Фотометрия ва спектрофотометрияда ишлатиладиган асбоблар.
Нур ютилишини ўлчашни таъминлайдиган асбоб икки асосий вазифани бажариши керак:
1) полихромат нурни парчалаб, зарур бўлган тўлқин узунликдаги нурни ажратиб бериши керак:
2) модданинг нур ютишини ўлчаш имконни бериши керак:
Ҳар қандай спектрал асбоб қуйидагича бўлимлар билан таъминланган бўлади: нур манбаи, бизга керакли бўлган тўлқин узунликдаги нурни ажратиб берадиган қурилмаси (монохроматор ёки нурфильтр), кюветалар жойлаштириладиган бўлими) детектор ва индикатор жойлашган бўлими бўлади. (расм-7)
Расм 7. Асбобнинг тузилиши.
Нурнинг ютилишини ўлчайдиган асбобнинг асосий бўлимлари.
1. Нур манбаи
2. Монохроматор ёки нурфильтр
3. Кюветалар
4. Сигнални ток кучига айлантирувчи асбоб
5. Индикатор
Тўлқин узунликнинг қайси соҳасида ишлашга қараб, манбаъ, монохроматор ва детектор танланади.
Бунда оптик асбобнинг деталлари қайси материалдан тайёрлангани жуда аҳамиятли бўлиб, текшириш олиб борилаётган соҳада нур ютмаслиги керак, яъни шаффоф бўлиши керак.
Нур манбаи ўрнида асосан оддий лампалардан фойдаланилса ҳам бўлади.
Вольфарм симли лампа УБ, КҚ. ва ИК соҳаларда (350-3000нм) ишлатилиши мумкин.
УБ соҳада чўғланувчи лампанинг интенсивлиги бироз етишмайди шу сабабдан тўлқин узунлиги 350 нмдан кичик бўлган соҳада водород ёки дейтерий лампалари ишлатилади.
Монохроматор ва нурфильтрлари.
Ёруғлик фильтрлари шишалар, желатина, целлофанли моддалар ёки рангли суюқликлар ёруғлик филтрлари бўлиши мумкин. Бундай моддалар ўзидан қисқа интервалдаги тўлқин узунлигига эга бўлган нурларни ўтказади. Ҳар бир ёруълик фильтри max ўтказувчанлик ва максимумнинг ярим кенглигига эга бўлган маълум эгриси билан характерланади.
Максимал ўтказувчанликнинг ярим кенглиги турли ёруғлик фильтрлари учун турличадир унинг қиймати 30-40нм дан 100нм гача ўзгариши мумкин. 1230-40нм ли ёруғлик фильтрлари ФЭК-56, ФЭК-60, КФК-2, КФК-3 асбобларига ўрнатилган. Бундай асбоблар ёрдамида модданинг унчалик аниқликка эга бўлмаган спектрал характеристикаларини олиш мумкин. Кейинги йилларда интерфиренцион ёруғлик фильтрлари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг ярим тўлқин потенциали (12) 10, 20 ва 40нм га эга бўлиб, бундай ёруғлик фильтрлари 400-800 нм ли спектрал соҳаларни қамраб олади.
Нурни монохроматлантирувчи абсорбцион асбобларга қараб, улар фотометр ва спектрофотометрларга бўлинадилар. Фотометрларда нурфильтрлар, спектрофотометрларда эса призма ва дифракцион панжара ишлатилади.
Текширилаётган эритма солинган кюветани ишчи эритма ва бошқа кюветадаги эритмани солиштирма эритма деб олинади.
Кўзга кўринувчи (КК) соҳада ишлатиладиган кюветалар шишадан тайёрланади, ультрабинафша (УБ) соҳада ишлатиладиганлари эса кварцдан тайёрланади. Нурнинг ютилиши асосан фотоэлектроколориметр (ФЭК) ларда ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |