Пул оқимларини таснифлаш. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври давомидаги пул оқимлари акс эттирилади ва улар қуйидаги шаклларга таснифланади:
операцион фаолият: пул эквивалентида сифатланган соф даромад моддаларини операцион фаолиятдан натижаларини ўз ичига олади;
инвестицион фаолияти: асбоб-ускуналар, бино-иншоотларни, қимматли қоғозларни,(қарз мажбуриятларини ҳам. компания акцияларини ҳам) сотиб олиш ва сотибюбориш;
молиявий фаолият: ўз ичига хусусий капитал ва мажбуриятлар моддаларини киритаб(а) акционерлардан молиялаштиришни олиш ва улар томонидан қўйилган инвестицияларни қайтариб бериш ва (б) кредиторлардан қарз олиш ва кейинчалик мажбуриятларни қоплашни кўзда тутади.
Операцион фаолияти. Операцион фаолиятидан пул оқимларининг хажми ташкилотнинг ссудаларни тўлаш учун етарли пул маблағларини йигиш. ишлаб чиқариш даражасини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва ташқи молиялаштириш манбаларни жалб қилмай янги капитал куйклмаларни амалга ошириш ишларини қила олишининг асосий кўрсатгичидир. Операцион фаолиятидан пул оқимлари биринчи навбатда, асосий фаолиятдан даромад олишнинг натажаси бўлиб ҳисобланади. Операцион фаолият жараёнида содир бўлган пул маблағларининг ҳаракатларига мисол бўлиб, қуйидагилар хизмат қилиши мумкин:
Пул маблағларининг оқиб келиши
|
Пул маблағларининг оқиб кетиши
|
Маҳсулот, товар ва хизматни сотишдан
|
Товар ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўловлар
|
Роялтилардан (патентни, авторлик ҳуқуқи қўлланилганлиги ва бошқалар учун), хар-хил характердаги мукофотлардан, фоиз даромадидан, комиссион йигимлардан ва бошқа
даромадлардан
|
Корхона ходимларига пул тўловлари, операцион харажатлари
|
Товар моддий захираларининг қисқариши
|
Товар моддий захираларини кўпайиши
|
Савдо ва воситачилик мақсадларида тузиладиган битимлар бўйича пулларнинг келиб тушиши
|
Тўланган фоизлар
|
Жорий мажбуриятларининг кўпайиши, жумладан инвестицион ва молиявий фаолиятга кирмайдиган даромад солиғи бўйича.
|
Жорий мажбуриятларининг камайиши, жумладан инвестицион ва молиявий фаолиятга кирмайдиган даромадга солиғи бўйича
|
Пулсиз харажатлар: а) асосий маблағларининг ва номоддий активларининг амортизацияси, табиий ресурсларининг камайиши б) қарз қимматли қоғозлари бўйича чегирмаларининг амортизацияси
|
Пулсиз муомалалари:
а) қарз қимматли қоғозлари бўйича устаманинг амортизацияси
|
Инвестицион фаолият - бу пул эквивалентларига кирмайдиган узоқ муддатли активларни ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш, тўланадиган кредитларнинг берилиши ва олиниши. Инвестицион фаолият натижасида содир бўладиган пул маблағларининг ҳаракатларига қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
Пул маблағларининг оқиб келиши
|
Пул маблағларининг оқиб кетиши
|
Ер. бинолар, жихозларнинг, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активларнинг сотишдан тушумлар
:
|
Ерни, биноларни. жихозларни, номоддий (масалан, патентларни) ва бошқа узоқ муддатли активларни сотиб олиш тўловлари, тажриба-конструкторлик ишлари. ҳамда ер билан боғлиқ капитал харажатлар тўловлари, пудратчиларни жалб килмасдан корхона томонидан яратилган бино ва жихозлар
|
Бошқа ташкилотларнинг акцияларини ёки бошқа қарз мажбуриятларини чиқиб кетишидан / сотилишидан киримлар (пул маблағларининг эквивалентлари деб ҳисобланган ёки сотув учун сакланган мажбуриятлар учун бўладиган тўловлардан ташкари)
|
Бошқа корхоналарнинг акцияларига ёки қарз мажбуриятларига қўйилмалар. Капиталда иштирок этиш улушига бадаллар (пул маблағларининг эквивалентлари ҳисобланадиган ёки сотиш учун сакланаётган тўлов хужжатлари бўйича тўловлардан ташкари)
|
Бошқа корхоналарга берилган бўнакларнинг қайтарилиши ва қарзларнинг тўланишидан киримлар (операцион фаолият бўлган, фоиз даромадидан бошқа)
|
Бошқа корхоналарга берилган бўнак тўловлари ва қарзлар
|
Фьючерс, форвард, опцион ва своп-битимлари бўйича киримлар, дилер ва савдо мақсадлари учун бўлган контрактлар ёки контрактлар молиявий фаолият сифатида туркумланганларидан ташкари.
|
Фьючерс, форвард, опцион ва своп-битимлари бўйича чиқимлар, дилер ва савдо мақсадлари учун бўлган контрактлар ёки контрактлар молиявий фаолият сифатида туркумланганларидан ташкари.
|
Молиявий фаолият - бу фаолият натижасида ташкилотнинг хусусий капиталининг ва қарзларининг хажмида ва тузилишида ўзгаришлар содир бўлади. Қуйидагилар молиявий фаолиятдаги пул оқимларига мисол бўлади:
Пул маблағларининг оқиб келиши
|
Пул маблағларининг оқиб кетиши
|
Акцияларнинг чикаришдан келган пул маблағлари
|
Сотиб олинган хусусий акциялар учун тўловлар
|
Қарз маблағларидан келган тушум (чикарилган векселлар. облигациялар, гаровлар ва бошқа қисқа ва узоқ муддатли қарзлар)
|
Қарзларнинг тўланиши (операцион фаолиятнинг қарзлар бўйича фоизлардан ташкари )
|
|
Акционерларга дивидендларнинг тўланиши ва капиталнинг бошқа турда тақсимланиши
|
Молиявий ижара билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар бўйича тўловлар.
|
3. Инвестицион ва молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган пулсиз операциялар.
Фақат асосий воситаларга, узоқ муддатли кредитларга ёки акционерлик капиталига тегишли бўлган инвестицион ва молиявий характердаги пулсиз муомалаларга узоқ муддатли кредитлар ҳисобига асосий воситаларни сотиб олиш, кредиторлик қарзнинг кредиторларга қўшимча акцияларни бериш ва чикариш орқали тўлаш ва бошқалар киради. Масалан, компания ер ёки бинони олиш учун узоқ муддатли гаровни ёзиб бериши мумкин ёки узоқ муддатли облигацияларни оддий акцияларга айлантириши мумкин. Бу муомалалар оддий инвестицион ва молиявий фаолиятни акс эттиради, аммо улар пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмаслиги мумкин, чунки улар компаниянинг пул маблағларига таъсир килмайдилар. Аммо, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсадларидан бири - инвистицион ва молиявий фаолиятни акс эттириш бўлганлиги учун ва бу каби муомалалар компаниянинг пул маблағларининг холатига келгусида таъсир кўрсатгани учун, бу муомалалар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак, бунинг учун ҳисоботга «Инвестицион ва молиявий характердаги пулсиз муомалаларнинг рўйхати» деб номланган махсус бўлими киритилган.
4. Операцион фаолиятдан пул оқимларини ҳисоблашнинг тўғри ва эгри усуллари.
Операцион фаолиятдан пул оқимлари «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда» қуйидагиларни куллаш билан акс эттирилиши мумкин:
а) тўғри усул, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботининг ҳар бир моддасини
ўзгартиришни кўзда тутади. Тўғри усул келгусидаги пул оқимларини акиклашда керак
бўлиши мумкин бўлган ахборот билан таъминлайди;
б) эгри усул, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар бир моддасини ўзгартиришни талаб этмайди. Эгри усул қўлланклганда, операцион фаолият натижасида вужудга келадиган, шунингдек инвестицион ва молиявий фаолиятдан пул маблағлари ҳаракати билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар моддалари пулсиз муомалалар, ҳар қандай муддатни узайтиришлар, ўтган ва келгуси ҳисобот даврлари учун киримлар ва чиқимлар ёрдамидаги таъсирни акс этгириш учун соф фойда ва зарар миқдори бутунлай тузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |