59
Агар бемор ўта озғин бўлса, унинг овқати таркибида ѐғли гўшт маҳсулотлари,
ширинликлар,
хамирли таомлар бўлиши керак. Семизликка мубтало бўлганлар озуқалари орасида ѐғли гўштлар,
балиқ, асал, ширинликлар, хамирли таомлар кескин чекланган миқдорда бўлади.
Пуштдор этувчи таомнома таркибида қуйидагилар бўлиши тавсия этилади:
– Таркибида аминокислоталар мавжуд тўлақонли оқсилларга бой маҳсулотлар: тухум, балиқ,
товуқ, мол гўшти.
– таркибида ѐғда эрувчи Е, А, Д витаминларига бой кунгабоқар, маккажўхори, ерѐнғоқ, зайтун
ѐғи, балиқ ѐғи, жигар.
– серпушт этувчи каротинга бой неъматлар: сабзи, шолғом, ошқовоқ, олча, ўрик, шафтоли,
олхўри, гилос, олма каби ҳўл мевалар ўта зарур ҳисобланади.
– С, В витаминига бой маҳсулотлар: қора маймунжон, лимон, апельсин,
картошка, лавлаги,
турли ѐрмалар ҳам зарур.
– фруктозага бой маҳсулотлар: асал, тарвуз, узум, сузма, творгнинг ўрни беқиѐс.
Шунингдек, овқатланишда кўпроқ кўкатлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
Бу маҳсулотларни ейиш имкониятидан маҳрум кишилар поливитамин дориворларни қўшимча
тарзда истеъмол қилиб юришлари тавсия этилади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: таомнома таркибида ўткир қўшимчалар, аччиқ мурч,
қалампир, горчица, ўта шўр тузламалар, дудланган маҳсулотлар, спиртли ичимликлар бўлмаслиги
шарт.
3. Касбга хос, кундалик ҳаѐтда дуч келадиган зарарли омилларни бартараф этиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Ўта иссиқ ѐки ўта совуқ иқлим, нурланиш, юқори частотали энергия,
вибрация, шовқин,
чанг, ишлаб чиқаришдаги заҳарлар (симоб, мис, қўрғошин, марганец, бензол, ксилол, толуол,
хлороформ, гранозан, третбутил, перацетат, хлорофос, нитрофен ва ҳоказолар) кони зиѐн.
Агар умуман ҳомиладорлик рўй бермаса, бола ҳадеб аѐл бўйидан тушиб қолаверса ѐки ногирон,
нуқсонли чақалоқ дунѐга келса, юқорида саналган муҳитдан тезда узоқлашиш талаб этилади.
Кундалик
зарарли омиллардан кашандалик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик, ўта ўткир, ѐғли
таомларга ўчлик ѐки сифатсиз, калориясиз озуқалар ейишга мажбурлик ҳам пуштдорлик
кушандаларидандир. Айниқса, ўзбошимчалик билан, мутахассис кўрсатмасисиз
даволаниш жуда
хавфли ҳисобланади. Чунки шифокор кўрсатмасисиз қабул қилинган дориларнинг кўпи пуштга ўта
салбий таъсир кўрсатади.
4. Меҳнат, дам олиш режимини меъѐрлаштириш муҳим омиллар сирасига киради. Лекин
кўпчилик унга аҳамият бермайди. Аслида эса доимий толиқиш, дам олиш имконияти йўқлиги асаб
ҳамда ички секректор безлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, асримиз қусури бўлган
гиподинамия – камҳаракатлилик ҳам ўта салбий омиллардан саналади. Шунинг учун ақлий меҳнат
билан машғул кишилар жисмоний машқлар бажаришлари, мунтазам ҳаракатда бўлишлари керак. Бу
тоифа кишиларга велосипедда сайр этиш, боғда ишлаш, теннис, бадминтон ўйнаш фойдадан холи
эмас. Аммо оғир
атлетика, тош кўтариш, бокс каби спорт турлари тавсия этилмайди.
5. Жинсий ҳаѐтни меъѐрига солиш уруғланиш учун ўта муҳим. Айниқса, жинсий алоқалар
сони, унинг аѐл ҳайз тақвими бўйича овуляция кунига мувофиқлиги алоҳида ўрин тутади.
Одатда, спермиогенез жараѐни 3-4 кун давом этади. Шу боис тез-тез алоқа қилавериш шаҳват
суюқлиги сифатини кескин пасайтириб юбориб, бепушт қилиб қўйиши хавфи бор. Бундан чиқди, жуда
кўп жинсий алоқа қилавериш ҳам муваққат бепуштликка сабаб бўлади. Шунинг учун 3-4 кунда бир
марта муносабатда бўлиш тавсия этилади. Лекин бир ҳафтадан ортиқ алоқадан тийилиш ҳам кони
зиѐн. Чунки бу, уруғ суюқлиги таркибида қартайган, ўлик сперматозоидлар кўпайишига олиб келади.
6. Гармонопоэз жараѐнида иштирок этадиган аъзолар фаолиятини меъѐрлаштириш ҳам ўта
муҳим. Бу аъзоларга мояклар, простата бези, жигар, соч фолликулалари киради.
Улар тестостерон
каби андроген гормонлар ишлаб чиқарилишида, нофаол тусдан фаол тусга ўтишида катта ўринга эга.
Шунинг учун жигар хасталиклари ўз вақтида бартараф этилиши, парҳезкор бўлиш, ўт, пешоб
ҳайдовчи гиѐҳлардан дамлаб ичиб туриш зарур.
7. Асабий, инжиқ, таъсирчан бўлиб қолган кишилар учун руҳий тизимни меъѐрига келтириш
ҳам жуда муҳим. Бу мақсадда
фосфор дориворлари, глютамин кислотаси қабул қилинади.
60
8. Эркаклар бепуштлигига олиб келган сабаблар биринчи галда бартараф этилмай туриб
мақсадга эришиб бўлмайди. Агар уруғ чиқазиш йўллари ўтказувчанлиги бузилган ѐки туғма
нуқсонлар мавжуд бўлса, жарроҳлик амалиѐти ўтказилади.
Аѐллардаги бефарзандликни даволашда ѐшнинг ҳам аҳамияти катта. Одатда, 30 ѐшгача
даволанилса, самара бериши мумкин. 34-38 ѐшли аѐлларда туғиш имконияти бир оз пасайиши
кузатилади, даволаш анча қийин кечади.
Аѐллардаги бепуштлик жинсий аъзолар яллиғланиши натижасида юзага келган бўлса, уни
мукаммал даволаш шарт. Қин, бачадон бўйни, найчалардаги яллиғланиш жиддий даволашни талаб
этади. Бачадон нотўғри
жойлашган, букилиб қолган ҳолатларда гинекологик массаж яхши самара
беради.
Умуман олганда, бепуштлик сабот билан узоқ даволанишни талаб этади. Агар юқоридаги даво
усуллари наф бермаса, унда бола асраб олиниши мақсадга мувофиқдир
43
.
Do'stlaringiz bilan baham: