1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet152/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Жорий активлар 405 800
Мшус: ТМЗ (180 000)
Минус олдиндан тўланган харажатлар 4 000
Тез ликвидли активлар 221 800
Соф тез ликвидли активлар тез ликвидли активлардан жами жорий мажбуриятларни айириш орқали аниқланади.яхши кўрсаткичларга эга бўлган компания тез ликвидли активларнинг жорий мажбуриятлардан ортиқлигини асослаб бериши лозим. Бу билан компаниянинг ўз мажбуриятлари бўйича жавоб бериш қобилиятининг жиддий ва муҳим синови таъминланади
Тез ликвидли активлар 221 000
Минус: Жорий мажбуриятлар (176 000)
Соф тез ликвидли активлар 45 800
Тез ликвидлик коэффициенти тез ликвидли активларни жорий мажбуриятларга бўлиш орқали аниқланади.
Тез ликвидли активла = 227 800 сўм = 1,26 ёки 1,26:1
Жорий мажбуриятлар 176 000 сўм 1
3. Ишчанлик фаоллиги коэффициентлари.
Биз юқорида ҳисоблаган активлар айланувчанлиги компания иш фаолиятининг самарадорлик даражасининг оддий ўлчовларидан биридир. Шу билан бирга, дебиторлик қарзлари ва ТМЗ ни бошқаришнинг самарадорлик даражасини ўлчаш учун бошқа коэффициентлар ишлаб чиқилган. Дебиторлик қарзлари пул маблағларига айлантирилиши, ТМЗ эса бизнесни молиялашга фойдаланилгунга қадар сотилган бўлиши лозим. Ушбу активларни бошқаришнинг самарадорлигини баҳолаш учун бир қанча коэффициентлардан фойдаланиш мумкин. Дебиторлик қарзларини бошқаришнинг самарадорлиги дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти ва қарзларни ундиришнинг ўртача даври ёрдамида ўлчанади. Дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти йил давомида неча марта дебиторлик қарзлари олинганлигини кўрсатади. У соф тушумнинг дебиторлик қарзларининг ўртача миқдорига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Соф тушум = 765 050 = 5.08 марта
Дебиторлик қарзларининг ўртача миқдори (145 000 +156 000) /2
2002 йилнинг бошланишида дебиторлик қарзи 145 000 сўмни (ўтган йилдаги дебиторлик қарзларининг охирги қолдиғи) ва йил охирида 156 000 сўмни ташкил қилди. Бу иккала қолдиқнинг оддий ўртаси (150 500) ҳисоблашда махраж сифатида фойдаланилмоида.2002 йилда Типикал Корхонаси дебиторлик қарзларни ўртача 5,08 марта олган. Бир йилдаги кунлар сонини дебиторлик қарзларининг айланма коэффициентига бўлиб, қарз ўзишнинг ўртача даврини ҳисоблашимиз мумкин.
365 кун = 71,9кун
5.08марта
Бунинг мазмуни шуки, сотиш санасидан кейин дебиторлик қарзларини олиш учун ўртача 72 кун керак бўлди.
Товар захираларини бошқариш. Корхонада ТМЗ миқдори қанча бўлиши керак? Бу нарса жуда кўп омиллар бирикмасига боғлиқ, шу жумладан, корхонанинг фаолият кўрсатаётган сохаси ва йил мавсуми ҳам. Масалан, автомобил сотиш билан шуғулланувчи ва захирасида талайгина миқдорда автомобили бор диллер мавсум пайтида ТМЗ бўйича кучли позицияда бўлади, яъни у ТМЗ жуда кўп бўлишининг тарафдори. Талаб сусайган пайтда худди ўшанча миқдордаги ТМЗ нинг захирада бўлиши эса, диллернинг молиявий холати сустлигидан дарак беради.
ТМЗ қолдиғининг етарлилигини ўлчашни усулларидан бири - ТМЗ айланувчанлигини аниқлаш учун, уни йил давомидаги сотиш билан солиштириш ҳисобланади.
Типикал Корхонасида бир йилда 535 000 сўмлик маҳсулот сотилган. Айланишни аниқлаш учун бу сумма ТМЗ нинг ўртача йиллик миқдорига, яъни 182 500 сўмга (2001 йилнинг 31-декабрида ТМЗ 185 000 сўм, плюс 2002 йилнинг 31-декабрида 180 000 сўм, иккаласининг суммаси 2 га бўлинган) бўлинади.
Сотилган товарлар таннархи = 535 000 сўм = 2,9

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish