Моддий ишлаб чикариш корхоналари молияси. Моддий ишлаб чиқариш сохаларида турли характели молиявий муносабатлар вужудга келади. Шу асосда ташкил этилган бир мақсадга йўналтирилган пул фондларининг хусусиятини инобатга олиб, молиявия муносабатлари таркибид куйидаги гуруҳларни бирлаштириш мумкин:
бирламчи даромадларни шакллантириш, моддий ишлаб чиқаришнинг ички хўжалик ишларига аталган муайян мақсадга белгиланган жамғармалар шакллантириш билан боғлиқ муносабатлар. Улардан бир қисми ишлаб чиқариш, иккинчи қисми таъминот эхтиёжларни қондиришга оиддир;
корхоналар орасида вужудга келадиган, агар бу муносабатлар айрибошлашга хизмат қилмай, тақсимловчи хусусиятга эга бўлса;
суғурта ташкилотлари билан турли хил суғурта жамғармаларини шакллантириш ва фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар;
корхоналарда банк ссудалари, уларни қоплаш, улар бўйича фоизларни тўлаш, шунингдек, банкларга муайян пул учун эркин пул маблағларини вақтинча ишлаш учун бериш билан боғлиқ муносабатлар;
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ давлат билан вужудга келадиган муносабатлар. Молия муносабатларининг бу гуруҳи бюджетга тўловлар, бюджет ҳисобига молиялаштириш, турли хил бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ва бошқалар шаклини олади;
корхоналарда, уларнинг юқори бошқарув структуралари билан юзага келадиган муносабатлар. Бу ўзаро “вертикал” алоқалар деб аталажак молия ресурсларини ички соҳавий қайта тақсимлаш доираларида сақлаб қоладиган алоқалардир.
Пул муносабатларининг санаб ўтилган турлари корхоналар молиясининг мазмунини ташкил этиб, улар хўжалик юритиш субъектларида пул даромадлари ва жамғармаларининг шаклланиши ва тақсимланиши ҳамда улардан молия – банк тизими олдидаги мажбуриятларни бажариш ва кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш ходимларига ижтимоий хизмат кўрсатиш ва моддий рағбатлантириш бўйича сарфларни молия билан таъминлашда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул муносабатлари сифатида аниқланиши мумкин.
Моддий ишлаб чиқариш қуйидаги хусусиятларга эга:
Моддий ишлаб чиқаришдаги молия муносабатларининг биринчи специфик хусусияти бу уларнинг куп қирралигидан, молия муносабатларининг турли хил шакллардан иборатлигидир.
Ишлаб чиқаришнинг моддий асоси - бу ишлаб чиқариш фондларидир. Уларни олиш, янгилаш ва кенгайтириш учун корхона зарур бўлган молиявий ресурсларга эга бўлиш ва мақсадли пул фондларини ташкил этиш керак.
Мақсадли пул фондлари ишлаб чиқариш фондларни ташкил этиш керак. Мақсадли пул фондлари ишлаб чиқариш фондларни айланишида хизмат қилишади ва уларни узулмаслигини таъминлайди. Бу ҳолат, ишлаб чиқариш фондларни ташкил этиш, доим тўлдириш ва кўпайтириш жараёнларини ифодалаб бериб, молиявий ишлаб чиқаришни иккинчи хусусиятини ҳосил қилди.
Фойда шаклини олган соф даромад ҳисобига моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни моддий техник – базасини ривожлантириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш фонди, ишчиларни моддиий рағбатлантириш учун белгиланган истеъмол фонди, запас ва резерв фонди ташкил этилади. Соф даромад, умумдавлат пул фондларни (бюджет, пенсия, иштимоий суғурта ва бошқалар) ташкил этилишида, солиқ тўловлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқа шаклларда манбаъ бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, моддиий ишлаб чиқариш ташкил этилган молиявий ресурслар, халқ хўжаликни бошқа бўғинларида пул фондларни ташкил этиш учун ишлатилади. Бу эса, бутун давлатни молиявий тизимини бошланғич асоси бўлиб хизмат қилади ва молиявий моддий ишлаб чиқаришнинг учунчи хусусиятини ифодалайди. Айнан моддий ишлаб чиқариш молияси ахволига мамлакатнинг умумий молиявий аҳволи боғлиқ булади
Моддий ишлаб чиқариш корхоналарининг туртинчи специфик хоссаси бу уларнинг потенциал юқори даражадаги фаоллиги, хўжалик юритишнинг барча томонларига таъсир ўтказишнинг кенг имкониятларини шартлайди. Молиядан иқтисодий рағбат сифатида фойдаланишнинг объектив асоси ҳисобланган бу хусусият ғоят катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |