117
3. Бола икки ѐшга тўлгач, овқатдан кейин оғзини илиқ сув билан чайқашга, уч ѐшидан юмшоқ
тиш чўткасидан фойдаланишга ўргатинг.
4. Агар овқатдан кейин бир пиѐла кўк чой ичсангиз, тишнинг эмал қатламини кемираѐтган
микроорганизмлар кўпайишини тўхтатасиз.
5. Тиш тошлари ҳосил бўлмаслиги учун ҳар куни эрталаб хом сабзи, олма, мева-сабзавотлар еб
туриш фойдали. Шунда оғзингиз ўз-ўзидан тозаланади, милклар қон билан яхшироқ таъминланади.
6. Болаларни ѐшликдан қотган нон, мева-сабзавотларни чайнашга ўргатиб бориш лозим. Шунда
уларнинг тиши ҳечам оғримайди.
7. Қаттиқ нарсаларни (масалан, данак, ѐнғоқни) тиш билан чақманг.
8. Жуда совуқ нарсадан кейин иссиқ нарсани ѐки совуқдан кейин иссиқ
нарсани тишга
текказманг.
9. Маст қилувчи ичимликлар, тамаки, нос тишларга катта зарар етказади.
10. Тиш касалида саримсоқ пиѐз, ялпиз, баргизуб, қалампир, қовоқ, қоқигул, атиргул фойдали.
11. Бир пиѐла қайнаган сувга бир чой қошиқ ош тузи солиб аралаштирасиз. Ҳар
куни икки
марта шу аралашма билан тишларингизни чайқайсиз.
12. Қурут шимсангиз, тишларингиз соғлом, бақувват бўлади
89
.
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ 10 ТА УСУЛИ
Қуйида хотирани яхшиловчи энг оддий усулларни келтирамиз.
1. Уйқу – энг яхши дори.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам. Кунига 6-7 соат уйқу сиз учун айни муддао. Уйқу нафақат мияга,
балки юракка, асаб тизимларига ҳам фойдали.
Агар эртанги кунга муҳим учрашув ѐки тақдимот маросими тайинланган бўлса, тунни
маълумотларни такрорлаш билан ўтказманг. Яхшиси тўйиб ухлаб олинг.
Америкалик олимлар
тадқиқотига кўра, мияни “қайта юклаш” учун камида етти соат узлуксиз уйқу зарур. Мия бу вақт
ичида кун бўйи олинган маълумотларга ишлов беришга, тартибга солишга улгуради.
2. Кроссвордлар, бошқотирмалар.
Кроссворд ечиш – вақтни бекорга ўтказиш, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Аксинча бундай
ўйинлар фикрлаш жараѐнини ажойиб тарзда машқ қилдиради, ҳар қандай ѐшда хотирани яхшилайди.
Оғзаки ҳисоблаш, кроссворд, мантиқий мисоллар ечиш, бирон масалани ҳар томонлама ўйлаб
кўриш инсон миясини чархлайди. Мия доим ишлаб турса, шундай босимга ўрганиб қолади. Натижада
маълумотларни сақлаб қолади.
Олимлар аниқлашича, Қуръон ўқиш, ѐдлаш ҳам хотирани мустаҳкамлайди.
3. Ўрта ер денгизи халқларига хос парҳез.
Олимлар тадқиқотига кўра, зайтун ѐғи қўшилган сабзавотли салатлар катта ѐшда ҳам
хотира
билан боғлиқ муаммо келиб чиқиши хавфини 40 % га камайтиради.
4. Асоссиация.
Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотингизни бирон-бир омил билан боғлаб қўйинг. Мисол учун,
дўкон номини эслаб қолмоқчисиз. Шу дўкон олдида бўлган қизиқ воқеа ѐки дўконнинг ажойиб номи
сизга эслашга ѐрдам беради.
5. Жисмоний фаоллик.
Жисмоний машқлар, айниқса югуриш организмда қон айланишини яхшилайди. Жисмонан фаол
одамнинг хотираси ҳам яхши бўлади.
6. Ёнғоқ истеъмол қилинг.
Ҳар куни бир ҳовуч ѐнғоқ хотира билан боғлиқ муаммолардан қутулишга ѐрдам беради. Ёнғоқ
таркибидаги полифеноллар, ѐғли кислоталар мия фаолиятини яхшилайди.
Ёнғоқ таркибидаги дофамин фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек,
унинг
таркибидаги литцин мия фаолиятини яхшилайди,
хотирани кучайтиради, миянинг барвақт қариб
қолиши олдини олади. Беш дона ѐнғоқ – бир кунлик меъѐр саналади.
89
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 1-сони, 16-21-бетлари ҳамда 2015-йилги 3-сони, 88-90-бетлари.
118
7. Овоз чиқариб ўқиш.
Бирон маълумотни овоз чиқариб ўқисак, мия айнан шу маълумотга диққатни жамлайди.
Натижада ўша маълумот максимал даражада хотирада сақланиб қолади.
8. Сут ичиб туринг.
Сут мия фаолияти, хотира учун жуда фойдали. Гап шундаки, сут таркибида аминокислоталар,
витаминлар мавжуд. Улар орасида энг қимматлиси “хотира витамини” номини олган В12 дир. Бу
фойдали компонентлар ѐш ўтиши билан юзага келадиган ақлий муаммолар ривожланишига тўсқинлик
қилади. Мутахассислар бунинг учун кунига 2 стакан сут ичишни тавсия этишади.
9. Тасаввурлар ўйини.
Тасаввурий онг инсон хотираси ривожланишининг жуда муҳим қисмидир. Россиялик олимлар
аниқлашича, тасаввурий ҳиссиѐтлари ривожланган бола шеърларни енгил эслаб қолади, мактабдаги
дарсларни ҳам осон ўзлаштиради.
10. Фикрларингизни ѐзиб боринг.
Визуал хотира кўпчилик учун аниқ ишлайди, аммо моторикага ҳам беэътибор бўлмаслик керак.
Эслаб қолиш қийин нарсаларни қўлда ѐзиб қўйинг. Бу маълумот дарҳол миянгизда қолмаса ҳам, сиз
учун шпаргалка бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: