1. бургут билан тулки



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#58970
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
Ezop pdf

 
92. ИККИ ИТ 
Бир одамнинг иккита ити бор экан: у бир итини ов қилишга, иккинчисини - 
уйни қўриқпашгаўргатибди. Ҳар сафар овчи ит эгасига ўлжа тутиб келганида, 
эгаси ўлжанинг бир бўлагини қўриқчи итгаҳам ташлар экан. Бу ноҳақликка 
чидолмаган Овчи ит Кўриқчи итга миннат қилиб, дебди: "Мен ҳар куни 
эртадан-кечгача елиб-югуриб, ҳориб-чарчаб ов қилиб келаман, аммо сен ҳеч 
иш қилмай, бировнинг тоиганини еб, қорин қаппайтириб ѐтибсан". Қўриқчи 
итунга шундай жавоб қилибди: "Сен бу миннатингни менга эмас, хўжайинга 
қил, чунки мени меҳнат қилмай, бировлар ҳисо- бига кун кечиришга ўша 
ўргатган". 
Биз ҳам ишѐқмас, ялқов болаларни эмас, балки уларни шундай қилиб 
ўстирган ота-оналарини койишимиз керак. 
94. ОТА ВА УНИНГ ҚИЗЛАРИ 
Бир одамнинг икки қизи бор эди. У бир қизини полизчи деҳқонга, иккинчи 
қизини кулолга эрга берди. Орадан вақт ўтиб, бир куни ота полизчи 
куѐвиникига борди ва қизидан ҳол-аҳвол сўради. Қизи: "Бинойидай яшаб 
турибмиз, ҳамма нарсамиз етарли, - деди, - фақат тез-тез ѐмғир ѐғишини 
тангрилардан илтижо қилиб ѐтибмиз: эккан сабзавоту кўкат- ларимиз сувга 
қонсинлар учун". Кейин ота иккинчи қизидан хабар олгани кулол куѐвиникига 
ҳам борди. Бу қизи ҳам: "Ҳеч нимадан камимиз йўқ, - деб жавоб қилди отасига, 
- фақат об-ҳаво яхши бўлса, қуѐш чарақпаб қиздириб турса бўлгани: ясаган 
сопол идишларимиз тезроқ қурийди. Биз тангрилардан фақат шуни сўраймиз 
доим". Бу гапни эшитиб, ота қизига деди: "Сен об-ҳаво яхши бўлишини 
истасанг, опанг тез-тез ѐмғир ѐғишини хоҳлаеа, унда мен тангриларга 
сиғинганимда қай биринг учун мадад сўрайман?" 
Масал дейдики, агар одам бир-бирига зид бўлган иккита ишга баравар 
киришса, унинг ҳеч қандай самарага эриша олмаслиги муқаррардир. 
97. БЎРИ БИЛАН УЛОҚЧА 
Подадан орқада қолган бир Улоқчани Бўри қува бошлабди. Улоқча ундан 
қочаркан, орқасига ўгирилиб, дебди: "Бўри, Бўри, биламан, ҳозир сен мени 
ейсан. Кел, ўлимим олдидан сени бир хурсанд қилай: сен сурнай чал, мен 
рақсга тушай". Мана, Бўри еурнай чалибди, Улоқча эса ўйнай бошлабди; 
шунда подани қўриқловчи итлар сурнай овозини эшитиб, Бўрини қува 
кетишибди. Бўри думини хода қилиб қочаркан, дебди: "Бу кунимдан батгар 
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi


бўлмайманми: а>;ир мен қассоб- ман-ку... Ким қўйибди менга машшоқлик 
қилишни?" 
Одамлар ҳам шундай: агар бирон ишга бемаврид қўл урсалар, эришган 
ўлжаларидан ҳам қуруқ қоладилар. 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish