1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet130/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

жамғариш усули: ижобий фарқ дастлаб муддати узайтирилган даромадлар (келгуси давр
даромадлари) счётида, салбий фарқ эса кечиктирилган харажатлар (келгуси давр
харажатлари) счётида тўпланади ва молиявий-хўжалик фаолиятининг натижаларига
қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича уларнинг қопланиши (ёки ҳисобдан чиқарилиши) жараёни (меъёри) бўйича;
б) бошқа холларда баланснинг тегишли валюта моддалари бўйича хўжалик операцияларини амалга ошириш жараёни (меъёри) бўйича.
Курс фарқларини бухгалтерия ҳисобида юритишни соддалаштириш мақсадида "Келгуси давр даромадлари" ва "Келгуси давр харажатлари" счётларида акс эттирилган ижобий ва салбий фарқларини ҳисобдан чиқаришни ҳисобот ойи охиридаги чет эл валютасининг бир бирлигига тўғри келадиган курс фарқининг ўртача даражаси бўйича амалга оширишга руҳсат этилади.
Курс фарқларини ҳисобдан чиқаришда қўлланиладиган усул албатта хўжалик юритувчи субъектнинг'ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши бўлиши лозим.
1Мисол Товарларни сотиб олишда курс фарқларни акс эттириш.2002 йил 3 декабрда божхона юк декларациясини тўлдириш санасига Марказий Банк курси бўйича
$1 - 960 сўмга тенг $20 000 товар кирим қилинди, яъни 20 000 х 960= 19 200 000 сўм
Дт. Товарлар 19 200 000
Кт. Тўланадиган счётлар 19 200 000
2002йил 31 декабрда 1 долларнинг курси 965 сўмни ташкил этди, курс фарқлари:
$20 000 х (965-960) = 100 000 сўм
Тўғридан-тўғри ўтказиш усули бўйича:
Дт. Валюталар курси фарқидан зарарлар 100 000
Кт . Тўланадиган счётлар 100 000
Жамғариш усули бўйича:
Дт. Бошқа кечиктирилган харажатлар 100 000
Кт. Тўланадиган счётлар 100 000
2003йил 5 январда олинган товар учун пул ўтказилди, пул ўтказиш кунига курс 1 доллар учун 970 сўм.
Тўғридан-тўғри ўтказиш усули бўйича:
Дт . Тўланадиган счётлар 19300000
Дт. Валюталар курси фарқидан зарарлар 100000
Кт. Валютасчёти 19400000
Жамғариш усули бўйича:
Дт. Тўланадиган счётлар 19 300 000
Дт. Валюталар курси фарқидан зарарлар 200 000
Кт. Бошқа кечиктирилган харажатлар 100 000
Кт. Валютасчётк 19400000
2Мисол. Товаршрни сотшйил бўйича курс фарқларини акс эттириш2002 йил 18 декабрда 2000 долларлик товар харидорга жўнатилди. Жўнатиш кунига Марказий Банк курси бўйича $1 - 963 сўм, яъни $2 000 х 963 сўм = 1 926 000 сўм.
Дт. Олинадиган счётлар 1 926 000
Кт. Товарларни сотишдан даромад 1 926 000
2002йил 31 декабрда МБ курси $1 учун 965 сўмни ташкил этди. Курс фарқини акс эттирамиз $ 2000 х (965-963) = 4 000 сўм,
Тўғридан-тўғри ўтказиш усули бўйича:
Дт. Олинадиган счётлар 4 000
Кт. Валюталар курси фарқидан даромадлар 4 000
Жамғариш усули бўйича:
Дт . Олинадиган счётлар 4 000
Кт. Бошқа кечиктирилган даромадлар 4 000
2003йил 2 февралда харидордан валюта счётига пул олинди, курс $1 учун 975 сўм.
Тўғридан-тўғри ўтказиш усули бўйича:
Дт. Валюта счёти1 950 000
Кт . Олинадиган счётлар 1 930 000
Кт. Валюталар курси фарқидан даромадлар 20 000
Жамғариш усули бўйича:
Дт. Валюта счёти 1 950 000
Дт. Бошқа кечиктирилган даромадлар 4 000
Кт. Олинадиган счётлар 1 930 000
Кт. Валюталар курси фарқидан даромадлар 24 000
Қолган мисоллар тўғридан-тўғри ўтказиш усули асосида келтирилган.
3 Мисол. Валюта тушуминнг 50% сотшиши.

  1. йил 2 февралда валюта тушумининг 50% $1 - 975 сўм курс бўйича сотилди

$ 1000 х 975 = 975 000 сўм.
Чет эл валютасини валюта счётидан ўтказиш:
Дт . Бошқа махсус счётлар 975 000
Кт. Валюта счёти 975 000
Сўмдаги эквивалентни ҳисоб-китоб счётига тушиши:
Дт. Ҳисоб-китоб счёти 975 000
Кт. Бошқа махсус счётлар 975 000
4-Мисол Валюта счётининг қайта баҳоланишида курс фарқларини акс эттириш
2003 йил 31 январда валюта счётида $1 500 мавжуд эди. Марказий банк курси $1 учун 965 сўм, январ ойи давомида валюта счётида операциялар ўтказилмаган. 1 февралда курс $1 - 975 сўмни ташкил этди. $1 500 х (975-965) = 15 000 сўм.
Дт. Валюта счёти 15 000
Кт. Валюталар курси фарқидан даромадлар 15000
5мисол Ҳисобдор суммалар бўйича курс фарқларини акс эттириш
2003 йил 12 февралда $1 - 970 сўм курс бўйича $300 хизмат сафари учун бўнак сифатида берилди, яъни $300 х 970сўм = 291 000 сўм
Дт. Хизмат сафарига берилган бўнаклар 291 000
Кт. Чет эл валютасидаги пул маблағлари291 000
2003 йил 20 февралда хизмат сафари бўйича бўнак ҳисобот топширилди ва тасдиқланди. Бўнак ҳисоботи бўйича $280 сарфланган ва $20 кассага қайтарилди. Курс $1 - 973 сўм.
Дт. Маъмурий харажатлар ($280 х 973 сўм) 272 440
Дт Чет эл валютасидаги пул маблағлари 19460
Кт .Хизмат сафарига берилган бўнаклар 291000
Кт. Валюталар курси фарқидан даромадлар 900
Корхонанинг Устав капитали (фонди) ни шакллантиришда таъсис хужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва хақикатда Устав капитали (фонди) га валютадаги бадалларни киритиш санасидаги Марказий Банк курслари ўртасида вужудга келадиган курс фарқи бухгалтерия ҳисобида "Қўшилган капитал" сифатида "Устав капитални шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади.
6-Мисол Устае капитални шакллантиришдаги курс фарқларини акс эттириш тартиби
2003 йил 5 декабр $150 000 суммада қўшма корхонанинг Устав капитали рўйхатга олинди, алмаштириш курси $1 - 960 сўм:
Дт. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи 144 000 000
Кт. Пай ва улушлар 144 000 000

  1. йил 29 декабрда хақикатда $150 000, $1 - 965 сўм курс бўйича киритилган

Дт. Валюта счёти 144 750 000
Кт. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи 144 000 000
Кт. Устав капитални шакллантиришдаги курс фарқи 750 000
Валютада олинган узоқ муддатли кредитлар ва займлар бўйича бошқа кечиктирилган даромадлар счётида қайта ҳисоблаш санасига вужудга келган салбий курс фарқи ушбу кредит ва займларни қайтариб бериш вақтида молиявий натижаларга ўтказилади.
Консигнацион товарнинг сотиш санасига Марказий Банк курси ва валютани сотиб олиш эркин курси орасидаги курс фарқлари ҳам бошқа кечиктирилган даромадлар счётига ўтказилиб консигнатга қарзни қопланиш сари молиявий-хўжалик фаолият натижаларига ўтказилади.
3. Хорижий бўлинмаларнинг туркумланиши.
Хорижий бўлимларнинг молиявий ҳисоботларини миллий валютага ўтказиш учун қўлланиладиган усул, ушбу бўлим қай йўл билан молиявий таъминланишига ва бош (ҳисобот берадиган) корхонага нисбатан қандай ишлашига боғлиқ. Ушбу мақсадда, хорижий бўлимлар қуйидагича туркумланади:

  • ҳисобот берувчи корхона фаолиятининг ажралмас қисми бўлган хорижий бўлимлар;

  • хорижий корхоналар.

Ҳисобот берувчи корхона фаолиятининг ажршшас қисми бўлган хорижий бўлимлар ўз фаолиятини шундай бажарадики, худди у корхона фаолиятининг давоми бўлганидек. Хориждаги корхона махаллий валютада пул маблағлари ва бошқа ликвидли моддаларни туплайди, харажатларни қоплайди, даромадларни олади, ва одатдагидек, қарз беради. У шунингдек, хорижий валютада ва ҳисобот валютада бўлган операцияларда иштирок этиши мумкин. Шундай холлар бўладики, ҳисобот ва махаллий валюта орасида фарқ пайдо бўлади. Бундай холларда, хориждаги корхона ва, шунингдек, ҳисобот берувчи корхона фаолиятидан бўлган пул маблағларининг жорий ва келгуси оқимларига бўлган таъсири ёки катта бўлмайди. ёки алмашиш курсидаги ўзгариш, хориждаги корхонанинг алоҳида пулли ва пулсиз моддаларига қараганда, кўпроқ ҳисобот берувчи корхонаниг хориждаги корхонасига қўйган соф қўйилмаларига таъсир қилади.
4. Чет эд корхоналар молиявий ҳисоботларини миллий валютада қайта ҳисоблаш.
БХХАга мувофиқ ҳисобот берувчи корхонанинг ажралмас қисми бўлмиш хориждаги бўлимнинг молиявий ҳисоботларини, хориждаги бўлимнинг операциялари ҳисобот берувчи корхонанинг муомалалари бўлгани каби, юқорида кўрсатилган стандарт ва қоидаларни қўллаган ҳолда махаллий валютага ўтказиш лозим.
Хориждаги бўлимнинг молиявий ҳисоботларидаги айрим моддалари, худди шу хўжалик операцияларини бош корхона олиб боргани каби махаллий валютага ўтказилади. Ер. бинолар ва асбоб-ускуналарнинг эскиришининг қиймати, активни сотиб олиш кунидаги алмашиш курсини қўллаш йўли орқали қайта ҳисобланади, ёки, агарда актив хаққоний нархи бўйича ҳисобланса, баҳолаш кунида бўлган курс бўйича ҳисобланади. Товар-моддий захираларнинг нархи уларни сотиб олиш кунидаги алмаштириш курси бўйича махаллий тизимга ўтказилади. Активнинг қоплаш нархи ва сотиш нархи, шу нархлар таърифланган пайтда бўлган алмаштириш курси бўйича махаллий тизимга ўтказилади. Масалан, агар товар-моддий захиралар бирлигининг соф сотув нархи хорижий валютада таърифланган бўлса, бу нарх соф сотув нархи таърифланган санасининг алмаштириш курсини қўллаб махаллий валютага ўтказилиши лозим.
Ҳисобот берувчи корхона хориждаги корхонасиншг молиявий ҳисоботларини миллий валютага ўтказганида ўз молиявий ҳисоботларига киритиш учун, қуйидаги тамойилларни қўллаши лозим:

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish