1. Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти


Хўжалик иттифоқлари ва уюшмалари молиясининг хусусиятлари



Download 65,32 Kb.
bet4/9
Sana14.02.2023
Hajmi65,32 Kb.
#910985
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу 3 1 Корхоналар молиясини иқтисодий асослари

2. Хўжалик иттифоқлари ва уюшмалари молиясининг хусусиятлари.
Юридик шахс хисобланган хўжалик жамияти ва ширкатининг мулки катнашчиларнинг кўшган хиссаси хисобидан, хўжалик фаолияти натижасида олинган хамда конунда ман этилмаган бошка асосларда улар томонидан кўлга киритилган мол-мулкдан хосил бўлади.
Хўжалик жамияти ва ширкати катнашчиси кўшган хисса таркибига асосий ва ахборот фондлар, пул маблаглари ва кимматли когозлар, ўзга мол-мулк хамда мулкий хукуклар кириши мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошкаруви идоралари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг конун хужжатларида бошка коида назарда тутилмаган бўлса, хўжалик жамиятининг ва ширкатининг катнашчилари бўлиши мумкин.
Давлат корхонаси ваколат берилган давлат идорасининг карорига асосан корхонанинг бутун мол-мулки киймати микдорида акция чикариб, акциядорлик жамиятига айлантирилиши мумкин. Акцияларни сотишдан олинган маблаг давлат корхонасининг копланганидан кейин тегишли бюджетга тушади.
Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик уюшмаси (шу жумладан концерн, тармок, тармоклараро ва территориал бирлашма) унга корхона ва ташкилотлар ихтиёрий равишда берган, шунингдек унинг ўз хўжалик фаолияти натижасида олинган мол-мулкнинг эгасидир.
Хўжалик уюшмаси унга кирувчи корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига эгалик килиш хукукига эга эмас.
Хўжалик уюшмасининг фаолияти тўхтатилгандан кейин колган мол-мулк унга кирган корхона ва ташкилотлар ўртасида келишув асосида хамда уларнинг кўшган хиссаларини (улушларини) эътиборга олган холда таксимланади.
Жамоат бирлашмалари (сиёсий партиялар, оммавий харакатлар, шу жумладан халк фронтлари, касаба уюшмалари, хотин-кизлар, ветеранлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, кўнгилли жамиятлар, ижодий иттифоклар, фондлар, уюшмалар ва фукароларнинг бошка бирлашмалари)нинг мулкида улар уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий жихатдан таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, асбоб-ускуналар, маданий маърифий ва согломлаштириш максадларига хизмат киладиган мол-мулк, пул маблаглари, кимматли когозлар ва мол-мулк бўлиши мумкин.
Жамоат бирлашмалари мулкида, шу бирлашмалар маблаглари хисобидан уларнинг уставларида кўрсатилган максадларга мувофик вужудга келтириладиган корхоналар хам бўлиши мумкин.
Жамоат бирлашмаларининг пул маблаглари аъзо бўлиш ва аъзолик бадалларидан, ихтиёрий бадаллар, хайр-эхсонлар; ўтказилган лотереялардан тушган маблаглар; ишлаб чикариш-хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинган даромадлар; конунда такикланмаган бошка тушумлар хисобидан ташкил этилади.
Уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг шу уюшмаларга карашли мол-мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш сохасидаги ваколатлари уюшмалар ва бирлашмаларнинг уставлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларида миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб ёки Ўзбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига мувофик жамоат уюшмаларининг мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб кўйилиши мумкин.
Жамоат уюшмалари ўз уставларида ёзиб кўйилган максадлар ва вазифаларга мувофик хамда конунларда белгиланадиган тартибда ўзга давлатлардан келадиган пул маблагларини хамда бошка мол-мулкни олишлари мумкин.
Сиёсий максадларни кўзлайдиган партиялар ва ижтимоий харакатлар ўзга давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларидан молиявий ва ўзга моддий ёрдам олишга хакли эмаслар.
Диний ташкилотларнинг мулкида бинолар, диний фаолиятга доир буюмлар, ишлаб чикариш, ижтимоий ва хайрия ахамиятига эга бўлган объектлар, диний ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган пул маблаглари ва бошка мол-мулк бўлиши мумкин.
Диний ташкилотлар ўз маблагига сотиб олган ва барпо этган, фукаролар, ташкилотлар эхсон килган ёки давлат томонидан берилган ва конунда ман этилмаган бошка асосларга биноан кўлга киритилган мол-мулкка эгалик килишга хаклидирлар.
Диний ташкилотлар ихтиёрий суратда молиявий ва бошка хайр-эхсон килишни сўраб мурожаат этишга ва уларни олишга хаклидирлар.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкига маъмурий-худудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) киради. Давлат мулкини тасарруф этиш ва бошкаришни халк (маъмурий-худудий тузилма ахолиси) номидан тегишли халк депутатлари Кенгашлари ва улар ваколат берган давлат бошкаруви идоралари амалга оширадилар.
Хўжаликни биргаликда юритиш ёки бошка фаолият билан шугулланиш учун аъзолик асосида ихтиёрий бирлашган фукароларнинг биргаликдаги мулки — кооператив мулкдир.
Кооператив мулк унинг аъзолари берган пул ёхуд бошка мол-мулк шаклидаги бадаллар, улар ишлаб чикарилган махсулот ва уни сотишдан хамда кооператив уставидан назарда тутилган бошка фаолиятдан келадиган даромад хисобига ташкил топади ва кўпайиб боради.
Кооператив тугатилган такдирда бюджет, банклар ва бошка карз берувчилар билан хисоб-китоб килингандан кейин колган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида уставда назарда тутилган тартибда таксимланади.

Download 65,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish