16.Оng gеnеzisi (kеlib chiqishi). In’ikоs shаkllаrining rivоjlаnib bоrishi. Tayanch atamalar: In’ikоs tushunchаsi. Nооrgаnik tаbiаtdа in’ikоs. Оrgаnik tаbiаtdа in’ikоs. Biоlоgik in’ikоs. Оng- ruхiy in’ikоsning оliy shаkli.Онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шаклана бошлаши тарихи билан боғлиқдир. Узоқ вақт давомида инсон, унинг онги планетар, яъни Ер шари доирасидаги ҳодиса сифатида қараб келинди. Хозирги замон фани масалага кенгроқдоирада ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунки фан далиллари инсон пайдо бўлишини фақат Ерда кечган жараёнлар билан чеклаб қўйиш тўғри эмаслигини, у коинот эволюциясининг табиий ҳосиласи эканлигини тобора чуқурроқисботламокда.Онг тарихи Қуёш системаси ва унда миллионлаб йиллар давомида содир бўлган ўзгаришлардан ҳам айрича олиб қаралиши мумкин эмас. Айнан мана шу жиҳатдан олганда, онгнинг шаклланишини космик ҳодиса сифатида қараш ҳам мумкин.Онг инъикоснинг олий шаклидир. Хўш, инъикос деганда нима тушунилади. Инъикос муайян таъсир натижасида пайдо бўлади..Бунинг учун эса, ҳеч бўлмаганда, иккита объект ва улар ўртасида ўзаро таъсир бўлиши лозим. Энг умумий маънода, ҳар қандай нарсаларнинг у билан муносабатда бўлган бошқа нарсалар таъсирини муайян тарзда акс эттириш хоссасига инъикос дейилади.Инсон онги жуда мураккаб ва кўп қиррали ҳодисадир./У ҳақдаги қараш ва тасаввурлар кишиларнинг турли ҳаёт тажрибаларига таяниб ёндашуви ҳамда талқин этишларига боғликдир. Х)нгнинг моҳияти ва мазмунининг намоён бўлиш қирраларини тушунишда миллий-маданий анъаналар, диний, ижтимоий қадрият ва мўлжалларнинг таъсири катта.. Шу билан бирга, нотирик табиатда инъикос пассивлиги, тирик табиатда эса фаоллиги билан ажралиб туради. Тирик табиатда инъикос ташқи таъсир натижаларидан фаол фойдаланишни келтириб чиқарувчи ахборотли инъикос шаклини олади.*Онгнинг фалсафий талқини инсон маънавий ва руҳий ҳаёти намоён бўлишининг барча шаклларини бирликда ва яхлитликда олиб таҳлил қилиш имконини беради.»Шунингдек, уларнинг воқелик билан муносабатлари (алоқадорлик ҳолати)ни назорат қилиш, тартибга солиш ва бошқариш усулларини ўрганиш тамойилларини яратади.Онг психик инъикоснинг ўзига хос, юксак инг ва руҳият шаклидир. Аммо, бу психика ва онг тушунчаларини айнанлаштириш учун асос бўла олмайди. Негаки, психика ҳайвонларга ҳам хосдир.Jan инсон психикаси ҳақида кетганда ҳам, у онг тушунчасига нисбатан кенг қамровлилик касб этишини унутмаслик лозим.,3. Фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. Инсон ҳаёти, фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати остидан чиқиб, автоматик характер касб этиши билан характерланади. Айтайлик, биринчи марта машинага ўтирганимизда, биринчи марта сурат олаётганимизда деярли барча ҳаракатларимиз онгнинг қаттиқ назорати остида бўлади. Вақт ўтиши билан эса кўпгина ҳаракатларни онгсиз тарзда, англамаган ҳолда бажара бошлаймиз. Бундай ҳолат инсон фаолиятининг хилма-хил соҳалари, йўналишларида, уларга онгнинг фаол тарзда аралашишини, яъни қайта фаолиятни ўз назоратига олиши мумкинлигини инкор этмайди. Хатти-ҳаракатларнинг онгсизлик соҳасига кўчиши, бир томондан, онг “юки”нинг енгиллашувига хизмат қилса, бошқа томондан, онгнинг асосий кучи, куввати, “диққати”ни, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракат, жараёнларга қаратилишига имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |