14-1. КАПИТАЛ
Қуйидаги маълумот «Фарғона-Хонатлас» компаниясининг капитал счётларига оид. Ушбу маълумотни баланс ҳисоботидаги «Хусусий капитал» бўлимини тайёрлаш учун қўлланг. Битта акция учун номинал баҳоси 25 сўмдан чиқарилишига руҳсат берилган 100 000 оддий акция;
55 сўмдан сотилган, номинал қиймати
50 сўм бўлган. чиқарилишига руҳсат берилган
20 000 дона 9%-ли имтиёзли акциялар;?
Номиналдан ортиқ тўланган капитал, оддий акциялар.100 000
Номиналдан ортиқ тўланган капитал, имтиёзли акциялар?
Тақсимланмаган фойда500 000
Сотиб олинган хусусий акциялар, 25 000 акция400 000
ЖАМИ ХУСУСИЙ КАПИТАЛИ?
14-2. ДИВИДЕНДЛАР
I февралда Тошкент-Нон компанияси ўзининг оддий акциялари бўйича1 000 000 сўм
хажмдаги пуллик дивидендларнинг тўлаши ҳақида эълон қилди. Қайд этиш учун белгиланган кун - 1 март. Дивидендлар 15 мартда тўланган. Дивидендларни ҳисоб қилиш учун керак бўлган журнал ўтказмаларни тайёрланг.
Тошкент-Нон компанияси кейинги йил дивидендларнинг 2 %ни пул билан эмас, акциялар билан тўлашини эълон қилади. Баланс ҳисоботининг «акционерлик капитал» бўлимида дивидендларнинг акция кўринишида эълон қилинишидан олдин қуйидаги маълумот кўрсатилади:
Дивидендларни эълон Дивидендларни эълон
қилишдан олдин қилишдан кейин
Оддий акциялар, номинал - 5 сўм,
(чиқаришга руҳсат берилган 1000 000 акция) 5 000 000
Номиналдан ошиқ тўланган капитал 20 000 000
Тақсимланмаган фойда 75 000 000
Жами акционерлик капитали 100 000 000
Тошкент-Нон компаниясининг оддий акциялари дивидендларни эълон қилишдан олдин 150сўмдан сотилди'
1.Акциялар кўринишидаги дивидендлар учун журнал ўтказмасини тайёрланг
2.Акциялар билан тўланган дивидендларнинг ҳисоби ва чиқарилишидан кейин баланс ҳисоботининг «акционерлик капитал» бўлимини тайёрланг.
14-3. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР
«Бухара Энтерпрайз» - янги корпорация. Биринчи йил фаолияти давомида қуйидаги операциялар ўтказилган эди:
1 январ: Корпорацияга номинали 20 сўм бўлган оддий акцияларнинг 100 000 донасини чиқаришга руҳсат берилди.
5 январ: 100 акция адвокатга, ташкилий харажатлар учун унинг 2 500 сўмлик счётлари тўлови сифатида берилди.
10 январ: янги компания ишлатадиган дўконнинг пардозлаш ишлари учун тўлови хақига 500 акция берилган эди. Акциялар актив равишда олинмаганлиги учун уларнинг қийматини аниқаб бўлмайди. Лекин, дўкондаги пардозлаш ишларининг хақиқий бозор баҳоси 18 000 сўм.
20 январ: акцияларга обуна бўлиш бўйича бир акция учун 30 сўмдан 20 000 акция сотилди.
Биринчи тўлов 28 февралда қилиниши керак, иккинчиси - 30 апрелда.
28 феврал: Акцияларга обуна бўлиш бўйича тўлов сифатида 300 000 сўм олинган эди.
30 апрел: Акцияларга обуна бўлиш бўйича тўлов сифатида 300 000 сўм олинган эди ва акциялар чиқарилган эди.
15 май: Сотиб олинган хусусий акциялардан 5 000 донаси, бир акция учун 35 сўмдан, акционерлардан сотиб олинди.
31 октябр: бир акция учун 32 сўмдан, сотиб олинган хусусий акциялар янги инвесторларга сотилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |