МСГларнинг турлари. МСГ уч турда ташкил этилиши мумкин: давлатлараро МСГ, Трансмиллий МСГ ва бир мамлакат ичидаги турли корхоналар ва ташкилотлар уртасидаги МСГ. Асосий афзаллик Трансмиллий компания томонида булиши мумкин.
Касаба уюшмаси—ишлаб чикариш, хизмат курсатиш ва маданият сохасида фаолият турига кура умумий манфаатлар билан боглик мехнаткашларни бирлаштирувчи оммавий ташкилотдир.
Сиёсий партиялар ва жамоатчилик харакатлари бирлашмаларнинг турларидан бири хисобланади. Идеологик тамойиллар ёки ижтимоий гоялар бу ерда бош бирлаштирувчи асос булиб майдонга чикади. Сиёсий партиялар ва жамоатчилик харакатларининг молия тизими, гарчанд муайян узига хос хусусиятлари мавжуд булса хам, худи бошка жамоат бирлашмалариникидекга ухшаш.
3. Ҳиссадорлик жамиятлари молиясининг хусусиятлари 3-савол баёни: Акциядорлик Жамиятлари (АЖ) маълўм маънода масъулияти чекланган жамият бўлиб, у билан кўпгина умумийликга эга бўлишига регламентланишидан иборат. 1996 йилда қабул қилинган «АЖлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» қонунга қарамай улар ўртасида қатор фарқлар мавжуд. Биринчи фарқ –АЖни ташкил этилиши фаолияти ва уни бошқаришнинг муфассал регламентланишидан иборат. 1996 йилда қабул қилинган «АЖлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги қонун АЖларини ташкил этиш уларнинг жорий фаолияти ва бошқариш сохасида аниқ меъёрий чегараларни белгилаб бердики, унга Акциядорлик компаниялари эгалари ҳам бошқариш ҳуқуқи берилган акциядорлар ҳам риоя этишлари зарур.
АЖларининг юқорида қайд этилган корхоналардан иккинчи муҳим фарқи шундан иборатки ,АЖ иштирокчиларининг алоҳида мақомини тасдиқловчи қимматли қоғозлар чиқаради, бу қоғозларнинг муомалада бўлиши туфайли АЖларга биргаликда эгалик қилувчилар таркибининг ўзгариб туриши анча тез ва осон кечиши мумкин. Масалан АЖи мол-мулкининг бир қисмига эгалик қилиш учун акцияни харид қилишнинг ўзи етарли. Масъулияти чекланган жамиятга биргаликда эгалик учун эса хужжатларни расмийлаштиришнинг нисбатан узоқ тадбирларга дуч келинади. Агар акциядорлик жамияти иштирокчисининг жамият аъзолари сафидан чиқиши факат унга тегишли акцияларнинг сотилиши билан расмийлаштирилса масъулияти чекланган жамият иштирокчиси унга ўзи қўшган пайни қайтариб берилишидан ташқари жамиятнинг устав сармоясидаги унинг улушига мувофиқ мол –мулкнинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. Бу одатда мулкни мусодара қилиш жараёнининг чузилиб кетишига ва кўпинча иштирокчига қайтарилаётган улушнинг миқдорига доир узоқ бахслашувига олиб келиши мумкин. АЖлари иш фаолияти одатдаги назорат органларидан ташқари қимматли қоғозлари бозорининг аҳволи учун масъул булган идоралар томонидан ҳам тартибга солинадиган ва назорат қилинадиган ташкилотлардир. Жамият бошқарувининг йирик битимлари шунингдек аффиляцияланган шахслар манфаатдор бўлган битимлари кузатувчи кенгаш ёки акциядорлар умумий йиғилиши билан мажбурий равишда келишиши лозим. АЖларининг турларига тухталайдиган булсак, АЖлари ОЧИҚ ва ЁПИҚ турларга бўлинади. Очик акциядорлик жамияти – бу унинг акциядорлари ўзларига тегишли акциялардан бошқа акциядорларнинг розилигисиз эркин фойдаланишлари мумкин бўлган жамият. Очиқ акциядорлик жамиятлари ўзлари чиқарадиган акцияларга очиқ обуна ўтказиши ва уларни эркин савдога чиқариши мумкин. Очиқ АЖлари ўзлари чиқарган акцияларга ёпиқ обуна ўтказиши мумкин, агар бундай обунани ўтказиш уставда чегараланманган бўлса. Очиқ АЖ муассисларининг энг кам таркиби шунингдек акциядорларнинг сони ҳам чегараланманган.
Акциялар фақат унинг муассислари ёки бошқа олдиндан белгиланган шахслар доираси ичида тақсимланадиган жамият ёпиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзлари чиқарган акцияларига очиқ обуна ўтказиш ва уларнинг сармоядорларнинг чегараланмаган доирасига таклиф этиш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур жамият акциядорларининг сони эллик кишидан ортиқ булмаслиги керак. Агар ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг белгиланган микдордан кўп бўлса у ҳолда, ушбу корхона олти мобайнида очиқ акциядоролик жамиятига айлантирилиши лозим. Ёпиқ АЖининг акциядорлари мазкур жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаётган акцияларни олдин ташқи сармоядорлар таклиф этган нархда харид қилишда устунлик ҳуқуқига эга. Ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлар томонидан сотилаётган акцияларни унинг ўзи ҳам сотиб олиши мумкин, фақат бу ҳол уставда кўзда тутилган бўлса, бироқ устунлик ҳуқуқини амалга ошириш муддати акциялар сотувга таклиф этилган вақтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан ортиқ булиши мумкин эмас. Ёпиқ АЖ муассисларининг сони учта шахсдандан кам булмаслиги керак.