МУҲИМ ЭСЛАТМА
1. Олимлар қорин тўқ пайтида қон олдиришни тавсия этишмайди. Агар овқат кучли ѐки ѐмон
сифатли бўлса, ҳазми қийинлашиб, оғриқ пайдо қилиши мумкин.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сешанба куни қон олдиришдан қайтарганлар,
“Чунки, у қон кунидир. Унда бир соат бор. Ўша вақтда (қон) тўхтамайди”, деганлар (Абу Довуд
ривоят қилган).
3. Қон олиш учун беморнинг қуввати бўлиши керак. Силласи қуриган, камқон беморлардан қон
олинмайди. Шунинг учун бу борада ўзбошимчалик қилиш ярамайди. Моҳир табиб ѐки малакали
шифокорга мурожаат қилиш лозим.
ЁШАРТИРУВЧИ НЕЪМАТ
Кўпчилик халқларда олма ѐшартирувчи неъмат сифатида баҳоланади. Русларда, юнонларда,
бошқа халқларда бунга оид кўплаб ривоятлар мавжуд. Жумладан, ѐшлик, бардамлик, фаолликни узоқ
сақлаб қолишни хоҳласангиз, эрталабки нонуштани олмадан бошлаб, кечки овқатни ҳам олма билан
тугатиш керак, дейилади. Шунга биноан, эрталаб оч қоринга битта олма ейиш ѐки бир стакан олма
шарбатини ичиш тавсия этилади.
“Ҳар куни битта олма есангиз, шифокор олдига боришга ҳожат қолмайди” дейишади
инглизлар. Чунки бир дона олма соғлом бўлишингизга катта ѐрдам беради. Зеро, 180 ккал қувватга эга
бу олма таркибида 180 мг калий, 22 гр углевод, 5 гр парҳез клетчаткаси, 16 гр қанд, маълум миқдорда
кальций, темир, натрий, фосфор, фолат кислотаси, А, В, С, РР витаминлари, оқсил мавжуд.
Агар олмага қўшиб беш-олти дона уруғини ҳам есангиз, ѐғлар, холестерин истеъмол қилмаган
ҳолда суткалик йод миқдорига эга бўласиз.
Ҳар куни олма истеъмол қилиш инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради, юрак-қон
томир касалликлари олдини олади, ичак инфекциялари, буйрак хасталиклари, семизлик, камқонлик,
подагра, қандли диабетда ѐрдам беради
86
.
ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРИШ ТАДБИРИ
Оила қуриш, рисоладагидай жинсий ҳаѐт кечириш, фарзанд кўриш кишининг саодати
белгисидир. Шунинг учун одамлар жинсий қувватлари меъѐрида бўлишига эътибор қаратадилар.
Чунки жинсий заифлик эр-хотин ўртасидаги муносабатларни издан чиқаради, эркакнинг руҳий
ҳолатига, соғлиғига, иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Жинсий заифлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бунга ўта семириб кетиш, узоқ вақт жинсий
алоқадан тийилиш, ғам-ташвиш кўплиги, узлуксиз оғир жисмоний меҳнат, қаттиқ чарчоқ, бўғимлар
сустлиги, хотиннинг ѐмон қилиғи ѐки нопоклиги, шамоллаш, ирсий касалликлар, ичкилик,
гиѐҳвандлик кабилар сабаб бўлиши мумкин.
Халқ табобатида жинсий заифликни даволаш, қувватни ошириш усуллари кўрсатилган.
Жумладан:
1. Балиқнинг ҳамма тури жинсий қувватни оширади. Агар балиққа пиѐз қўшиб ейилса, эрлик
уруғини кўпайтиради.
2. Янги соғилган сигир сутини ичиш ѐки сутни ѐнғоқ мағзи билан истеъмол қилиш эрлик
уруғини пайдо қилади, жинсий қувватни оширади.
3. Шаҳватни жонлантиришда кийик, ўрдак, бедана, чумчуқ гўштларини истеъмол қилиш яхши
самара беради.
85
Манба: Аҳмад Муҳаммад Турсун, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, 553-562-бетлар.
86
Манба: “Мусулмонлар тақвими”нинг 2004-йилги 3-сони.
114
4. Барча тухумлар, жумладан, бедана ва чумчуқ тухуми жинсий қувватни оширади.
5. Ялпиз алоқага майлни кучайтиради, эрлик уруғларини мустаҳкамлайди.
6. Сувда буғлаб пиширилган шолғомни эрталаб иссиқ ҳолда ейиш белни бақувват қилади,
эрлик уруғини кучайтиради.
7. Нўхат сувда қайнатиб тановул қилинса, жинсий заиф кишининг мақсади ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |