1-боб. СоғЛИҚни сақлаш тизимидаги ахборот технологиялари бериш



Download 3,2 Mb.
bet77/97
Sana14.06.2022
Hajmi3,2 Mb.
#671491
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97
Bog'liq
Jami Maruzalar

ПАТОГЕНЕЗ — касалликларнинг ривожланиши, кечиши ва оқибатини, шунингдек аниқ касаллик, патологик жараён ёки ҳолат ривожланиши механизми тўғрисидаги таълимотдир. Патогенез ҳаёт фаолиятининг турли босқичларида пайдо бўлувчи шикастланишлар моҳиятини, компенсатор мослашув реакциялари механизмларини ва бемор тузалиши ёки ўлими жараёнларини акс эттиради. Морфогенез — касаллик ривожланиши, тузалиши ёки ўлим жараёнларида кечувчи морфологик ўзгаришлар динамикасини акс эттиради.
Касалликлар вақтида ҳаёт фаолияти ривқжланиши ва ташкил этилиши бузилишларининг хилма-хил нейроген, гуморал, системали, орган, ҳужайра, ҳужайрагача бўлган ва метаболитик механизмлари майжуд. Касалликлардаги бундай хилма-хил патогенетик реакциялар ичида бошловчи, ишга туширувчи шикастланиш механизми — патогенезнинг бошловчи звеноси фарқланади.
Патогенез бир бутун ҳолда воқеалар даражасининг вақт ўтиши билан ўзгариб турувчи занжири сифатида намоён бўлади. Бундай ҳолатлар сабаб ва оқибат боғланишлари билан бирлашгандир. Патогенезнинг бошланғич звеноси (сабаб) турли хилдаги патогенетик звенолар гуруҳини ўз ичига олади (оқибат) ва улар ўз навбатида сабабчи бўлиб, янгидан янги касаллик звено-ларини (оқибатларини) келтириб чиқаради. Ҳаёт фаолиятлари бузилишларининг оғирлашиши билан кечувчи касалликлар ривожланиши асосида сабаб — оқибат боғланишларининг муҳим шаклларидан бири, патогенезнинг ярамас доира деб аталадиган хили ётади. Ушбу механизм моҳияти шундан иборатки, бирламчи юзага келган моддалар алмашинуви ва тузилиш шикастланишлари бир қатор бошқа бузилишларни ўз ичига олиб бирламчи бузилишларнинг кучайишлари билан биргаликда кетади.
МОРФОГЕНЕЗ. Касаллик жараёнида организмда бир вақтнинг ўзида ҳам функция, ҳам тузилиш ўзгаришлари вужудга келади, чунки улар функционал — тузилиш бирлигига эга. Функция фақат маълум материал субстарти асосида, маълум тузилиш ёки тузилишлар асосида амалга оширилади.
Айни вақтда материал субстрат сариланади, тузилиш парча-Имади ва функция амалга оширилмай қолади. Организмда иузилиш ва функциянинг ўзаро боғлиқлигини ҳаёт фаолиятининг молекуляр, ҳужайрагача бўлган ва ҳужайра даражасида айниқса яққол намоён бўлади. Ҳужайралардаги энг нозик жараёнларнинг текшириш қобилиятига эга бўлган замонавий морфологик усуллар касалликларнинг клиник белгилари пайдо бўлмасдан олдинги, шунингдек соф функционал ўзгаришлар билан кечувчи касалликлар (масалан руҳий касалликлар) деб аталмиш касалликларда, касалликларнинг энг эрта босқичида юзага келувчи ҳужайра ичи ўзгаришларини аниқлаш имкониятини яратадилар. Шунинг учун ҳам таъкидлаш мумкинки, фақат «функционал» ўзгаришлар билан кечувчи касалликлар йўқ. Шундай касалликлар борки, уларда кечувчи нозик морфологик ўзгаришларни ҳозирги замон текшириш усуллари билан аниқлаб бўлмайди. Касалликлар морфогенезини текшириш унинг моҳиятини, босқичларини, ҳаёт фаолияти бузилиш-ларининг қайтар ёки қайтмас эканлигини, касалликдаги мослашув — компенсатор ўзгаришларнинг морфологик асосини очиб беради. Шунингдек даволашнинг фойдасига (эффектига) баҳо беришни аниқлаш имкониятларини берадилар.
Касалликларда фақат шикастланиш механизмлари (патогенетик механизмлар) мавжуд бўлибгина қолмай, касаллик чақирувчи омил таъсири вақтидан бошлаб унинг тугалланиш давригача ҳимоя, тикланиш ва мослашув механизмлари мавжуд бўлади. Ҳимоя механизмлари касаллик чақирувчи агент тафсир қилиши заҳоти бошланади ва кўпинча бу касаллик келиб чиқишининг олдини олиб қолади.
Агар шикастланиш пайдо бўлиб, касаллик бошланган бўлса, моддалар алмашинуви, тузилиш ва функция бузилишлари тикланиш механизмлари: қон йўқотишда қоннинг қайта тақсимланиши ва эритропоэзннинг рағбатлантирилиши, жигар шикастланишида жигар ҳужайраларининг кучли регенерацияси ва функциясининг тикланиши, мия асаб ҳужайраларида ҳужайра ичи регенерация ҳисобига ҳаракатнинг қайта тикланиши ва ҳоказолар каби тикланиш механизмлари бўлиши мумкин.
Агар қандайдир функция йўқотилган бўлса, бемор организмида йўқотилган функцияни озми, кўпми миқдорда бири ўрнини босувчи мослашув механизмлари ишга туширилади. Жуфт органлардан бири ишдан чиқса, қолганининг гиперфункцияси ҳисобига (функциясининг ортиши) мослашув амалга оширилади. Жуфт бўлмаган органда, масалан юракда, инфаркт вақтида ишдан чиққан мушак қисмининг иши миокарднинг сақланиб қолган бўлаги ҳисобига мослашуви мумкин. Шунингдек компенсация турли физиологик системалар ҳисобига ҳам бўлади. ўпканинг функционал етишмовчиликлари тўқима-ларнинг кислород билан таъминланиши қон айланиши, эритропоэз ва моддалар алмашинуви фаоллашиши ҳисобига сақлаб турилади.
Организмни кўриб ўтилган шикастланишларга бўлган курашиш механизмлари касалликларнинг ажралмас компонентлари (таркибий қисмлари) ҳисобланади.



Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish