НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Стандартлаштириш мақсад ва вазифаларини айтиб беринг.
2. Стандарт ва стандартлаштириш нима?
3. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари.
4. Стандартлаштиришнинг қандай усуллари мавжуд?
СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР
РЕЖА:
1. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари;
2. Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
3. ИСО – 9000 стандартлари асосида ишларни ташкил қилиш;
Таянч сўз ва иборалар: стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари, стандартлар даражалари, ташкилот стандарти, стандартлаштириш босқичлари, ISO, CEN, IFAN, COPAN, PASC, EASC.
1. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари
Стандартлаштириш, метрология ва сертификациялаш бўйича фаолиятнинг асосий мақсади товар ва хизматлар сифатини таъминлашдир. Стандартлаштириш объектлари бўлиб маҳсулот, процесс (жараён) ва хизматлар ҳисобланади. 1-расмда стандартлар даражалари, уларни тасдиқлаш даражалари ва Ўз СДТ стандартларининг турлари келтирилган.
Қуйида стандартлаштиришнинг барча даражадаги объектларини келтирамиз:
1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: ГОСТ 1.0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения;
2. Давлат стандартлаштириш объектлари:
- ташкилий-услубий ва умумтехникавий норма (меъёр)лар ва талаблар;
- маҳсулотга бўлган мажбурий талаблар;
- тармоқлараро қўлланадиган маҳсулотлар;
- давлат аҳамиятидаги хўжалик объектларининг элементлари, шу жумладан, банк тизими, транспорт, алоқа, энергия ташкилоти, мудофаа;
- ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий дастурларнинг давлат объектлари;
- тармоқ стандартлаштириш объектлари бўлиб, тармоқдаги маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш буйича тармоқни ташкил қилиш ва бошқаришдаги норма ва қоидалар ҳисобланади;
3.1-расм. Стандартлар даражалари, уларни тасдиқлаш даражалари ва Ўз СДТ стандартларининг турлари.
Стандартлаштиришнинг объектлари учун норматив ҳужжатларнинг қуйидаги белгиланишлари ўрнатилган:
1. Давлат даражасида:
• O'z DST - Ўзбекистон давлат стандарти;
• O'z DT - Ўзбекистон давлат таснифлагичи (классификатор);
• O'z RH - Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати;
• O'z Т - Ўзбекистон тавсиялари;
• Ts – ташкилот стандарти
Барча даражадаги норматив ҳужжатларни белгилаш давлат тилидаги аббревиатуралар билан амалга оширилади ва унда ҳужжат қайси тилда бўлишидан қатъий назар қуйидагича номланади:
O'z - O'zbekiston
D - Davlat (Государство)
T - Tasniflagich (Классификация)
T - Tavsiyanoma (рекомендация)
R - Rahbariy (рекомендация)
H - Hujjat (документ)
H - Hududiy (региональный)
Sh - Shart (условие)
St - Standard (стандарт)
Давлатлараро стандартлар рус тилида белгиланади - ГОСТ.
19.2. Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.
Ташкилот стандартлари O’z DSt 1.28:2013 "Ўзбекистон стандартлаштириш тизими. Ташкилот стандарти. Умумий қоидалар. ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш" га мувофиқ ишлаб чиқилади. O’z DSt 1.6:2013 Ўзбекистон стандартлаштириш тизими. Меёрий ҳужжатлар. Тузиш, баён этиш, расмийлаштириш, мазмун ва белгиланишига қўйиладиган умумий таълаблар. O’z DSt 1.29:2013 Ўзбекистон стандартлаштириш тизими. Халқаро ва минтақавий стандартлар ҳамда бошқа меёрий ҳужжатларни давлат даражасида қабул қилиш 1-қисм. Халқаро ва минтақавий стандартларни қабул қилиш (ISO/IEC GUIDE 21–1:2005, MOD). O’z DSt 1.30:2013 Ўзбекистон стандартлаштириш тизими. Халқаро ва минтақавий стандартлар ҳамда бошқа меёрий ҳужжатларни давлат даражасида қабул қилиш 2-қисм. Халқаро ва минтақавий стандартларни қабул қилиш (ISO/IEC GUIDE 21–2:2005, MOD). Стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар (ТҚ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар (СТТ), тадбиркорликнинг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилиши мумкин.
Стандартнинг мазмунига ва техник-иқтисодий асосланганлигига ва кўрсаткичлар, меъёрлар ва талабларнинг фан ва техниканинг замонавий даражасига мувофиқлиги учун ишлаб чиқувчи ташкилот ва стандартни тасдиқлаган идора масъул бўлади.
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий-методик бирлиликка эришиш мақсадида, шунингдек иш босқичларининг бажарилишини текшириш учун стандарт ишлаб чиқишнинг тўрт босқичи ўрнатилган:
1-босқич - стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (зарур бўлганда амалга оширилади);
2-босқич - стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи таҳрир) ва фикрларни олиш учун тарқатиш;
3-босқич - фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқиш, стандарт лойиҳасини (охирги таҳририни) ишлаб чиқиш, келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш;
4-босқич - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Изоҳ: стандартни ишлаб чиқиш босқичларини бирга қўшиб бажариш рухсат этилади.
1-босқич. Техник топшириқ меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ишларини бажариш босқичларини ўрнатиш мақсадида буюртмачи ташкилот билан келишилган ҳолда, ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан тузилади ва одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:
- стандартлаштириш объекти ва қўлланиш соҳаси;
- стандартнинг бўлимлари ва стандартда ўрнатиладиган асосий талаблар рўйхати;
- стандартни ишлаб чиқиш босқичлари;
- стандарт билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
- стандарт лойиҳасини келишиш лозим бўлган бошқарув идоралари ва (ёки) корхоналар рўйхати;
- буюртмачининг бошқа талаблари.
2-босқич. Стандарт лойиҳаси манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида ва (ёки) тайёрловчи-корхоналарнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади.
Стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзуви тузилади ва зарур бўлганда, стандартни жорий этиш бўйича асосий ташкилий-техникавий тадбирлар режасининг лойиҳаси (кейинчалик - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси) ишлаб чиқилади. Стандарт лойиҳаси тушунтириш ёзуви билан бирга ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси билан нусхаси кўпайтирилади ва фикр олиш учун қуйидаги рўйхат бўйича манфаатдор ташкилотларга тарқатилади:
- буюртмачи-ташкилот (асосий истеъмолчи) га ёки стандартнинг лойиҳасини келишиш бўйича таянч ташкилот деб тайинланган унинг ташкилотларидан бирига;
- стандарт лойиҳасида ваколатларига қарашли талаблар ўрнатилган бўлса, давлат назорати идораларига, соғлиқни сақлаш вазирлигига, атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитасига;
- маҳсулотнинг бириктирилган турлари бўйича стандартлаштириш таянч ташкилотларига;
- стандартни жорий этувчи ва жорий этилишини таъминловчи ташкилотлар ва корхоналарга.
Корхона ва ташкилотлар тақдим этилган стандарт лойиҳасини кўриб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ёзади ва стандартни ишлаб чиқувчига, стандарт лойиҳасини олган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай жўнатади.
3-босқич. Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот олинган фикр-мулоҳазалар асосида фикр-мулоҳазалар тўғрисида маълумот тузади.
Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот ва ҳамкор бажарувчи ташкилотлар фикр-мулоҳазалар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқади ва тушунтириш ёзувига ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритади.
Ишлаб чиқувчи ташкилот ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида стандарт лойиҳаси бўйича келишмовчилик бор бўлса, ишлаб чиқувчи ташкилот келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича асосий манфаатдор ташкилотлар вакилларининг, шу жумладан стандартнинг кўрилаётган лойиҳаси бўйича қарор қабул қилишга ваколатланган буюртмачилар (асосий истеъмолчилар)нинг вакиллари иштирокида келишув мажлисини ўтказади.
Стандарт лойиҳасининг аниқлик киритилган таҳрирининг алоҳида моддалари бўйича келишмовчиликлар бор бўлса, мажлис баённомасида ташкилотларнинг вакиллари бу моддалар бўйича алоҳида фикрга эга, деб кўрсатилади.
Мажлисда қабул қилинган қарорлар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳрири тузилади, тушунтириш ёзуви ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритилади.
Стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш олдидан ишлаб чиқувчи ташкилот буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади.
Стандарт лойиҳасини келишишлик стандарт лойиҳаси келтирилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун муддат ичида амалга оширилади.
Янги (такомиллаштириладиган) маҳсулот яратиш бўйича ишлар таркибида олиб бориладиган, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда стандарт лойиҳасини қабул комиссияси, бадиий-техник кенгаш (БТК), дегустация (сифатини аниқлаш) комиссияси ва бошқалар, манфаатдор ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирокида келишиб олади.
Стандарт лойиҳасининг келишилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тажриба нусханинг қабул далолатномаси (БТҚ баённомаси) дан иборат бўлади.
Стандартга киритиладиган ўзгартиришлар, агар илгари келишишган ташкилотларнинг манфаатларига таъсир этмаса, фақат буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишиб олинади.
Стандарт лойиҳасининг охирга таҳририни тасдиқлашга тақдим этишда олдин таянч ташкилот ёки ўзига бириктирилган маҳсулотга оид ёки фаолият соҳасида стандартлаштириш бўйича ТҚ стандартни илмий-техникавий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
4-босқич. Ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этади:
- илова хати;
- стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш ёзуви;
- асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси;
- стандарт лойиҳаси 4 нусхада, бундан иккитаси биринчи бўлиши лозим;
- стандарт лойиҳасининг келишишганлигини тасдиқловчи асл ҳужжатлар;
- стандарт лойиҳасига фикр-мулоҳазалар тўплами;
- келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома;
- электрон версия;
Стандартни тасдиқлаган идоранинг қарори билан стандарт тасдиқланади ва амалга киритилади.
Ўзстандарт Агентлиги стандартни давлат рўйхатидан ўтказади.
Экспорт учун мўлжалланган маҳсулотга қўшимча талаблар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Стандарт давлат рўйхатига 4 нусхада тақдим этилади: аслият, иккинчи нусха (дубликат) ва иккита нусха.
Стандартнинг иккинчи нусхаси стандарт аслиятига ўхшаш бўлиши ва ундан зарур сифатли нусха олишни таъминлаши керак.
Стандарт давлат рўйхатига икки тилда: давлат ва рус тилларица тақдим этилиши лозим.
Стандартга зарур бўлганда киритиладиган тузатишлар қўлдан қора тушь, паста, сиёҳ билан аниқ ёзилиши, биринчи варақнинг орқа бетида изоҳланган ва раҳбар (раҳбар муовини) имзоси ва рўйхатдан ўтказишга тақдим этган идора (ташкилот) нинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Стандарт давлат рўйхатидан кўпи билан 5 кун муддатда ўтказилади.
Стандартни белгилаш, стандартни тасдиқлаган ташкилотдан қатьи назар, Ўзстандарт Агентлиги томонидан амалга оширилади. Стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ҳужжат индекси – O’z DSt
- рўйхатга олинган тартиб рақами;
- икки нуқта билан айирилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами: масалан, O’z DST 789:1997
Стандарт аслияти, иккинчи нусхаси ва иккита нусхасининг биринчи бетларида рўйхатга олувчи идора рўйхатга олган идора номи, сана ва давлат рўйхатидан ўгган номери кўрсатилган штамп босади.
Стандартнинг иккинчи нусхаси ва бир нусха Ўзстандарт Агентлигида қолади.
Стандарт аслияти ва нусханинг иккинчиси ишлаб чиқувчига қайтарилади.
Тушунтириш ёзуви. Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзуви тузилади.
Тушунтириш ёзувининг номида стандартнинг даражаси ва тўлиқ номи, стандарт лойиҳаси таҳрирининг тартиб рақами ва (ёки) стандартни ишлаб чиқиш босқичи тўғрисида маълумот келтирилади.
Мисол:
Тушунтириш ёзуви
Ўзбекистон давлат стандартининг лойиҳаси_____________ га
(стандарт номи)
(фикр олишга тарқатиладиган биринчи таҳрири).
Стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштирилади:
1) стандартни ишлаб чиқишга асос;
2) стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари;
3) стандартлаштириш объектининг тафсилоти;
4) стандартнинг илмий-техникавий даражаси;
5) стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик;
6) жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш;
7) бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги;
8) фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот (стандартнинг биринчи тахриридан бошқа барча таҳрирларига фикр олиш учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот);
9) стандарт лойиҳасининг (тасдиқлашга тақдим этиладиган фақат охирги таҳририга оид) келишилганлик тўғрисида маълумот;
10) ахборот манбалари;
11) қўшимча маълумотлар.
Тушунтириш ёзуви стандарт лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тузилади, тушунтириш ёзувида стандарт лойиҳасига биринчи таҳрирга нисбатан киритилган асосий кўрсаткичлар, меъёрлар, тафсилотлар, талаблардаги ўзгартиришлар акс эттирилади ва ўзгартиришларни техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартни ишлаб чиқишга асос" бўлимида стандартнинг қандай манбага асосан ишлаб чиқилиши кўрсатилади.
"Стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари" бўлимида ишлаб чиқиладиган стандартни қўлланиш натижасида эришиладиган охирги натижалар ва стандартни ишлаб чиқишда ҳал этиладиган масалалар келтирилади.
"Стандартлаштириш объектининг тафсилоти" бўлимида стандартнинг биринчи марта ишлаб чиқилаётгани тўғрисида маълумот ёки стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланишида амал қилинаётган стандартлар, техник шартлар ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг мақбуллигини техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартнинг илмий-техникавий даражаси" бўлимида стандартнинг илмий-техникавий даражасини баҳолаш натижалари ва унинг жаҳон даражасидаги талабларга мувофиқлиги келтирилади; қандай хорижий ўхшаш стандартларга мосланганлиги ва улар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
"Стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик" бўлимида стандартлаштириш объектининг иқтисодий афзалликлари, тежаш (тежамни олиш) асосий манбалари ва унинг моддий ва пул ҳисобидаги қиймати ёки ижтимоий самараси келтирилади.
"Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш" бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
1) стандартни амалга киритиш санасини асосий тадбирлар режасини бажаришга вақтни ҳисобга олган ҳолда асослаш;
2) стандартнинг амал муддатини чекламасдан тасдиқлашни асослаш ёки стандартнинг амал қилинишини чеклаш мўлжалланган муддатини асослаш, шунингдек стандартни биринчи текшириш ва навбатдаги текширишлар муддатини асослаш.
"Фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумотлар" бўлимида қуйидагилар келтирилади:
1) стандарт лойиҳаси фикр олиш учун жўнатилган ташкилотлар (корхоналар) сони;
2) фикрларини юборган ташкилотлар корхоналар сони;
3) фикрларни кўриб чиқиш натижалари (жамланган фикрларни).
19.3. ИСО – 9000 стандартлари асосида ишларни ташкил қилиш.
Бугунги кунда стандартлаштириш бўйича қуйидаги халқаро ташкилотлар (3.1-жадвал) фаолият юритмоқда:
3.1-жадвал.
Т/р
|
Ташкилотнинг қисқача номланиши
|
Ташкилотнинг инглиз тилида
Номланиши
|
Ташкилотнинг ўзбек тилида
Номланиши
|
1
|
ISO
|
International Standarts Organization
|
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот
|
2
|
IEC/CEI
|
International Electrotechnical Commission
|
Халқаро электротехник комиссия
|
3
|
CEN
|
European Committee for Standartization
|
Стандартлаштириш бўйича Европа комитети
|
4
|
CENELEC
|
European Committee for Electrotechnical Standartization
|
Электротехника ва электроника соҳасида стандартлаштириш бўйича Европа комитети
|
5
|
ETSI
|
European Telecommunications Standarts Institute
|
Телекоммуникациялар соҳасида стандартлаштириш бўйича Европа институти
|
6
|
ITU
|
International Telecommunication Union
|
Халқаро электралоқа иттифоқи
|
7
|
OIWIL
|
International Organization of Legal Metrology
|
Қонунлаштирувчи метрология бўйича халқаро ташкилот
|
8
|
BIPM
|
Le Bureau International des Poids et Mesures
|
Тош ва тарозиларнинг халқаро бюроси
|
9
|
WELMEC
|
Organization of European national legal metrology services
|
Ғарбий Европа қонунлаштирувчи метрология ташкилоти
|
10
|
WMO
|
World Meteorological Organization
|
Умумжаҳон метеорология ташкилоти
|
11
|
EUROMET
|
European Collaboration on Measurement Standards
|
Эталонлар бўйича Европа ҳамкорлиги
|
12
|
EOQ
|
European Organization for Quality
|
Сифат бўйича Европа ташкилоти
|
13
|
UN/ECE
|
United Nations Economic Commission for Europe
|
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси
|
14
|
EA
|
European Accreditation of Sertification
|
Аккредитлаш бўйича Европа ҳамкорлиги
|
15
|
ILAC
|
International Laboratory Accreditation Cooperation
|
Лабораторияларни аккредитлаш бўйича халқаро конференция
|
16
|
APLMF
|
Asia-Pacific Legal Metrology Forum
|
Қонунлаштирувчи метрология бўйича Осиё-Тинч Океани форуми
|
17
|
IFAN
|
International Federation of Standards Users
|
Стандартлардан фойдаланувчиларнинг халқаро федерацияси
|
18
|
COPANT
|
Pan American Standards Commission
|
Стандартлар бўйича Пан-Америка комиссияси
|
19
|
PASC
|
Pacific Area Standards Congress
|
Тинч Океани бассейни мамлакатларининг стандартлаштириш бўйича конгресси
|
20
|
ASEAN
|
Association of Southeast Asian Nations
|
Жанубий-Шарқий Осиё давлатларининг ассоциацияси
|
21
|
APEC
|
Asia-Pacific Economic Cooperation
|
Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги
|
22
|
WHO
|
World Health Organization
|
Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти
|
23
|
WTO
|
World Trade Organization
|
Умумжаҳон Савдо ташкилоти
|
24
|
EASC
|
EuroAsia Council on Standardization, Metrology and Sertification
|
МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши
|
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО 1947 йилда ИСО низоми тасдиқлангач, расмий равишда иш бошлади. Халқаро товар айрибошлаш ва ўзаро ёрдамни осонлаштириш ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолиятда ҳамкорликни кенгайтириш учун стандартлаштиришни дунё миқёсида ривожланишига таъсир кўрсатиш ташкилотнинг мақсади ҳисобланади. Стандартлаштириш бўйича миллий органлар ИСО аъзолари бўлиб ҳисобланади. ИСОнинг қонуний органи бўлиб барча миллий ташкилотлар вакилларининг умумий йиғилишлари ҳисобланади. Бу йиғилиш "Бош Ассамблея" деб номланади ва ИСО фаолиятидаги муҳим масалаларни ечади ва унинг сиёсатини аниқлайди. Ташкилот бошида президент туради. У ҳар 3 йилда қайта сайланади. Ташкилотнинг амалий ишларини шу ташкилотнинг кенгаши олиб боради. "Халқаро стандартларни яратиш бўйича" "ИСО"нинг ишчи органи бўлиб, техник комитетлар ва ишчи гуруҳлар ҳисобланади.
Аниқланган масала ва таклифларни қайта ишлаш мақсадида ташкилотда 7 та комитет (қўмита) иш олиб боради. Булар қуйидагилар:
- Техникавий бюро (ПЛАКО);
- Стандартлаштириш тамойилларини ўрганиш бўйича комитет (СТАКО);
- Мувофиқликни баҳолаш бўйича комитет (КАСКО);
- Илмий-техник ахборотларни ўрганиш комитети (ИНФКО);
- Ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш бўйича комитет (ДЕВКО);
- Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш комитети (КОПОЛКО);
- Стандарт намуналар бўйича комитет (РЕМКО);
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО-стандартлаштириш бўйича халқаро илмий-техник ташкилотдир, унинг таркибига 80 дан ортиқ давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлари киради.
3.2-расм. ИСОнинг ташкилий тузилмаси.
Замонавий бозор муносабатларида ИСО 9000 серияли халқаро стандартлар асосий муҳим ўринга эга. Ўз вақтида, яъни, бу стандартларнинг олдинги 1987 йилдаги биринчи версияси нашри турли тармоқлардаги корхоналарда сифат бўйича ишларни ташкиллаштиришда эталон, рақобатбардошликни ошириш ва ҳамкорлар томонидан ишончни мустаҳкамлаш воситаси сифатида тан олинган.
Республикамиз корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро бозорга чиқишга эришиш учун ИСО 9000 серияли халқаро стандартлар асосида СМТ жорий этишга қизиқувчиларнинг ортиб бориши кузтилмоқда. Масалан, ҳозирги кунда қирққа яқин озиқ-овқат корхоналарида «ИСО 9001» сифатни бошқариш халқаро сертификатига эга. Уларни жорий қилишдан кўзланган мақсад эса товарларни халқаро бозорда интеграллашувини таминлашдир. СМТ жорий қилиш корхоналарнинг тендерларда қатнашиш, менежмент тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш имкониятларини беради.
Корхонада ИСО 9001 сертификатни мавжудлиги ҳамкорлик муносабатларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиши, жаҳон молиявий бозорига чиқиш учун мажбурий шартлардан бўлиб ҳисобланмоқда. ИСО сертификати – нуфузли ва обрўли халқаро ташкилот (ИСО) томонидан холисона тан олинган гувоҳномадир. Ундан ташқари ИСО сертификатига эга бўлган корхоналарда бошқарув тизими тўғри йўлга қўйилган бўлади.
ИСО 9000 оиласидаги стандартлар дастлаб учта моделини сертификатлаштиришга асосланган:
ИСО 9001 – Ишлаб чиқиш (ишлаб чиқариш, лойиҳалаштириш, монтаж ва хизмат кўрсатиш) босқичларида сифатни таъминлаш модели.
ИСО 9002 – Ишлаб чиқариш ва монтаж босқичларида сифатни таъминлаш.
ИСО 9003 – Тайёр маҳсулотни синаш ва текшириш босқичида сифатни таъминлаш модели.
ИСО 9000 (ИСО 9000-94) серияли стандартларининг кейинги версияси 1994 йилда пайдо бўлди. Ўзида ноаниқ ҳолатларни тушунтириш ва бартараф қилиш билан 1987 йилги стандартлар тузилмасини такрорлаган. ИСО 9000 (ИСО 9000:2000) серияли халқаро стандартларнинг янги версияси 1994 йил 15 декабрдаги олдинги версияси билан 2000 йилда расман алмаштирилди. 2001 йилнинг 1 январидан ИСО 9000:2000 версияси амалга киритилди. Янги версия стандарти сертификатлаштирувчи, муқобил сифат моделларини ўзида мужассам этмайди. Пайдо бўлган ИСО 9001:2000 стандартини қайта кўриб чиқиш натижасида 1994 йилги ИСО 9001, ИСО 9002, ИСО 9003 стандартлар версияси қатор тамойилли фарқлари мавжудлигини ўзининг моҳияти бўйича аламаштирилган. Масалан, ҳужжатлар мажмуаси аввал 24 та стандартдан иборат бўлган бўлса, ҳозирда ўзида қуйидаги 5 та асосий стандартларни қамраб олади:
1. ИСО 9000:2000 Сифат менежменти тизимлари. Асосий тамойиллар ва луғат.
2. ИСО 9001:2000 Сифат менежменти тизимлари. Талаблар (сертификатлаштириш ва аудит мақсадлари учун қўлланалидиган ва сифат тизимига зарурий талаблар йиғиндисини ўрнатади).
3. ИСО 9004:2000 Сифат менежменти тизимлари. Яхшилаш бўйича раҳбарий кўрсатмалар (корхона фаолиятининг юқори самарадорлигига мўлжалланган сифат менежменти тизимини яратиш бўйича услубий кўрсатмалардан таркиб топган).
4. ИСО 19011:2000 Сифат менежменти тизими ва атроф-муҳитни ҳимоялашни текшириш бўйича раҳбарий кўрсатма.
5. ИСО 10012 Ўлчаш воситаларининг сифатини таъминлаш.
ИСО 9001 ва ИСО 9004 асос бўлувчи стандартлар бўлиб, тузилмаси ва мундарижаси бўйича тўлиқ ўзаро уйғунлашган. Улардан биргаликда ва ажратилган якка тартибда фойдаланилади. Иккала стандарт сифат менежменти жараёни моделига асосланган, аммо, қўлланилиш соҳаси турлича бўлган бир хиллик мавжуд. Иккала стандарт муайян тармоқда ишлаб чиқилиши мумкин бўлган, асосий талабларни ташкил этиб ва барча турдаги маҳсулотларга қўлланилиши мумкин. ИСО 9001 ва ИСО 9004 стандартлари бошқа тизим стандартлари билан бир-бирига мослиги сифатида қисман, атроф-муҳитни муҳофазалашни менежменти тизимларини тартиблаштирувчи ИСО 14001 ва ИСО 14004 билан мослиги режалаштирилган. Амалдаги ИСО 8402 стандарти ИСО 9000 стандартига ўзгартирилди. У СМТ (маълумотли бўлими), ҳамда тушунчалар, атамалар ва таърифлар асоси бўлиб хизмат қилди. ИСО 9000 стандарти ИСО 9000:1994 ва ИСО 8402 стандартларини алмаштиради. Бунда «Луғат» (ИСО 8402) қайта кўриб чиқилишга дучор қилинди: «эски» тушунчалар аниқлаштирилди ва янги атамалар қўшимча киритилди.
ИСО 9001:2008. ИСО 9001, ИСО 9002, ИСО 9003 1994 йилдаги версия стандартлари қайта кўриб чиқилган ИСО 9001:2008 стандарти алмаштиради. Ушбу ҳужжат амалиётда ИСО 9001:1994 нинг барча талабларини ва унга қатор янги қўшимчаларни ўз ичига олган. Стандартнинг тузилмаси тўлиқ ўзгартилди: 20 та элементга бўлинган «кескин» талаблари 5 та асосий бўлимга киртилган – «Сифат менежменти тизими», «Раҳбариятнинг жавобгарлиги», «Ресурслар менежменти», «Маҳсулотнинг ҳаётий сикли жараёнлари», «Ўлчашлар, таҳлил қилиш ва яхшилаш». ИСО 9001:2000 стандарти иловасида ИСО 9001:1994 ва ИСО 9001:2000 бўлимларга мувофиқ жадвали келтирилган. Ушбу жадвал сифат тизимини ҳужжатлаштиришда ва қайта кўришда қулай бўлиб, иккита иш бажармасдан Сифат бўйича қўлланмани шу бўлимни оддийгина кўчириб, яъни ўзгартиришга машаққат чекмасдан қайта ишлаб чиқишда фойдаланилади.
ИСО 9004:2000. У барча қизиқувчи томонларнинг: буюртмачилар, жараён эгалари, таъминотчилар, жамият талабларини максимал қаноатлантириш ва унинг ҳисобига ишларни ташкиллаштиришга мўлжалланган. Бу ерда корхона даромади ва бошқа юқорида тилга олинган субъектлар ва буюртмачиларни қаноатлантириш йўлларини таъминлаш тўғрисида фикр юритилмоқда. ИСО 9004:2000 қўлланма ИСО 14001:1996 «Атроф-муҳитни муҳофазалаш менежменти тизими» стандарти билан кўп жиҳатлари уйғунлашган бўлиб, бу икки стандартдан биргаликда фойдаланиш жамият учун фойда келтиради. Қайта кўриб чиқилган ИСО 9004 стандарти буюртмачилар, жараён эгалари, ишчилар, таъминотчилар ва жамият ҳамда истеъмолчилар қизиқишларига ташкилот фаолиятининг натижавийлигига эришишга мўлжалланган. Бунда ИСО 9004 стандартининг ҳар бир бўлими ИСО 9001:2000 стандартининг бўлимларига мувофиқ матнлардан таркиб топган. Ўзбекистонда 2002 йилдан ИСО 9000 серияли 2000 йил версия стандартларига асл нусхасига тенг бўлган O’zDst ИСО 9001:2002 стандартлари амал қилинади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 2008 йилдаги ИСО 9001 стандарти версиясини 2009 йилда тасдиқланиб, O’zDst ИСО 9000:2009 стандарти амалга киритилган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида сифат менежменти тизимларига талабларни ўрнатувчи қуйидаги стандартлар қабул қилинган ва амал қилади:
O’zDst ИСО 9000:2009 «Сифат менежменти тизимлари. Асосий қоидалар ва луғат»;
O’zDst ИСО 9001:2015 «Сифат менежменти тизимлари. Талаблар»;
O’zDst ИСО 9004:2009 «Сифат менежменти тизимлари. Фаолиятни яхшилаш бўйича тавсиялар».
ИСО 9000 сифат тизими стандартлари жорий этилган бўлса, таъминотчиларга кўпроқ ишонч ҳосил қилиш имкониятини беради деб ҳисоблаш мумкин. Сифатни бошқариш ва сифат тизимини сертификатлаштириш тушунчаларига аниқ бўлиши муҳимдир. Сифатни бошқариш – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни оқилона ва эътиборли бошқариш ҳисобига маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифат даражасини амалда таъминлаш имкониятини берувчи корхонани бошқариш вазифаларидан биридир. Сифат менежменти тизими муайян корхонанинг вазифа ва хусисиятларига мувофиқ ташкиллаштиришдир. ИСО 9000 стандартлари бундай тизимни қуриш усулини таклиф қилади ва расмий равишда сертификатлаштириш мумкин. СМТ сертификатлаштириш ушбу маҳсулот ва хизматлар сифатининг юқорилиги ва барқарорлигини таъминлаб, талабларни аниқлаб ва самарали ишчи ҳолатдалиги ҳисобига ушбу корхона СМТ ишлаб чиқилганлиги ва ташкиллаштирилганлиги бозордаги бошқа иштирокчиларга номоён қилади.
ИСО 9000 стандартлари оиласининг универсаллиги ҳар бир алоҳида маҳсулот ёки хизматлар тури (масалан, маҳсулотнинг талб этилган техник тавсифлари) учун сифат мезонларини мутлоқ ўлчанишини тавсия этилмайди. Маҳсулот ёки хизматларнинг инсонларни талабларини қондириш хусусияти бўлса бу сифатлидир, бунинг эса иложи йўқ, лекин талаблар турли ва тугалмасдир. ИСО 900 стандартлар оиласи фақат сифат тизими ишчи ҳолати усулиятини намоён этади, ўз ўрнида ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулот ва хизматлар юқори сифатилилигини таъминлаши лозим, бошқача сўз билан айтганда, истеъмолчиларнинг юқори даражада қаноатланишини таъминлаш лозим.
ИСО 9000 стандартларини жорий этишга иккита ёндошув мавжуд. Биринчи ҳолатда стандартлардан ташкилот самарадорлигини ошириш воситаси сифатида фойдаланилади. Бунда уларни жорий этишга ички талаб пайдо бўлиши ва буни юқори раҳбарият яратади бироқ бусиз келгусида ривожланиш бўлмайди. Бундай стратегияда тизимнинг натижавийлигини ошириш, холисона ички аудитни ўтказиш, ўз-ўзини баҳолаш учун ресурсларни белгилаш, энг мақбул ҳужжатлар таркибини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлади ва сифат тизими ташкиллаштириш, жараёнлар, маҳсулот сифати биринчи ўринда туради.
Иккинчи ҳолатда эса, сертификат олиш мақсадида стандартлар жорий этилади. Бунда бошқалардан қолишмаслик истагида, шартномалар тузишда истеъмолчилар, ҳамкорлар ёки тендер талаблари шартлари бўлиши мумкин бўлган зарурият юзага келади. Бундай ёндошувда барча куч ва эътибор сертификатлаштириш идораси талабларини расмий бажариш ва ҳужжатларни ишлаб чиқишга жалб этилади. Техник, иқтисодий ва бошқарув қарорларини қабул қилувчи мутахассислар бир томонга қолиб, ходимлар фақат текширувчилар учун зарур бўлган ишларни бажаришади. Стандартларни жорий қилишдан асосий мақсад бу тизим сифатни яхшилаши лозим.
СМТ самарали жорий этиш ва қуриш учун корхонанинг сифат соҳасидаги стратегиясини аниқлаш, корхонада СМТ ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ишчи гуруҳини яратиш, бизнес жараёнлар таҳлилини ўтказиш, корхонада сифатни бошқариш соҳасида бажарилган ишларнинг бутун тафсилотини таҳлил қилиш керак. Сифат менежменти тизмини ва СМТ ҳужжатлаштирилган процедураларини ишлаб чиқиш машаққатли ва масъулиятли босқич бўлиб ҳисобланади ва шунинг учун лойиҳанинг алоҳида босқичи этиб белгиланган.
ИСО 9000 стандартлари бўйича сертификатлаштириш корхона сифат тизимининг қатор таркиблари сифатида ва расмий талаблар сифатида мувофиқлиги кўзланган. Сифат тизимини бу талабларга мувофиқлигини ўрнатиш жараёни ўта машаққатли бўлиши мумкин яъни кўп вақт талаб этилади. Бунинг учун, корхона раҳбарияти ИСО 9000 бўйича сертификатлаштиришга сифат тизими тайёрлиги тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, барчадан «Рози» ва «Қарши»лигига пухталик билан ёндошмоғи лозим, шунингдек, корхона учун сифат тизимига сертификат нима учун кераклигини яққол аниқлаши лозим.
ИСО 9001 стандартлар талабларига мувофиқ Сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш босқичлари 3.3-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |