Кристаллюкс – 4000 М турдаги хроматографга доир маълумотлар тафсилоти
Ушбу газ хроматографи РФ (Россия федерацияси) ўлчаш воситалари давлат реестрига №24716 – 08 билан киритилган.
Кристаллюкс – 4000 М турдаги газ хроматографи бутунлай автоматлаштирилган. Яъни проба киритишдан тортиб хроматографик маълумотни ишловигачан, ундан ташқари, термостатлар температурасини автоматик ростлаш, газ – элтувчининг босими, ёрдамчи газлар, детекторларни автоматик ёндирилиш, иш жараёнида оловнинг ёнишини назорати, детекторларнинг сигналларини 24 – разрядли АРЎ (аналог – рақамли ўзгартгич) ёрдамида ўлчаш функциялари реализация қилинган.
Кристаллюкс сериясидаги ишлаб чиқарилган хроматографларнинг ном рўйхати 30 тадан ортиқ моделларни ўз ичига олади ва уларнинг ҳар бири истеъмолчи қўйган конкрет масалага мослаштириш мумкин.
Хроматограф қуйидагилардан ташкил топган:
Аналитик блок
Хроматографик маълумотни контрол қилиш ва ишлов бериш учун фойдаланиладиган бошқарув станциялари. Улар сифатида персонал комьпютер ишлатилади.
Windows муҳитида ишловчи “NetChrom” дастурлари. Ундан ташқари қўшимча дастурлар билан таъминланади:
Табиий газнинг иссиқлик характеристикаларининг ҳисоби;
Трансформатор мойини диагностикалаш;
Шухартнинг контрол карталарини ҳисоблаш;
Кўпкомпонентли аралашмаларни идентификациялаш (масалан, ўсимлик мойини, конъякни, углеводород ёнилғилар ва б.қ.)
Битта компьютер реал вақтда бир нечта (8 тагача) аналитик блоклар билан ишлай олади, ундан ташқари, “Кристалл – 2000” ва “Кристаллюкс – 4000” газ хроматографларининг сигналларига ишлов бериш ва улар ишини бошқаради ҳамда бошқа турдаги храмотографлар сигналларига АРЎ орқали ишлов беради.
Компьютер, аналитик блоклар ва хроматограф орасида ахборот алмашинуви RS – 232C, USBорқали амалга оширилади. Хроматографни 3000 м масофадан бошқариш мумкин. Режимларни ўрнатиш ва ахборотга компьютерсиз ишлов бериш учун Pocket PC микрокомпьютери базасида хроматографни бошқариш учун ташқарига чиқарилган панель мавжуд. Аналитик блок учтагача ахборотни бўлиш ва ишлов берувчи боғлиқ бўлмаган каналларга эга бўлиб колонкалар термостатидан, алмашувчан аналитик модул ва газ оқимларини бошқаришнинг электрон блокига эга. Анализни бошлаш учун ҳар бир каналда “Стандарт” тугмаси бўлиб у дастурий тугмаси билан дублёрланган. Колонкалар термостати 7 л эффектив ҳажмга эга ва унга тўртагача насадка (метал ёки шиша) ёки учтадан кам бўлмаган капиляр колонкаларни жойлаш имконини беради. Термостатни бошқариш температураси ушлаб туриш аниқлигини таъминловчи янги юқори аниқликдаги термостатлаш алгоритми ёрдамида амалга оширилади. Термостатнинг манфий температуралар соҳасида ишлаши учун термостатга криостатлашнинг иккита қурилмасидан биттаси уланиши мумкин.
Автоматлаштирилган Кристаллюкс – 4000 М турдаги газ хроматографи қуйидагилар учун мўлжалланган:
Табиий газ ва сиқилган газ таркиби ва сифатини таҳлил қилиш, газ конденсати, нисбий ва абсолют зичлик хамда тўйинган буғларнинг босимини аниқлаш;
Октан сонини ҳисобга олган ҳолда бензин сифати. Детанли ва гуруҳий таркиб таҳлили;
Нефт ва газда олтингугуртнинг водородли бирикмаси ва бошқа олтингугуртли бирикмаларнинг мавжудлиги бўйича таҳлилини;
Кимёвий ва нефтикимёвий ишлаб чиқариш маҳсулотларининг таҳлили;
Трансформатор мойини таркибида эриган газлар, сувлар мавжудлигининг таҳлили;
Спиртли ичимликларнинг асллигининг таҳлили;
Вино ва виноматериалларини этанол ва бошқаларни борлиги бўйича таҳлили;
Сувдаги, тупроқдаги ва озиқ – овқатларда пестицидлар таҳлили;
Атмосфера ҳавосини галоген сақловчи ва ароматик углеводородлар, углерод оксидлари ва бошқаларнинг мавжудлиги бўйича таҳлили;
Атом электростанциялари газ муҳитининг таҳлили;
Доменли ишлаб чиқаришдаги маҳсулотлар ва металлургияда фойдаланиладиган газлар сифатининг таҳлили;
Нефтни учувчи органик бирикмалар мавжудлигига таҳлили;
Локбўёқ ишлаб чиқариш маҳсулотларининг таҳлили;
Тамаки маҳсулотлари сифатининг таҳлили;
Пропеслент, аэрозол ва хлодагентлар таҳлили;
Алмашувчан аналитик модул колонкалар термостатига ўрнатилган бўлиб хроматограф моделини аниқлайди ва детектор (мультидетектор), иккита инжектор ва қўшимча линияларга эга. Модул конфигурацияси буюртмачи томонидан таҳлилнинг конкрет шароитлари учун танланиши мумкин. Масалан, ПИД/ПИД ПИД/ПИД/ПИД/ икки ёки учта боғлиқ бўлмаган ПИД ли бўлиш каналларига эга. Ушбу модул иккита детекторларда параллел ишлаши мумкин. ПИД – флуктацион шовқин даражаси – 50 мкВ, максимал сигнал – 25.00 вольтгача.
Ундан ташқари ДТП, ДТП/ПИД, ЭЗД/ТИД, ФИД,ГИД, МСД турдаги турли детекторли модуллардан турли мақсадларда фойдаланилади.
Текник характеристикалари
2.1-жадвал
Колонка термостатининг температура диапазони, 0С
|
(t – атр.муҳит +5 0С)дан 400 0С гача
|
Диапазонни кенгайтириш мумкин
|
+450 0С гача; -5 0С дан; -100 0С дан
|
Температурани ўрнатиш дискретлиги
|
0,1 0С
|
Температуравий барқарорлик
|
0,01 0С
|
Температурани дастурлаш тезлиги
|
0.1 дан 120 0С/мин
|
Изотермаларнинг максимал сони
|
5
|
Колонкалар термостатини совитиш тезлиги 400 0С дан 100 0С гача
|
5 мин
|
Газ – элтувчи
|
|
Сарфи
|
0,5 дан 100 мл/мин, (буюртма бўйича 500 мл/мин гача)
|
Босими
|
0,005 дан 0.40 МПа
|
Ўлчамлари (кенглиги х чуқурлиги х баландлиги)
|
570х445х405 мм
|
Масса
|
33 кг
|
Электр таъминоти
|
Тармоқдан 220 Вольт кучланиш учун
|
Ўрнатилган режимдаги максимал истеъмол қуввати
|
900 ВА
|
Модуллар қўшимча сервис қурилмалари билан комплектланган бўлиши мумкин:
6 ёки 10 портли газли кран – дозатор, шу билан бир қаторда қиздириладиган (1600 гача) автоматик газ кранлари;
Колонкаларни коммутацияловчи автоматлашган кранлар;
Тескари пурковчи автоматлашган кранлар, температураси 1600 гача;
Сиқилган газларнинг автоматлашган дозатор;
СО, СО2 – тахлили учун метанатор.
Истеъмолчиларнинг талабига кўра модул Yalco фирмасининг “VICI”кранлари билан комплектланиши мумкин.
Қуйидаги сервис қурилмаларидан фойдаланилганда хроматографнинг аналитик имкониятлари кенгаяди:
Газли автоматлашган дозаторлар;
Суюқликли автоматлашган дозаторлар;
Сиқилган газларнинг дозаторлари;
Пиролитик дозаторлар;
Мувозанатланган буғ дозаторлари;
Вакуум дегазатори;
Водород генератори
Do'stlaringiz bilan baham: |