Фотоэлектроколориметрлар
КФК, ФЭК-56м, ФЭК-56, асбоблар 315-630 нм оралиғида эритмаларнинг оптик зичликларини ўлчашга мосланган. Бу асбоблар билан суспензияларнинг, эмульсияларнинг ва коллоид эритмаларнинг нурни тарқатиш интенсивлигини ҳам, ўлчаш мумкин бўлади.
Ўтказувчанликни ўлчаганда абсолют хато 1% дан ошмайди.
ФЭК ларнинг кейинги яратилган турлари ФЭК-н-57, ФЭК-60 ҳам ишлаш йўли бир хил бўлиб, қисман такомиллашган нурфильтрларнинг оралиғидаги тўлқин узунликлари билангина фарқланади.
Ҳозир деярли ҳамма ерда КФК-2, КФК-3 қўлланади. Улар 9 нурфильтрга эга бўлиб, 315-980 нм, оралиқдаги барча тўлқин узунликлардаги нурнинг ютилишини ўлчашга имкон беради.
Спектрофотометрлар.
қайд қилинмайдиган спектрофотометрлар СФ-4, СФ-4А, СФ-16.
Нур манбаи: водородли ва дейтерийли лампалар УБ соҳада 186-380нм. Чўғланиш лампаси кўринувчан ва ИҚ соҳада 350-1100нм.
Монохроматор-диспергирловчи призма.
Детекторлар: сурьма-цезийли фотоэлемент 186-650нм. Кислород-цезийли фотоэлемент 600-1100.
Бундай спектрофотометрлар 1та нур йўлига эга бўлган асбоблар турига киради.
қайд қилинадиган спектрофотометрлар СФ-10, СФ-14, СФ-26, СФ-46 ва бошқ.
Бундай асбоблар эритмаларнинг нур ютиш спектрларнини ва қаттиқ ҳамда кукун ҳолидаги рангли моддалар спектрланини ўзи чизади. Нур йўлига бу моддаларни қўйиб, асбоб электр токига уланса, схема асосида ўзи спектрини чизади.
Спектр ёзуви 2 минутдан 12 минутгача давом этади. Иккиланган монохроматорлар ишлатилади. Нур манбаи сифатида чўғланиш лампаси қўлланилади.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Фотометрик реакциялар деб қандай реакцияларга айтилади.
2. Қайси ҳолларда фотометрик реакциялар ўтказилади
3. Фотометрик реакцияларга қўйиладиган талаблар.
4. Фотометрик анализнинг бевосита ва билвосита усуллари.
5. Бевосита усулда ёруғлик нурини нима ютади.
6. Билвосита аниқлашларда модданинг миқдори нимага қараб аниқланади.
7. Қайси усулда рангли бирикманинг таркибида аниқланувчи модда бўлмайди.
8. Фотометрик реакциялар қандай шароитларда ўтказилиши керак ва буларга нималар киради.
9. Спектрофотометрик анализнинг асосий талаблари нималардан иборат.
10. Бўёқ моддаларнинг металлар билан ҳосил қилган координацион бирикмаларнинг ранги ниманинг ҳисобига ҳосил бўлади.
11. Бўёқ моддаларга мисоллар келтиринг.
12. Фотометрик реакцияларнинг кескинлиги (контрастлиги) нима.
13. Металларнинг рангсиз лигандлар билан ҳосил қилган координацион бирикмаларининг ранги ниманинг ҳисобига ҳосил бўлади.
14. Қандай қилиб фотометрик реакцияни кескинлаштириш қобилиятини кучайтириш мумкин.
15. Стандарт ва аниқланаётган модда эритилган эритмаларнинг оптик зичликларини таққослаш усули.
16. Ютилишнинг моляр коэффициенти бўйича қонцентрацияни аниқлаш
17. Даражалаш графиги орқали концентрацияни топиш.
18. Аниқланадиган концентрациянинг қуйи чегараси қандай баҳоланади.
19. Ўлчаш натижаларининг такрорланиши нималарга боғлиқ.
20. Спектрофотометрияда танлаш (селективлик) қандай амалга оширилади.
21. Фотометрик титрлашда эриган модданинг миқдори нима билан аниқланади
22. Қайси ҳолларда фотометрик титрлаш қўлланилади
23. Фотометрик титрлаш ички, рангли индикаторларни қўллаш орқали ўтказилганда нимани ўлчаш керак.
24. Фотометрик титрлаш индикаторсиз ўтказилганда, нимани ўлчаш керак.
25. Фотометрик титрлаш эгриликларини чизинг ва тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |