1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ПРОСТАТИТ КАСАЛЛИГИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ПРОСТАТИТ КАСАЛЛИГИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ 
Простатит – простата бези яллиғланиши дарди. Бу касаллик жуда кенг тарқалган. Айниқса, 
бепуштлик, мижоз сустлиги каби асоратлар билан хатарлидир. 
Биз қуйида простатит касаллиги олдини олиш тадбирлари ҳақида сўз юритамиз. 
Ёшларнинг ҳаѐт тарзидаги қайси жиҳатлар простатит каби хатарли дардларга мойиллик 
туғдиради? 
Ёшлар ҳақиқий эр киши бўлиб яшашни истасалар, простатитга мойиллик туғдирувчи 
ҳолатларга эътибор беришлари лозим. 
Простатит касаллиги кўпинча гемодинамика бузилиши, яъни аъзода қон димланиши 
натижасида ҳосил бўлади. Қуйидаги ҳолатлар димланган простатит дардини келтириб чиқаради: 
1. Дискотека, кинотеатр ѐки парклардаги жинсий қўзғалишлар, узундан-узун ўпишиш, 
қучоқлашиш, эркалашлар; 
2. Порнографик фильмлар, беҳаѐ лавҳаларга ружу қўйиш; 
87
Манба: Ўктам Муҳаммад Мурод, “Эр-хотинлик бахти ѐхуд жинсий маданият”, 202-205-бетлар. 


115 
3. Телефон орқали узоқ суҳбатлар натижасида ҳирс қўзғалиши; 
4. Ҳаѐсиз истиғноларга ошуфта бўлиш, кўз зиносига йўл қўйиш; 
5. Жамоат транспортида қизларга атайин суркалиш; 
6. Дўстлар билан ишқий саргузаштлар ҳақидаги лоф-қофларга бериши ва ҳоказо. 
Юқорида ўсмир йигитлар учун простатит касаллиги олдини олиш тадбирлари ҳақида фикр 
юритилди. Катталар бу борада нималарга аҳамият беришлари керак? 
Катталар простатит дардига чалинмаслик учун қуйидагиларга аҳамият беришлари тавсия 
этилади: 
1. Спиртли ичимликлар ичиш, нос чекиш, таркибида қон томирларини торайтирадиган никотин 
моддаси бор папирус, наша кони зарар. Зеро, бу иллатлар жинсий аъзолар иннервациясига салбий 
таъсир кўрсатади, мижозни сусайтиради. Мусулмон киши учун бундай нарсалар бежиз ҳаром 
қилинмаган. 
2. Зиноий касалликлар шубҳасиз простатитга олиб боради. Шунинг учун ўз соғлиғи ҳақида 
ўйлаган инсон турли бузуқ йўллардан, фаҳш ишлардан йироқ юриши керак. 
3. Жинсий ҳаѐтда меъѐрни, мунтазам изчилликни таъминлаш зарур. Бунинг учун қуйидагиларга 
аҳамият берилади: 
– Аввало, ҳар бир эркак ўзининг жинсий имкониятини сарҳисоб қила билсин. Одатда, 
табобатда ҳафтада 2-3 марта бўладиган жинсий алоқа меъѐр ҳисобланади. Аслида ҳар бир эркакнинг 
ўз меъѐри бўлади. Аѐллар эрларининг хоҳиш-истаклари билан ҳисоблашмасликларидан ҳам простатит 
хасталиги келиб чиқиши мумкин. 
– узоқ вақт жинсий алоқадан тийилиш ҳам хатарли. Шунинг учун сафарга чиқаѐтган 
аждодларимизга аѐллари доимий ҳамроҳ бўлишган. 
– ҳар бир кишининг ўз жинсий фаоллик меъѐри мавжуд. Айримлар буни англамасдан сунъий 
тарзда алоқадан тийилса, бошқалар ўзини мажбурлайди. Бундай қилиш нотўғри. Чунки тез-тез алоқа 
қилиш қоннинг, кам муносабатда бўлиш эса простата суюқлигининг димланишига олиб келади. 
– жинсий алоқани сунъий тарзда, бўлиб-бўлиб амалга ошириш ѐки ҳомила вужудга келишидан 
чўчиб уруғни қиндан ташқарига тўкиш хатарли экани исботланган. 
– жинсий яқинликнинг аѐл киши тепада турган ҳолда тугатилиши натижасида уруғ охиригача 
тўкилмаслиги, шунингдек, сунъий ишрат – онанизмга ружу қўйиш ҳам простатит дардига мойиллик 
туғдиради. 
– охирги пайтларда йигитларни фақат иқтисодий тарафдан камолга етганларидан сўнг, “ҳаѐтни 
тушуниб етгач”, 25-30 ѐшларда уйлантириш маъқул ҳисобланмоқда. Афсуски, вақтида уйланмаган 
жинсий болиғ (яъни, балоғатга етган) йигитнинг димланган простатит касаллигига гирифтор бўлиши 
ѐки зино йўлига кириб кетиши хавфи туғилади. Жоҳилона орзу-ҳаваслар оғушида яшаѐтган айрим ота-
оналар дабдабали тўй қиламан, дея фарзандини дардманд қилиб қўйишларини англасалар, фойдадан 
холи бўлмасди. 
4. Ҳар куни ўз вақтида ҳожатга чиқишга одатланиш зарур. Қабзиятга олиб борувчи таомларга 
ружу қўйиш ярамайди. Кечқурун кучли таомларни кўп ейиш ҳам яхши эмас. 
5. Оѐқни иссиқ тутиш, қаттиқроқ тўшакда ѐтишга одатланиш, ҳар қандай яллиғланиш дардидан 
йироқ юриш ҳам простатит олдини олади. 
6. Чот ҳудуди совқотишиям простатитга мойиллик туғдиради. Оддий елвизак чотнинг 
совқотиши учун асос бўла олади. Яллиғланиш учун совуқдан кўра ҳарорат ўзгариб туриши хавфлироқ. 
Шунинг учун очиқ ҳавода ишлайдиган касб эгаларига тиззагача ѐпиб турадиган иссиқ кийимлар 
кийиш тавсия этилади. 
Шу ўринда тор, сиқиб турадиган либослар зарарини ҳам таъкидлаш ўринли. Чўмилиш пайтида 
тор иштонча (плавка) кийиш ѐрғоқнинг ҳарорат мувозанатини мувофиқлаштирувчи фаолиятига 
тўсқинлик қилади. Айниқса, чўмилиб бўлгач ҳўл иштончада юравериш ўта зиѐн. Шунинг учун сувдан 
чиққан заҳоти трусикларни қуруғига алмаштириб олиш лозим. 


116 
7. Простатит дардининг асосий сабабларидан бири гиподинамия, яъни камҳаракатлиликдир. 
Шунинг учун ҳар бир инсон доим жисмонан фаол бўлиши, турли машқлар бажариб туриши ҳар 
тарафдан соғлом бўлишини таъминлайди
88


Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish