1. бургут билан тулки



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/42
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#58970
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
Ezop pdf

48. САЪВА 
Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб 
чиқарди. Унинг хоншиини эшитган Кўршапалак учиб келиб: "Нима учун кун 
бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?" деб сўради. Саъва унга жавоб 
берди: "Бу- нинг сабаби бор: мен илгари кундузи сайраб юрган чоғимда 
ногаҳон тўрга илиниб қолгандим. Шундан кейин эсим кириб, фақат кечалари 
сайрайдиган бўлдим". Кўршапалак унга шундай танбеҳберди: "Сен илгари, 
тўрга илинмасингдан олдин шунақа эҳтиѐткор бўлишинг керак эди. Эсингнинг 
энди кирганидан фойда йўқ". 
Масал, фалокат содир бўлганидан кейинш пушаймон ҳеч кимга ҳеч қандай 
наф келтирмайди, демоқчи. 
49. ПОДАЧИ 
Подачи пода боқиб юрганида бир бузоғи йўқолиб қолди. У ҳаммаѐқни 
қидириб чиқди, лекин тополмади. Шунда у, агар ўғрини топса, улуғ тангри 
Зевсга бағишлаб бир улоқ сўйишга аҳц қилади. Мана, у тасодифан бир қуюқ 
дарахтзорга киради-ю, йўқотган бузоғини бир Шер ғажиб еяѐтганини кўради. 
Кўради-ю, қаттиқ ваҳимага тушиб, икки қўлини кўкка чўзганча тавалло қилиб 
дейди: "Ё бузург Зевс! Ўғрини топсам, сен учун бир улоқни қурбон қилишга 
ваъда бергандим; энди агарда мен ўғридан жон сақлаб қололсам, сенга 
бағишлаб ҳўкиз сўйгум, албатта". 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


Бу масални ўзларида йўқ нарсани қидирган, топгач эса, ундан қандай 
қутулиш йўлини билолмай мушкул аҳволга тушган омадсиз одамларга 
нисбатан қўллаш мумкин. 
50. СУВСАР ВА АФРОДИТА 
Сувсар бир барно йигитни астойдил севиб қолади ва Афродитага
I
, мени аѐл 
аѐл кишига айлантир, деб илтижо қилади. Маъбуда ишқ алангасида лов-лов 
ѐнаѐтган Сувсарга раҳми келиб, уни соҳибжамол қизга айлантиради. Йигит 
бир кўришдаѐқ бу қизни севиб қолади, сўнг уни ўз уйига бошлаб келади. 
Мана, улар хобхонага киришади. Шунда Афродита, Сувсар ўз қиѐфаси билан 
бирга туғма хулқ-атворини ҳам ўзгартирдимикин, деб уни синаб кўрмоқчи 
бўлади ва хобхо- нага бир сичқонни киритиб юборади. Ана шунда Сувсар 
ўзининг қаерда ва ким эканлигини унутиб қуйиб, тўшакдан сакраб турадию 
сичқонни тутиб ейиш учун унга ташланади. Бу ҳолни кўриб жаҳли чиқиб 
кетган Афродита гўзал қизга айланган Сувсарни яна аввалги қиѐфасига 
қайтаради. 
Одамлар ҳам шунақа; улар табиатан нодон бўлсалар, ташқи қиѐфалари 
ўзгарганида ҳам феъл-атворлари ўша-ўшалигича қолади. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish