НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари.
2. Стандартлаштиришнинг қандай усуллари мавжуд?
3. Уйғунлаштириш тамойилига тариф беринг?
СТАНДАРТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА ЭКСПЕРТЛАР
РЕЖА:
1. Стандартлаштириш соҳасида экспертларга қўйиладиган талаблар.
2. Экспертларнинг асосий функциялари.
3. Экспертликка номзодларга қўйиладиган талаблар.
1. Стандартлаштириш соҳасида экспертларга қўйиладиган талаблар
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига катъий талаблар қўйилган бўлиб, улар маҳсулотлар меъёрий-ҳужжат (МҲ)ларида кўрсатилган бўлиши керак. Шу билан бирга, Меьёрий ҳужжатларсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланиши кўрсатилган. Қонунчиликда Ўзбекистонда стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, олиб бориш ва мувофиқлаштириш «Ўзстандарт» агентлиги, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув идоралари зиммасига юклатилган. Ушбу идоралар нафақат стандартлаштириш бўйича умумташкилий ишлар билан, балки бевосита МҲлар ишлаб чиқиш, МҲлар фондини тузиш ва олиб бориш, МҲларни экспертизасини ўтказиш, халқаро МҲларни жорий этиш каби ишларни ҳам олиб борадилар.
Стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар ва таянч ташкилотлари ҳам ўз навбатида бу каби фаолиятлар билан шуғулланадилар. Ўз маҳсулотлари (ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган маҳсулотлари) учун тадбиркорлик субъектлари ҳам МҲлар ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар.
Ўзбекистон Республикасида МҲ давлат фондида 40000 дан зиёд ҳужжатлар мавжудлиги ва ҳар йили республикада ўртача янги 500 дан зиёд МҲлар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини хисобга олинса, стандартлаштириш ишларини олиб бориш учун кўплаб мутахассислар керак бўлиши талаб этилади.
Стандартлаштириш ишларини малакали ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида бажариш учун етарли билим ва малакага эга бўлган, махсус ўқув курсларида таълим олган, стандартлаштириш соҳасида амалий тажрибага эга бўлган, ваколатли идора томонидан баҳоланган (аттестацияланган, сертификатланган) мутахассислар бўлиши талаб этилади. Бу тоифадаги мутахассислар стандартлаштириш бўйича экспертлар деб юритилади.
Ўзбекистонда 2005 йилгача стандартлаштириш бўйича экспертлар институти мавжуд бўлмаган. Бундай институтнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш доирасида ва айрим МДҲ мамлакатларида киритилишини, республикамизда ҳам бу тоифа мутахассисларга эҳтиёжни ҳисобга олиб, Ўзбекистон давлат стандарти O’z DSt 1.26: 2006 ишлаб чиқилган. Бу МҲда стандартлаштириш бўйича экспертларнинг малакаси ва аттестатланишига қўйиладиган умумий талаблари, аттестациялашнинг малакавий мезонлари ва процедураси белгиланган.
Ушбу ҳужжат Молдова Республикасининг стандартлаштириш бўйича миллий тизимида «стандартлаштириш бўйича эксперт» тоифасини жорий этиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ва Правила межгосударственнқйе «Квалификационные критерии и процедура аттестации экспертов в области стандартизации» давлатлараро стандарти қоидалари асосида ишлаб чиқилган.
Бу ҳужжат қабул қилингунга қадар, Ўзбекистонда стандартлаштириш ишлари билан шуғулланувчи мутахассисларга нисбатан ягона ва ваколатли давлат идораси томонидан тас- диқланган аниқ меъёрий ҳужжат мавжуд бўлмаган. Бу йўналишда фаолият кўрсатувчи мутахассисларга талаблар ҳар бир корхона ва муассасанинг ўз талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Стандартлаштириш, сертификатлаш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти қошидаги малака ошириш Марказида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш мавзусидаги бир неча ўқув курслари фаолият кўрсатсада, улар умуммажбурий кучга эга бўлмаган. Стандартлаштириш ишлари билан давлат ва хўжалик бошқарув идораларида, корхоналарда шуғулланувчи мутахассислар умумий талаблар асосида тизимли аттестация ёки сертификатлаштиришдан ўтмасдан, фақат тармоқ ёки корхона даражасида белгиланган талаблар асосида аттестациядан ўтказилган.
Мазкур O’z DSt 1.26:2006* стандартда қуйидаги атамалар мос таърифлари билан қўлланилган:
- компетентлилик: ўз билим ва маҳоратини қўлланиши ифодаланган қобилияти.
- эксперт (стандартлаштириш соҳасида): стандартлаштириш соҳасида амалий ишларда илм ва билимларга эга бўлган, компетентлилиги мувофиқ аттестат билан тасдиқланган шахс.
Давлат стандартида белгиланганлиги бўйича, эксперт фао- лият йўналишидан қатъий назар, мазкур ҳужжат билан регламентланган талабларга жавоб берувчи зарур компетент- лиликка эга бўлган ва «Ўзстандарт» Агентлигининг экспертларни аттестатлаш бўйича комиссияси томонидан белгиланган тартибда аттестатланган мутахассис бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |