1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Тушунтириш хатидаги шартли воқеалар



Download 2,87 Mb.
bet158/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Тушунтириш хатидаги шартли воқеалар. Шартли зарарларни фақат тушунтириш хатида маъноси ёритилади. Потенциал (яшрин ҳолдаги) зарарлар. масалан: тўловга қобилиятсизлиги кафолати, активлардан махрум бўлиш хавфи, аккредитив захира (учинчи шахснинг кредит
беришдаги кафолоти), хатар, ёнғин билан боғлиқ бўлган, сел ва бошқа турдаги хавфлар БХХА асосида баҳоланиши ва ҳисобга олиниши керак.
Шартли фойда. Шартли фойда пайдо бўлиши учун шартли воқеалар тавсифининг мавжуд
бўлишлиги зарур. Шартли фойда келгусидаги воқеаларга боғлиқ бўлиб, активларнинг
кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайишини кўзда тутади.
Шартли фойда камдан-кам ҳисобланади. Лекин, тушунтириш хатида унинг маъноси очиб
берилади, очиб берилиши хатоликни келтириб чиқармайди. Бошқа ёндашувга кўра, шартли
фойда (шартли зарарга нисбатан) консерватизм тамойилига йўл куйади.
Шартли фойда ва зарар-яна битта нуқтаи назар. БХХАга кўра, шартли зарарлар молиявий ҳисоботда қуйидаги 2 шарт мавжуд бўлганда харажатларга олиб борилиб ҳисобланиши мумкин:
а) Эхтимоллиги мавжуд, келгусидаги ходисалар активлардан кўрилган зарар холатини ёки мажбуриятлар пайдо бўлишлигини молиявий ҳисобот санасида тасдиқлаш;
б) Зарар суммаси оқилона баҳоланиши мумкин.
Кафолатли хизмат янада битта мажбуриятларга мисол бўлади, ҳисоботда шартли воқеа сифатида акс эттирилади.
Шунга қарамасдан, шартли фойда ва зарарлар бўлиши мумкин, лекин бухгалтер бошқа сохалардаги каби консерватизм тамойили бўйича ўз позициясини эгаллаб туриши мумкин.


20-1 ШАРТЛИ ВОҚЕАЛАР
"Лайло" компанияси ҳар йилги молиявий ҳисоботларини 31 декабрь 2000 й. тайёрлайди. 2000 йилда мижоз эскалатордан кўтарилиш жараёнида йиқилиб тушди ва белидан жарохатланиши туфайли 540 000сўмга даъво қилди. Компания адвокат ёллади, у воқеанинг кетма-кетлигини ва аҳамиятини баҳолади.
Топшириқ
2000 йилда содир бўлган шартли воқеа бўйича қуйидаги холатларда қандай ҳаракат қилмок керак? ҳамма зарур проводкаларни беринг ва /ёки тушунтириш хатида маъносини очиб беринг:
1.Фараз қилайлик, адвокат ва компания рахбарияти шундай хулосага келди, компания жавобгарлиги ҳисоб бўйича 540 000сўмни ташкил этади.

2.Фараз қилайлик, адвокат, бош бухгалтер ва рахбарият хохишсиз даъвони қондириш эхтимоли борлиги ҳақидаги хулосага келдилар, лекин даъво суммасини аниқлашга кийналмоқдалар.


3.Фараз қилайлик, гада иштирок этувчи адвокат ва компания рахбарияти хулосасига кўра шартли зарар бўлмайди. Улар даъво аниқ шароитларга мос келмаслигига ишонадилар.



АМАЛИЙ ИШ-4 «ТРАНСМАШ» КОРПОРАЦИЯСИ
2002 йил 31 декабрга тузатишлар киритиш учун қўшимча маълумот:

  1. 2001 йилда компания транспорт воситалари амортизация харажатларини 4 000 сўмга камроқ ҳисоблаган. Компаниянинг ҳисоб сиёсатида хатоларни тузатиш тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини ўзгартириш усулидан фойдаланиш кўзда тутилган. 2001 йилда фойда солиғининг ставкаси 20%

  2. Бош бухгалтер 2002 йил учун асосий воситалар амортизациясини ҳисобламаган. Шунингучун у Сизга асосий воситалар бўйича керакли маълумотларни тақдим этди:

а) 5 та компьютер 2001 йил 1 октябрда ҳар бирининг қиймати 90 000 сўмдан сотиб олинган, тугатиш қиймати йўқ, хизмат муддати 5 йил. Кохона Ҳисоб сиёсатида эскириш йиллар йиғиндиси усулида, Солиқ Кодексида - тўғри чизили усулда ҳисобланишибелгиланган;
б) компания 2001 йилнинг охирида маъмурий мақсадларида фойдаланиши учун 1 та енгил автомобилини сотиб олди. унинг тугатиш қиймати дастлабки қийматидан 5% тенг.Кутилаётган умумий йўл босиб ўтиши 190 000 км. 2002 йилда 15 000 км масофа босиб ўтган. Эскириш ишлаб чиқариш усулида ҳисобланади, ушбу усул Солиқ Кодекси талабларига жавоб беради;
в) бинонинг хизмат муддати 35 йил, тугатиш қиймати йўқ, эскиришни тўғри чизиқли усулда ҳисобланади ва бу усул Солиқ Кодекси талабларига жавоб беради. Барча асосий воситалар маъмурий эхтиёжлари учун фойланилишини ҳисобга олган ҳолда амортизацияни ҳисоблаш учун фақат битта счётни ишлатиш мумкин (9423).

  1. 2002 йил 15 декабрда нохуш ходиса юз берган: Компания менеджери Бобур ишлаб чиқариши шлари билан юрган чоғида кичик автохалокатга учраб оёги синган. Етказилган зарарни қоплаш учун Бобур компанияга 20 000 сўмлик даъво этган ва компания ушбу даъво бўйича тўловни 2003 йил феврал ойида амалга ошириши аниқроқ.

  2. Компания халокатга учраган автомобилни таъмирламасликка қарор қилди ва компаниянинг Президенти Тохиржон ушбу енгил автомобилни 650 000 сўмга сотиш тўғрисида газетага эълон берди.

  3. 2002 йил 1 февралда компания ўз офисини жойлаштириш учун унчалик катта бўлмаган бино сотиб олди, ушбу бинони бухгалтер 0120 счётига кирим қилди. Сўнгра 4 ой мобайнида компания ўз кучи билан ушбу бинога қўшимча ёрдамчи хоналар қурди. Қурилиш харажатларини бухгалтер "Тугалланмаган ишлаб чиқариш" счётининг дебетида жамлаган.Курилиш 2002 йил 1 июнида тугатилиб компания янги офисга кучиб ўтган.

  4. 4010 счётининг таҳлили компания ҳар бир дебитор бўйича батафсил ҳисоб юритишини кўрсатди:

- Тожикистоннинг "Бустон" фирмаси 2002 йил 1 августаги АҚШ $1 500 суммага ёзилган счёт-фактурани тўламаган. "Бустон" фирмаси тўлов қобилиятига эга, шунга қарамасдан компания Президенти ушбу сумманинг 1%ни даргумон қарзлар резервида акс эттирилишини эътироф этди.
- "Алан" компанияси 48 000 сўмлик қарзга эга ва тўлашни амалга ошириш юзасидан қийинчиликларга эга бўлган ҳолда тўлаш қобилиятига эга эмас. 2002 йил 1 октябрда компания "Алан" қарзни ва 25% йиллик ставка бўйича фоизларни 2003 йил 1 апрелда тўлаш шартлари билан янги шартнома тузилди. Бухгалтер ушбу шартнома бўйича хеч қандай ўтказма бермади.

  1. Компания бухгалтерия ҳисобидаги 0910 счётда бизнес бўйича шеригидан олдинги йил олинган ва 2003 йил 25 январда қопланиши зарур бўлган фоизсиз узоқ муддатли вексел акс эттирилган.

  2. Компания Президенти йил охирида корхонадаги ўз улушининг қисмини, яъни 1 000 дона акцияларни 25 000 сўмга сотиб юборгани тўғрисида маълумот берди.

  3. Инвентарлаш натижасида омбордаги девон буюмларини қолдиғи таннархи бўйича 12500сўмлиги аниқланди. Уларнинг бозор қиймати 14 000 сўм. Барча олинган девон товарлари 9428 счётига ўтказилган.

10. 2002 йил 1 мартда компания "Асака" банкидан 3 йиллик муддатга 12% йиллик ставка бўйича узоқ муддатли кредит олди. Кредит 2003 йил 1 мартидан бошлаб ҳар йили 3 маротаба тенг қисмлар билан тўлаб борилиши лозим.


11..Компания "Тошкент" корпорациясига қарашли оддий акцияларининг 10% эга. "Тошкент" корпорацияси 2002 йил учун 84 000 сўмлик соф фойда ва 60 000 сўмлик дивидендларни 2003 йил 15 январда тўлаши тўғрисида эълон қилди. Компания бухгалтери "Тошкент" корпорациясини дивидендлар бўйича дебитор деб ҳисоблаб "Келгуси давр даромадлари" счётининг кредитига ўтказма берди. Компания инвестициялар ҳисоби учун қиймат усулидан фойдаланади.
12.2002 йил 31 декабрдаги мажлисда 80 000 сўмлик акциялар бўйича дивидендлар эълон қилинди.
Фойда солиқ ставкаси - 20%;
Жарима ва пенялар солиқ мақсадларида даромаддан чегирилиши мумкин эмас;
2002 йил учун даргумон қарзлар бўйича харажатлар Солиқ Кодексига мувофиқ 3 йил
муддат ўтмагунча харажатларга киритилиши мумкин эмас;
1 АҚШ долларини алмаштириш курси қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2001 йил 31 декабр - 130 сўм

  • 2002 йил 1 март - 133 сўм

  • 2002 йил 1 июн - 140 сўм

  • 2002 йил 1 август - 142 сўм

2002 йил 1 октябр - 144 сўм
2002 йил 1 декабр -145 сўм

  • 2002 йил 31 декабр - 146 сўм

Ҳисоб-китобларда суммаларни бутун бирликларгача яхлитланг. Барча ҳисоб-китобларни ойлик асосида амалга оширинг.


Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish