4. Кичик корхоналар молиясининг хусусиятлари.
4-савол баёни: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий буйрук-бозликдан эркин бозор иқтисодиётига боскичма-боскич утиш иктисодий муносабатлар хамда одамлар ишлаб чикариш фаолиятининг шаклларини тубдан ислох килишни талаб килади. Иқтисодий реформаларнинг биринчи боскичида диккат эътибор мулкчилик шаклларини узгартириш ва тадбиркорликни ташкил этишга каратилган булса, иккинчи боскичда эса халк хужалиги хамда ахолини турли хил махсулот ва хизматларга булган эхтиежини кондиришда мухим роль уйнайдиган хужаликнинг кичик шаклини ривожлантириш хамда хусусий мулкчиликни устиришга каратилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов иктисодий реформаларнинг 2-боскичининг вазифалари ва келажакдаги истикболларини белгилаетганда таъкидлагандек: «Мукаммал технологиялар билан жихозланган кичик корхоналарни ривожлантириш хисобидан киска вакт ичида ракобатдош махсулот ишлаб чикариб, шу махсулотлар билан ички бозорни тулдириб, йирик ихтисослашган ишлаб чикарувчилар тулдириш кобилиятига эга булмаган махсулотлар урнини тулдириш мумкин. Шунинг учун кичик корхоналарни ривожлантиришда давлат асосий таянч булмоги лозим».
Иктисодий реформаларни амалга оширишда кичик корхоналар муаммоси энг асосий муаммолардан эканлигини қабул килинган «Корхоналар тугрисида», «Тадбиркорлик тугрисида», «Кичик ва хусусий корхоналарни рагбатлантириш тугрисида»ги конунлардан куриш мумкин. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Иктисодий реформаларни чукурлаштириш, хусусий мулкчилик химоясини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора тадбирлари», «Ўзбекистон товарларни ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тугрисида» ва бошка карорлар чоп этилган эди. 1995 йил 14 февралда Вазирлар Махкамаси томонидан хусусий тадбиркорлик холати тасдикланган, 1995 йил 28 августда эса кичик ва хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш давлат дастури қабул килинган.
Иқтисодиётни шакллантиришда купгина мамлакатларда кичик бизнес энг асосий йуналишлардан бири булиб колган. Тадбиркорликни бу тури иқтисодиётнинг мустахкам ривожланишини, инвестициялар жалб килишни, ахолининг стабил бандлигини кафолатлайдиган, эгилувчанлик хамда хужалик структураларини тез узгарадиган шароитларга мослашишни оширишни таъминлайди.
Кичик бизнеснинг асосий хусусияти – мулк ва бошкаришни бирлаштиради, асосан мулк эгасининг ва унинг оила аъзоларининг мехнатига асосланади. Статистика маълумотлари шуни курсатадики, ривожланган мамлакатларда ахолининг умумий бандлигида кичик корхоналар роли ошиб бормокда.
Шу тармокдаги сезиларли куйилмаларни Республика банклари , купгина халкаро ва узимиздаги фондлар амалга оширмокда.
1995 йил 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида»ги конунига мувофиққўйидаги чегара белгиланган (янги ўзгартиришлар киритилган):
1) енгил ва озиқ овқат саноати, металга ишлов берадиганва асбобсозлик саноати, ёғочга ишлов берадиган, мебель саноати ва қурулиш материаллари саноати - 100 кишигача;
2) машинасозлик, металлургия, иссиқлик –энергитика ва кимё саноати, қишлоқ хужулиги махсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи, қурилиш ва саноат ишлаб чиқарувчи соҳалар, - 50 кишигача;
3) фан, илмий хизматлар, транспорт, умум овқатланиш, савдо хизматлари (суғурта компанияларидан ташқари) ва бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида – 25 киши.
1998 йил 9 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликни хамда кичик ва урта бизнесни давомий рагбатлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорига муофик унинг объектлари мулкчилик шаклидан катъий назар микрофирма ва кичик корхоналарга булинади. Микрофирмаларда уртача ишчилар сони куйидагича:
1) ишлаб чиқариш тармоқларида – 20 кишигача;
2) Хизмат кўрсатиш ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида – 10 кишигача;
3) Улгуржи ва чакана савдода ва умум овқатланиш корхоналарида – 5 кишигача.
Бир карашда бу мураккаб бир муаммога жуда содда ендошишдек туюлади. Юкорида этилганлардан ташкари стандартлар асосида бошка курсаткичлар, яъни маълум муддатдаги уртача йиллик даромад, алохида тармокларда – уртача бандлик, уртача мижозлар микдори ва бошка курсаткичлар қабул килиниши керак.
Хеч кимга сир эмаски савдо ва умумий овкатланиш билан шугулланадиган кичик корхоналарнинг самарадорлиги урта ва йирик корхоналарга нисбатан юкори, негаки бу ерда кадрлар ва савдо майдонлари интенсив ишлатилади. Кичик корхоналарнинг хужалиги мустакиллиги уларга етказиб берувчилар билан тез алока урнатиш, бозор конъюктураси таъсир этиш хамда ишлаб чикариш кучларини самарали ишлатиш имконини беради. Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик самарали ресурс ва куйилмаларга инвестицияларни жалб этади, шу билан бирга сиесий структуравий жараенни бирлаштиради ва республика бозорини шакллантиради.
Кичик корхоналар куйидагидек муаммоларни хал этишда хам иштирок этади: бозор инфратузилмасини шакллантириш, брокерлик ташкилотлари, аудиторлик фирмалари, валюта ва фонд биржалари, сугурта идоралари ва бошкалар. Аммо савдо ва умумий овкатланиш сохасидаги кичик бизнес хам хусусий тадбиркорликка хос булган муаммоларга дуч келади. Кушимча капитал излаш кичик бизнеснинг энг уткир муаммосидир. Унча катта булмаган капиталга эга була туриб, тадбиркорлар заем воситалари олишга интиладилар, аммо банк кредитлари сезиларсиз ишлатилади.
Кичик бизнеснинг тулик ривожланишига солик системасининг номукаммаллаллиги, инфратузилманинг заиф ривожланганлиги, етарли даражада булмаган хукукий база, техника ва технология, хамда малакали кадрларнинг етишмаслиги йул куймаяпти.
Кичик корхоналар молиявий ресурсларини шаклланиш манбаларига фойда, амортизация ажратмаси, қимматли қоғозларни сотишган тушган маблағлар, меҳнат жамоаси аъзоларининг, фуқароларнинг ва бошқа юридик шахсларнинг пайлари ва бадаллари, шунингдек бошқа тушумлар.
Кичик корхоналар ихтирида қоладиган соф фойда тўлиқ унинг ихтиёрида бўлади. Кичик корхоналар соф фойдани сарфланиш йуналишларини ўзлари мустақил белгилайдилар, унинг ҳисобидан резерв фондларни ва унинг фаолияти ва меҳнат жамоясининг ижтимоий ривожланиши учун бошқа фондларни ташкил этишни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |