1. бургут билан тулки



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/42
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#58970
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
Ezop pdf

146. СИЧҚОНДАН ЧЎЧИГАН ШЕР 
Ухлаб ѐтган Шернинг башарасидан бир сичқон пилдираб ўтиб кетади. Шер 
сакраб туриб кетиб, ким юзимга тегди, дегандек атрофга аланглаб қарайди. 
Буни кўрган тулки: "Сени қара-ю, кимсан Шер бўлатуриб сичқондан қўрқиб 
кетдинг-а!" — деб Шерни мазах қилади, "Йўқ, мен сичқондан қўрққаним йўқ, 
— деб жавоб қилади Шер, - балки унинг сурбетлиги ғазабимни қайнатди". 
Бу масал, ақлли одамлар ҳатто икир-чикир нарсаларга ҳам бефарқ 
қарамайдилар, демоқчи. 
147. ШЕР БИЛАН АЙИҚ 
Шер билан Айиқ бир ѐш буғуни тутиб олишди ва уни талашиб жанг 
бошлашди. Улар то силлалари қуриб, кўзлари тингунчажон-жаҳдлари билан 
олишиб, ахийри ҳолдан тойиб йиқилиб қолишди. Шу маҳал бу ердан ўтиб 
кетаѐтган тулки буғу жасадининг икки ѐнида чўзилиб ѐтган Шер билан 
Айиқни кўрди ва уларнинг беҳоллигидан фойдаланиб буғуни судраб олиб 
қочиб кетди. Шунда қимирлашга ҳам мадорлари қолмаган Шер билан Айиқ: 
"Шўримиз қурисин! Бундан чиқди, ҳали биз тулки учун тер тўкиб ҳаракат 
қилган эканмиз-да?" дейиш- ди. 
Ахир, югурганники эмас, буюрганники, деб бекорга айтишмаган-да! 
148. ШЕР БИЛАН ҚУЁН 
Бир куни Шер ухлаб ѐтган Қуѐнни гопиб олди ва уни емоқчи бўлиб, энди 
оғзига олиб борган эди, шу пайт кутил- маганда унинг ѐнгинасидан бир буғу 
югуриб ўтди. Шер Қуѐнни ташлаб, буғу орқасидан қува кетди, лекин минг 
қувлагани билан унга ета олмади ва, топган Қуѐнимдан қўймасин, деб 
орқасига қайтиб келди. Лекин Куѐн уйғониб, аллақачон жуфтакни ростлаб 
қолган эди. Шунда Шер Қуѐн- дан ҳам айрилганини кўриб, деди: "Минг 
лаънат! Узоқцаги ўлжани деб, қўлимдагисини қўйвориб ўгирибман мен, 
аҳмоқ!" 
Баъзи одамлар ҳам шундай: доимо келиб турган мўътадил даромадга 
қониқмай, каттароқ ўлжага кўз тикадилар ва бор бойликларидан ҳам мосуво 
бўладилар. Ваҳоланки элда, узоқнинг хазинасидан яқиннинг насибаси яхши, 
деган доно гап бор. 
149. ШЕР, ЭШАК ВА ТУЛКИ 
Шер, Эшак ва Тулки ҳамжиҳат бўлиб яшашга қарор қилишди ва 
биргаликда ов қилгани равона бўлишди. Уларнинг овлари бароридан келиб, 
бир талай ўлжа тўплашди. Шер ўлжани тақсимлашни Эшакка буюрди. Эшак 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


ўлжани тенг учга бўлди ва Шерга, танла, деб айтди. Ғазаби қайнаган Шер 
Эшакни ғажиб еб қўйди ва энди ўлжани бўлишни Тулкига буюрди. Тулки 
жамики ўлжани бир тўп қилиб уйди, ўзига эса, қиттаккина нарса қолдириб 
Шерга, танла, деб айтди. Шунда Шер Тулкидан: "Ўлжани бундай яхши 
тақсим- лашни кимдан ўргандинг?" деб сўради. "Марҳум Эшакдан", деб жавоб 
қилди Тулки. 
Бинобарин, яқин кишиларининг бошига тушган бахт- сизлик одамлар учун 
сабоқ бўлар экан. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish