиши рухсат этилган ва давлат реестрига киритилган ўлчаш восита­ларининг турлари қўлланилиши мумкин.
Корхонада давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида қўлланилаётган ўлчаш воситалари, албатта, давлат метрология хизмати идоралари томонидан қиёсланган бўлиши керак. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ишлари тасдиқланган график асосида амалга оширилади. «Ўзстандарт» агент­лиги идоралари корхонада давлат назоратини ўтказиш вақтида қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг рўйхати ва қиёслаш графиги тўғри ва тўлиқ тузилганлигини текширадилар. Давлат метрологик текшируви ва назорати доирасидан ташқарида қўлланилаётган ўлчаш воситаларидан фойдаланишни қонунлаштиришни (қиёслаш, калибрлаш, юстиров­ка қилиш) мустақил ҳал этадилар.
Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка асосан барча ўлчашлар белгиланган тартибда аттестацияланган ва давлат реестрига киритилган ўлчашларни бажариш услубиятлари асосида амалга оширилиши керак.
Корхонадаги синов ускуналари белгиланган тартибда аттестацияланган бўлиши керак.
Корхона метрологик хизмати қўлланилаётган ўлчаш воси­талари, ўлчашларни бажариш услубиятлари, меъёрий ҳужжатлар ҳолати ва қўлланилиши устидан умумий метрологик назоратни амалга оширади.
Метрологиянинг мақсади ўлчашлар бирлилигининг илмий, услубий, амалий асосларини яратиш, мамлакатда иқдисодиётнинг барча тармоқларида ўлчашлар бирлилиги­ни таъминлаш ва бу орқали маҳсулотлар, хизматларнинг сифати, хавфсизлигини таъминлаш ва рақобатбардошлигини оширишга эришиш, мамлакатда амалга оширилаётган ўлчашларга ишончлиликни таъминлашдир.
Белгиланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда метрология соҳасида қуйидаги асосий вазифалар ўрнатилган:
- мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг қисқа ва узоқ муддатли дастурларини тузиш ва амалга ошириш;
- ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг хуқуқий, меъёрий ва услубий асосларини яратиш;
- мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлашга хизмат қилувчи метрологик хизматни ташкил этиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида самарали фаолият кўрсатувчи ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизимини яратиш, жорий қилиш ва доимий такомиллаштириб бориш;
- миллий эталон базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
- самарали метрологик фаолиятни ташкил этиш орқали бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулотлар, хизматларнинг сифати, хавфсизлигини таъминлаш;
- метрологик фаолиятнинг техник базасини замонавий илмий ва техник ютуқлар асосида ривожлантириш ва такомиллаштириш.
Метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш;
метрология соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги халқаро шартномаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
метрология масалалари бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф-муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш киради.
Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид, метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Қонуннинг иккинчи (ўлчам бирликлари, уларни ҳосил қилиш ва қўллаш) бўлимида У Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ўлчам бирликлари ҳакида, ўлчамлар бир- ликларининг эталонлари, ўлчаш воситалари ва синов воситалари, ўлчашларни бажариш услубиятларининг қўлланилиши тартиби, У Ўзбекистон Республикаси метрология хиз- матининг тузилиши тўғрисида қоидалар белгиланган.
Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг ўлчам бирликларини белгилан­ган тартибда қўллашга йўл қўйилади. Ўлчам бирликларининг номи, белгиси, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари «Ўзстандарт» агентлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўлчамларнинг бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта тайёрланади. Фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари ва синов воситалари ўлчаш натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим.
Ўлчашларни бажариш услубиятлари ўлчаш натижалари­нинг хатоликларини баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчаш ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчашлар белгиланган тартибда аттестация қилинган ўлчашларнинг бажарилиш услубиятларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартибини, техника воситаларини ўлчаш воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонларини, ўлчашларни бажариш услубиятларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш тартибини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида метрологик фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш учун мамлакат метрология хизмати ташкил этилган. У давлат метрология хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топган.
Давлат метрология хизматига «Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари киради.
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари ўлчовларнинг ягона бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология назоратини амалга ошириш учун тузилади ва давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
Тўртинчи (давлат метрология текшируви ва назорати) бўлимда давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби, объектлари, татбиқ этиладиган доиралари, турлари, ўлчаш воситаларининг турларини тасдиқлаш, уларни текширувдан ўтказиш ва калибрлаш, юридик шахсларни метрология ишларини ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш бел­гиланган.
Давлат метрология текшируви ва назорати давлат метро­логия хизмати органлари томонидан метрология нормалари ва доидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари ҳисобланади:
- эталонлар;
- ўлчаш воситалари;
- синов воситалари;
- моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари;
- ахборот-ўлчаш тизимлари;
- ўлчашларни бажариш услубиятлари;
- метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.
Давлат метрология текшируви ва назорати:
- соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини хисобга олиш;
- савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш;
- заҳарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
- давлат мудофаасини таъминлаш;
- меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- сертификатланадиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
- геодезик ва гидрометеорологик ишлар;
- ўлчаш воситаларини давлат синовидан, текширувдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
- миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишга нисбатан татбиқ этилади.
Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:
- ўлчаш воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
- ўлчаш воситаларини, синов воситаларини ва ўлчашларнинг бажарилиш услубиятларини метрологик аттестация қилиш;
- ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни текши­рувдан ўтказиш, калибрлаш;
- ўлчаш воситаларини, синов воситаларини ҳамда ўлчаш­ларнинг бажарилиш услубиятларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчаш воситаларини, синов воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш хуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;
- ўлчашлар ва синовларнинг бажарилиш сифатини ҳамда метрология фаолиятининг бошқа турларини баҳолаш.
Давлат метрология назорати:
- ўлчаш воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчаш тизимларини қўшган ҳолда);
- ўлчашларнинг бажарилиш услубиятларининг қўлланилиши;
Белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизмат­лари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.
Қонунга кўра, давлат метрология текшируви ва назорати доирасида фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва им­порт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчаш воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим. Ўлчаш воситаларининг давлат синовларини ўтказиш, турини тасдиқлаш ва Давлат реестрига киритишни «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Юридик шахсларни метрология ишларини ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг метрология нормалари ва қоидаларини бўзганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги белгиланган.
Қонуннинг бешинчи (метрология ишларини молиявий таъминлаш) бўлимида давлат томонидан, албатта, молия­вий таъминлаш керак бўлган метрологик фаолият турлари ҳамда метрология ишлари ва хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби белгиланган.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish