46
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш
камайтиради ва кўплаб иқтидорли талабаларни жалб қилади. Технологияларни
тижоратлаштириш билан боғлиқ асосий тушунчаларни, унинг турлари ва
моделларини кўриб чиқамиз.
"Технологияларни тижоратлаштириш" тушунчаси - бу илмий-тадқиқот
натижалари ўз вақтида бозорда маҳсулот ва хизматларга айлантириладиган
жараёндир
1
. Тижоратлаштириш натижалари нафақат илмий изланишларга
инвестициялар шаклида молиявий фойда келтиради, балки ишлаб чиқаришни
кўпайтириш, унинг сифатини ошириш ва харажатларни пасайтириш шаклида
бўлади.
Технологияларни тижоратлаштириш - бу "истеъмолчи (харидор)
билимлардан фойдаланиш ҳуқуқини олган ва ўз эгасига (технологияларни ишлаб
чиқувчисига) у ёки бу шаклда лицензия (ёки бошқа) битим шартларида
белгиланган миқдорда ҳақ тўлайдиган технологик узатиш шакли"
2
.
Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш мақсади қуйидагилар
орқали даромад олишдир:
– ўз ишлаб чиқаришида интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш;
– интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини учинчи
шахсларга ўтказиш ёки сотиш;
– спин-офф компанияларни ташкил этиш.
Белгиланган мақсадларни тартибда кўриб чиқамиз. Агар интеллектуал
фаолият натижалари бизнинг ишлаб чиқаришимиз эҳтиёжларига жавоб берса,
улар қўшимча даромад олиш учун амалга ошириш ва фойдаланиш мумкин.
Ушбу турдаги тижоратлаштириш, ўз ишлаб чиқаришларининг етишмаслиги
туфайли, университетларга қараганда бизнес учун кўпроқ фойдалидир.
Интеллектуал фаолиаят натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини
топшириш ёки сотиш тадбиркорлик университетларида технологияни
тижоратлаштиришнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга патентлар,
лицензиялар, ноу-хау, савдо маркалари, саноат намуналари ва бошқа
интеллектуал мулк объектларини сотиш орқали эришиш мумкин; консалтинг ва
муҳандислик хизматлари; илмий тадқиқотлар ўтказиш ва саноат ишланмаларини
яратиш. Дунёдаги энг машҳур технология узатиш усули бу лицензиялаш
шартномалари. Лицензия шартномаси, лицензияни кейинчалик сотишдан
олинган тахминий даромад лицензиядан фойдаланишни мониторинг қилиш
харажатларидан ошган ва интеллектуал мулк натижаларидан фойдаланиш
бўйича эксклюзив (мутлақ) ҳуқуқни сотишда йўқотилган даромад суммасидан
ошиб кетган ҳолларда тузилади. Лицензия шартномасида сотиб олинган
1
Зараменских, Е. П. Коммерциализация технологий /Е.П.Зараменских. Новосибирск: ЦРНС, 2014. 125 с.
2
Антонец, В. А. Инновационный бизнес. Формирование моделей коммерциализации перспективных разработок
/ В. А. Антонец, Н. В. Нечаева, К. А. Хомкин. М.: Издательство «Дело», 2009. 317 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |