20.Fаlsаfаdа substаntsiya muаmmоsi. Mаtеriya tushunchаsi. Tayanch atamalar: Substаntsiya tushunchаsi. Mаtеriya tushunchаsining fаlsаfа tаriхidаgi tаhlili. Mаtеriyaning аsоsiy хоssаlаri. Mаtеriyaning ko’rinishlаri. Mоddа vа mаydоn. Mаtеriyaning fаlsаfiy tа’rifi.Фалсафадаоламнингасосиданимаётади, унивоқеэтибтурган
нарсанингмоҳиятинимаданиборат, деганмасалаларниҳоятдаузоқтарихгаэга. ҚадимгиЮнонистонваРимдабумасала“субстанция”
тушунчасиваунингмазмуниқандайтушунилишигақарабўзига
хосифодаланган. “Субстанция” деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр тушунилган. Юнонистон файласуфи ва математиги Пифагор, ҳамма нарса сонлардан ташкил топган,
деган бўлса, Афлотун субстанция — ғоялардир, деган, Демокрит
эса, оламнинг асосида атомлар (атом тушунчаси ўша даврда бўлинмас заррача маъносида ишлатилган) ётади, деб тушунтирган.Субстанция — муайян нарсалар, ҳодисалар,
воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳиятдир. Оламнинг асосида битта моҳият — субстанция
ётади, деб ҳисобловчи таълимотни монизм деб аташади. Файласуфлар субстанция сифатида бирор жисмни, ҳодисани, материяни, ғояни ёки руҳни олишган. Субстанция сифатида моддий жисмларни, материяни олувчилар — материалистик монизм тарафдорлари. Ғояни,
руҳни олувчилар эса — идеалистик монизм тарафдорлари ҳисобланадилар. Шунингдек, оламнинг асосида ҳам моддий жисм ёки материя, ҳам ғоя ёки руҳ ётади деб ҳисобловчи файласуфлар дуалистлар (дуализм лотинча, dualis — иккиланган деган тушунчани англатади) деб ҳисобланади. Арасту, Моний, Р. Декарт ва бошқалар дуалистлардир. Оламнинг асосида кўп субстанииялар ётади, деб ҳисобловчиларни эса плюрализм (лотинча pluralis кўпчилик сўзидан олинган) тарафдорлари деб аташади.Оламнинг асосида ётувчи моҳиятни ахтариш тарихи ҳам фаннинг узоқўтмишига бориб тақалади. Масалан, қадимги \индистон ва Хитойда, Миср ва Бобилда, қадимги Ўрта Осиё ва Юнонистонда баъзи файласуфлар оламнинг асосида қандайдир модда ёки муайянОламнинг асосида ётувчи субстанцияни ахтаришнинг яна бир йўли нарсаларнинг таркибидаги бўлинмас энг кичик унсурни, яъни нарсаларнинг таркибидаги умумий субстрат (лотинча substratum — асос маъносини англатади) ни ахтаришдир. Бундай йўналишга мансуб оқимлардан бири атомистик оқим ҳисобланади. Масалан, қадимги Юнон файласуфлари Левкипп, Эпикур, Демокрит ва Лукрецийлар нарсаларнинг ва бутун оламнинг асосида энг кичик бўлинмас унсурлар — атомлар ётади, улар ўзларининг шакли, ҳаракатланиши ва вазнлари билан бир-бирларидан фарқ қилади, деб ҳисоблашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |