11-маъруза. Статистик маълумотларни мажмуаларини компьютер ёрдамида қайта ишлаш алгоритмлари ва дастурлари.
Режа: Статистик маълумотлар
Компьютер ёрдамида қайта ишлаш алгоритлари
Статистик маълумотларни қайта ишлашда ишлатиладиган дастурлар.
11.1. Статистика ҳақида тушунча
Статистика бу жамият фанларидан бири бўлиб, у жамият орасида учрайдиган ходисаларнинг миқдор ўзгаришларини сифат ўзгаришлари билан боғлаб ўрганадиган фандир. Статистиканинг асосий мақсади аниқ олинган вақт оралигида маълум минтақалардаги жамият орасида юз бераётган воқияларнинг катталикларини, миқдор ўзгаришларини уларнинг келиб чиқиш қонуниятлари билан боғлиқ ўрганишдан иборат. Статистика фани жамият ҳаётининг қайси соҳасига тегишли ходисаларини ўрганишга қараб, у шу соҳанинг номи билан аталади. Тиббиёт статистикаси инсон саломатлигини унинг ижтимоий ҳаётининг масули деб қараб, инсон фаолиятидаги барча ходимларни унинг ижтимоий ҳаёти билан боғлаб ўрганади.
Тиббиёт статистикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Аҳоли саломатлигини ўрганиш:
аҳолининг сони, таркиби табиий харакати, жисмоний ривожланиши ва аҳоли орасида хар-хил касалликларни тарқалганлиги ва уларнинг кечиши ўртача умр ва хакозолар
2. Умумий касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини ёки айрим касалликлар ва ўлим сабабларини ахолининг айрим гурухлари орасида уларнинг турмуш тарзи, ташқи мухит, ижтимоий-иқтисодий; тарихий шарт-шароитлар билан боғлаб ўрганиш.
3. Соғлиқни сақлашни тўғри режалаштириш, санитария эпидемиология ва даволаш-профилактика муассасаларинингишини тўғри ташкил этиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарасини чуқур тахлил қилиш.
4. Тажрибада қўлланилаётган даволаш ва профилактика ишларига баҳо бериш, уларни самарасини ўрганиш.
5. Клиника ва лаборатория шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Асосий БОШ ва танлаб олинган мажмуалар ҳақида тушунча
Статистик мажмуа деб-маълум вақт ичида маълум чегарада олинган мазмунан бир хил шаклан ҳар хил элементлардан ташкил топган гуруҳга айтилади.
Статистик мажмуа 2 хил бўлади:
1. Асосий БОШ мажмуа;
2. Танлаб олинган мажмуа
Асосий БОШ мажмуа деб барча кузатиш бирлигини ўз ичига олган мажмуага айтилади. Асосий БОШ мажмуа тешенчаси нисбий бўлиб, у кузатишнинг мақсадига қараб бир вақтнинг ўзида Асосий БОШ ёки танлаб олинган мажмуа деб қараши мумкин. Асосий БОШ мажмуани кўпгина чексисликка интилаётган мажмуа деб қаралади. Танлаб олинган мажмуа Асосий БОШ мажмуани бир қисми бўлиб у махсус йўллар орқали танлаб олинади.Статистик тадқиқотларнинг асоси бўлиш математиканинг каспига сонлар қонуни ёрдамида статистик кўрсаткичлар тасодифлардан ҳал қилиниб жами ўрганилаётган ходисаларнинг мохияти ва келиб чиқиш қонуниятлари очиб берилади. Статистик тадқиқотлар ўтказиш учун айрим холларда кузатувлар сони 10.000; 100.000 ни ташкил этиш мумкин, баъзан эса 1000, 100, 10 тагача тенг бўлган кузатувлар сони тадқиқот ўтказиш учун етарли бўлиши мумкин. Статистик тадқиқот ўтказиш учун етарли бўлган кузатувлар сонини олинган натижаларни ишончлилик даражасини аниқлаш учун математик тахлил усули ва унда қўлланиладиган формулалардан фойдаланилади. Тиббиёт ва санитария статистикасида математик тахлил усуллар қуйидаги холларда қўлланилади;
1. Танлаб олинган мажмуа қўлланилган барча тадқиқотларда
2. Кузатув натижаларини нисбий ва ўртача қийматларда ифодалаш ва статистик тахлил қилиш талаб этилганда
3. Барча клиник ва лаборатория шароитида ўтказиладиган тадқиқотларда (нисбатан кичик кузатувлар сонига эга бўлганда)
Юқорида келтирилган ва айрим бошқа холларда математик тахлил усулларини қўлламасдан туриб, статистик тадқиқотни режалаштириш ташкил этиш ва олинган натижаларни ишончлилигини бахолаш мумкин эмас.
Танлаб олинган мажмуанинг ўхшашлиги (репрезентативлиги)
Танлаб олинган мажмуани энг муҳим томонларидан бири унинг ренрезентативлигини, яъни у Асосий БОШ мажмуанинг вакили хисобланиб ундаги хамма асосий белгиларни ўзида номоён қèëà олиш керак. Икки хил хусусиятларни ўзида номоён қилган бир қисм мажмуа Асосий БОШ мажмуага нисбатан реппентатив хисобланади:
1. Белгилари жиҳатдан Асосий БОШ мажмуага ниҳочт ўхшаш бўлиши керак
2. Кузатиш олиб бориш учун сон жихатдан етарли бўлиши керак
Шундай қилиб шифокорлар ўзларининг аммовий ва илмий фаолиятида илмий асосланган танлов ва хисоблаш усули бўлган математик-статистик усуллардан фойдаланиш, ижтимоий-гигиеиик тадқиқотларни ўтказиш ва аҳоли саломатлигини ўзгариши ҳақидаги қонуниятларни очиб бериш уларга ташқи муҳит таъсирини аниқлаш ва ўтказилган тадқиқотлар ёрдамида ҳоли ёки унинг айрим гурухлари саломатлигини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради. Маърузанинг таъминланиши жадваллар: статистиканинг асосий вазифалари, статистик мажмуанинг турлари.