1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet126/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Компания XXX
Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот 2002 йил учун
2002 йил 1 январдаги Тақсимланмаган фойда 5000 000
Утган давр учун тузатиитар:
Ускуна қийматини ишлаб чиқариш
харажатларига олиб борилган хатони тузатиш
(80 000 сўм солиқ суммасидан ташқари) 120 000
Тузатилган тақсимланмаган фойда 5120 000
Плюс: Соффойда 5577600
Мшус: Дивидендлар 500 000 5 077 600
2002 йил 31 декабрдаги Тақсимланмаган фойда. 10 197 600
10. Тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратмаларнинг ҳисоби.
Корхона рахбарининг ҳаракатлари ёки қонунчилик талабига кўра, тақсимланмаган фойда маълум мақсадларга ишлатилиши ёки резервлаштирилиши мумкин. Резервлар сифатида маълум бўлган тақсимланмаган фойдадан ажратмалар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш. шунингдек суғурта захиралари каби рахбариятнинг маълум режаларига захираларини ўз ичига олади. Тақсимланмаган фойдадан ажратмаларнинг ягона мақсади - акция эгаларига дивиденд тақсимотини чегаралашдир. Ажратмалар маълум активларга эгалик қилиш билан боғлиқ эмас ва маълум нақд суммасини ёки бошқа активларни махсус фондга жойлаштиришни билдирмайди. Бошқа холларда дивидендлар сифатида тақсимланадиган нақд суммалар шундай қилиб маълум мақсадлар учун тегишли ёки масалан қарзларни қоплаш фондини таъминлаш учун ушлаб турилади. Ажратмалар билан бир қаторда, тақсимланмаган фойдага тааллуқли бўлган маълумотларнинг муҳим аспекти бўлиб, уни дивидендлар сифатида тақсимлашга қўйиладиган чеклашлар ҳисобланади. Масалан: кредит шартномасида кўзда тутилишича, тақсимланмаган фойданинг 100 000 сўм миқдори дивиденд тўлаш учун ссуда қопланмагунча руҳсат этилмайди.
Тақсимланмаган фойдадан ажратмалар «Тақсимланмаган фойда» счётидан «Захира капитали» счётига суммаларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Дт. Тақсимланмаган фойда 250 000
Кт. Захира капитали 250 000
Ажратмалар ўз мақсади учун хизмат қилгач ёки чекланишлар олиб таллангач, ажратилган сумма тақсимланмаган фойда таркибига қайтарилиши керак. Ажратилган сумма маълум мақсадлар учун белгиланганлиги сабабли, камида йилда бир маротаба ҳамма ажратилган суммалар таҳлил қилиниши ва ажратилган сумма аниқиги кўриб чиқилиш керак,
Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот одатда асосий 2 та бўлимга бўлинади: (1) ажратилган ва (2) ажратилмаган. Биринчи бўлимда ажратилган сумма счёти учун счёт бўйича бошланғич қолдиғи, шу даврдаги ҳар қандай кўпайиш ёки камайиш, счёти бўйича охирги қолдиқ кўрсатилган. Иккинчи бўлимда ажратилмаган тақсимланмаган фойда счёти учун счёт бўйича бошланғич қолдиқ. давр давомидаги соф даромад ёки соф зарар, дивидендлар, ажратилган счётка ўтказишлар ва қайтиб тушиш, счёт бўйича охирги қолдиқ кўрсатилади. Ҳисоботдаги охирги рақам - бу давр охиридаги тақсимланмаган фойданинг қолдиғидир. Масалан: ажратмаларга эга бўлган тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот.
"Лобар" корпорацияси. Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот 31 декабрда 2000й. тугайдиган давр учун
Ажратилган суммалар:
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратмалар! январь 2000 й 1 800 000
Қўшимча ажратмалар (қуйида қаранг) 1000 000
Тақсимланмаган фойдадан ажратмалар 31 декабрь 2000 й. 2 800 000
Ажратилмаган суммалар:
1 январ 2000 й.га қолдиқ. 14 145 000
Йил учун соф фойда 5 800 000 19 945 000 Эълон қилинган пул дивидендлари (1 250 000)
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратмаларнинг
ўтказиб берилиши (юқорига қаранг) (1000 000) 3 550 000
2000 й.31 декабрдаги эркин тақсимланмаган фойда 17 695 000
2000 й. 31 декабрда жами тақсимланмаган фойда 20 495 000
11. Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ёритишлар.
Молиявий ҳисоботларда ёки уларнинг тушунтириш хатида қуйидагиларни ёритиш керак:
а) тақсимланмаган фойданинг таркиби - ўтган йил, жорий давр тақсимланмаган фойдаси, ўтган йил, жорий даврдаги айириладиган зарарлар;
б) тақсимланмаган фойдадан ажратмалар, захира капиталининг таркибини;
в) тақсимланмаган фойдага тегишли чеклашлар, чеклашларнинг амал қилиш муддатини;
г) дивидендлар тўлаш шартлари, дивидендлар суммаси ва шакли, имтиёзли акциялар суммаси ва шакли, кумулятив имтиёзли акцияларда - жамланган дивиденд суммаларини;
д) тақсимланмаган фойда тўғрисидаги маълумотни очиб беришда хусусий капитал ва унинг таркиби тўғрисида қўшимча маълумотлар бўлиши керак.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish