1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-боб. Ўқитувчининг ҳуқуқлари



Download 27,4 Kb.
bet4/12
Sana24.02.2022
Hajmi27,4 Kb.
#184770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
PEDAGOG MAQOMI

3-боб. Ўқитувчининг ҳуқуқлари
9-модда. Касбий фаолиятдаги ҳуқуқлари
Ўқитувчи сифатида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ёки диний эътиқодидан қатъи назар, қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган зарур касбий таълим ва тегишли педагогик кадрларга эга бўлган шахсларга берилади.
Ўқитувчи ўз касбига доир фаолиятини амалга ошириш чоғида:
таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув режалари, ўқитиш методлари ва усулларини, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини танлаш эркинлиги;
янги муаллифлик дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратишда иштирок этиш;
янги илғор услублар ва методларни яратиш, улардан фойдаланиш, илмий-педагогик тажрибалар ўтказиш, амалиётда илғор педагогик тажрибаларни жорий қилиш;
педагогик фаолиятда янги илғор услублар ва методларни яратганлик, улардан фойдаланганлик ва жорий қилганлик учун рағбатлантирилиш;
касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитларнинг яратилишини талаб қилиш;
таълим ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, методик ва илмий йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланиш;
малака тоифасини ошириш мақсадида аттастациядан ўтиш;
қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ўриндошлик асосида ишлаш;
ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, қонуний вакиллари ёки васийлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш;
таълим муассасасининг устави (таъсис ҳужжати)да белгиланган тартибда уни бошқаришда, шу жумладан, коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш;
таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали иштирок этиш;
шаъни ва қадр-қиммати, одоб-ахлоқ меъёрлари бузилишини текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш;
ўз фикрини баён этиш ва касбий дахлсизлик;
педагогик асосланган шакллар, воситалар, ўқитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан фойдаланиш;
ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқларига эга.
Ўқитувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 27,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish