Хусусий патология — конкрет (аниқ) касалликларни ўрга-нади. Хусусий патологиянинг услубий йўли асосида нозологик, яъни алоҳида касалликларнинг кечиши ва оқибат-ларини билиш ётади. Айнан патология касалликлар моҳиятини билиш, ундаги органлар функционал ва стурктура ўзгаришларини аниқлаш, профильактика ва даволаш негизлари йўлларини қидириш имкониятига эга. Шунинг учун ҳам патология тиббиётнинг назарияси ҳисобланади.
Патология, ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишда, икки услубдан патафизиология ва патаморфология услубларидан фойдаланади. Биринчи услуб организмдаги айрим патологик жараёнлар ва касалликлар ривожланишининг турли босқичларидаги функционал ўзгаришларни ўрганади. Иккинчи услуб турли, замонавий морфологик текширишлар ёрдамида, касаллик давридаги, ундан тузалиш ва аксинча организм ҳалокатидаги орган ва тўқималарнинг структура ўзгаришларини текшириш имокниятини беради.
Шунинг билан бирга норма ва патологияда структура ва функция ўртасидаги бирлик ва бир-бирига боғлиқлик бу икки услуб ўртасидаги чегарани йўқотиб, улар асосан бир-бирини тўлдириш учун хизмат қилади. Масалан патофизиология ҳозирги вақтда патологик жараёнлар таҳлили учун морфологик методлардан кенг фойдаланади. Патологик анатомия ўз навбатида структура (тузилиш) шикастланиш-ларида функционал ўзгаришларга баҳо бериш методларига cгадир.
Патологик анатомия — клиник соҳа, шунинг учун ҳам патологанатомлар шифохоналарнинг патологанатомик бўлимларида хизмат қиладилар.
Патологик анатомия бир неча методлардан фойдаланади:
1. Мурда ёриш (аутопция). Вафот этган беморлар мурдасидаги орган ва тўқималарнинг касаллик натижасидаги ўзгаришларини аниқлаш, шунингдек ўлим сабабларини аниқлаш учун ўтказилади. Мурда ёриш хулосаларига қараб патологанатомик диагноз қўйилади.
2. Бемор тириклигида орган ва тўқима қисмларини текшириш (биопция). Ҳозирги замон клиник тиббиётнинг юқори даражадаги техника билан таъминланиши инсон организмидаги ҳар қандай тўқимадан маълум парча (биоптат) олиш имкониятини беради. Микроскоп ёрдамида ва бошқа методлардан фойдаланиб, биоптат ўзгаришларини таҳлил қилган патологанатом касалликнинг тирикликдаги клиник диагнозини қўяди.
Бу фаолият уни клиник патологанатом деб аталишига сабаб бўлади. Биопсия таҳлили хулосаси касалликнинг дастлабки ривожланиш даврида, ҳали клиник белгилари яққол кўзга ташланмаган даврида аниқлаш имкониятини беради. Бу даволаш ишларини эрта бошлаш имкониятини яратиб, касалликнинг яхши оқибат билан тугалланиш гарови бўлиб хизмат килади. Бир неча ҳолатларда эса фақат патологанатом тўғри диагноз қўйиб беради. (Масалан ўсмаларни аниқ характерини белгилашда).
Do'stlaringiz bilan baham: |