порогнозл
аштириш
Молиявий бозор
Товарлар ва
хизматлар бозори
44
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш
билан яқиндан боғлиқ бўлган базавий шартлар киритилган - мақсадларни
яратиш, концепциялар бўлиши лозим бўлиб бунда: вертикал университетдан
полисга ўтиш; инновацион дастур орқали барча ҳамжамиятга билимларни
тарқатиш моделини, маданий ўзгаришларни тарғиб этиш.
Тадбиркорлик университети нафақат билимларни “узатиш” институти
сифатида лозим, балки у мураккаб интеллектуал масалаларни ечишга қодир
бўлган юқори даражадаги ижтимоий капитал билан ижтимоий алоқаларни
келтириб чиқарувчи тизим сифатида ишлаши лозим. Ушбу имконият
битирувчиларнинг амалий йўналишдаги тадқиқот масалаларини ечиш
борасидаги давом этувчи ўзаро хатти-ҳаракатлари механизмлари орқали амалга
оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик университети битирувчиларни нафақат ягона концептуал тил
билан бирлаштирувчи, балки университетдан ташқари маълум бир тадқиқот
масалаларини ечишга ихтисослаштирилган, инновацияларни яратишга,
тижоратлаштириш орқали мамлакат иқтисодиётини принципиал жиҳатдан янги
фан сиғими юқори бўлган даражага олиб чиқишга қодир бўлган илмий
мактабларни шакллантириш амалиётини яратиши лозим.
Кўпинча, университет ва бизнес ўртасидаги инновацион алоқалар
бизнеснинг талаби асосида қурилади, хусусан, компания инновацион сўровга эга
бўлганида, уни университет шароитида излашга имкон берадиган тажриба-
конструкторлик ишларига тегишли бўлади. Университетда тижоратлашувга
келсак, уларни тижоратлаштириш учун моделни танлашда, танлов омилларидан
бири бу лойиҳани яратиш босқичидир. Технологик қиймат яратилишининг ўзаро
боғлиқ бешта босқичи мавжуд
1
:
– Биринчи босқич ғояни яратишдир - муаллиф истеъмолчини қизиқтириши
мумкин бўлган янги маҳсулот ёки ечим ғоясини таклиф қилади. Ушбу босқичда
лойиҳани янада тадқиқ қилиш ва ривожлантириш мумкин ёки уни
тижоратлаштириш ва бозорга чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ушбу
концепция тарафдорлари ва мумкин бўлган маблағ қидирилмоқда. Ушбу
босқичда мақсад ва вазифаларни SMART мезонларига кўра баҳолаш тавсия
этилади (махсус, ўлчанадиган, эришиш мумкин, долзарб, аниқ муддатларга эга).
– Иккинчи босқич ғояни амалга оширишдир - ғоя технологияга айлана
бошлайди, унинг тижорат салоҳияти, бозор истиқболлари ва маҳсулотни яратиш
вақти баҳоланади, янги шериклар ва ҳомийлар жалб қилинади. Кўпинча, ушбу
босқичда, лаборатория намунаси яратилади, бу режани жисмоний ва техник
амалга ошириш имкониятини намойиш этади, техник топшириқ тузилади.
1
Антонец, В. А. Инновационный бизнес. Формирование моделей коммерциализации перспективных разработок
/ В. А. Антонец, Н. В. Нечаева, К. А. Хомкин. М.: Издательство «Дело», 2009. 317 с.; Зараменских, Е. П.
Коммерциализация технологий / Е. П. Зараменских. Новосибирск: ЦРНС, 2014. 125 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |