59 Filtratsiya jarayoni-
Фильтрация -мембранада градиент бўйича ва гидростатик босим натижасида келиб чиқадиган жараёндир. Гидростатик босим артерия капилярларда кузатилади. Бу босим артерия капилярларидан ташқарига яъни тўқималарга қаратилади. Сувнинг қондан тўқималарга ва қайтиб капилярларга ўтиши онкотик (вена капилярларида 30 мм.сим.уст.) ва гидростатик босим (35 мм.сим.уст.) га боғлиқ. Бу жараёнда мембраналардаги фильтрланиш алоҳида роль ўйнайди.
60. Membranadagi faol transport - Ушбу турдаги транспорт ҳужайра мембранаси орқали ионларни ташилиши энергия сарфи билан амалга ошади. Бунда ионлар концентрация градиентига қарши транспорт қилинади. Бу ўзига хосдир ва кўпинча 2 та моддани тескари йўналишда ташиш билан боғлиқдир. Калий ионлари ҳужайрага киради ва натрий ионлари бир вақтнинг ўзида чиқарилади. Хлор анионлари бикарбонат эвазига транспорт килинади. Актив транспорт жараёни мембранада ҳосил бўладиган потенциални стимуллайди.
61 Birlamchi faol transport - Бирламчи фаол транспорт механизмини акс эттирувчи мисоллардан бири бу ҳужайра мембранасида жойлашган ва асосий функция учун муҳим бўлган натрий калий насосидир.
Натрий калий насоси бу ҳужайрадан натрий ионларини ва ҳужайрага калий ионларини ўтказадиган мембрана оқсилларидир. Ушбу транспортни амалга ошириш учун АТФ шаклидаги энергия талаб қилинади.
56 Ikkilamchi faol transport- Иккиламчи актив транспортда сарфланадиган энергия бирламчи актив транспорт натижасида ҳосил бўладиган градиентлар фарқидан келиб чиқади ва бошқа молекулаларнинг концентрацион градиентга қарши транспортини таъминлайди.
Масалан, натрий –калий насосининг функцияси туфайли ҳужайрадан ташқаридаги бўшлиқда натрий ионлари концентрациясининг ошиши билан электрокимёвий градиент ёрдамида мембрананинг ҳар икки томонида концентрациянинг фарқлари ҳосил бўлади. ikkilamchi boladi ikkilamchi qismi unipartiyor, antipartiyor vas import ga bolinad
62. Moddalarning membrana orqali antiport, uniport va simport tashilishi - Моддаларнинг мембрана орқали унипорт ташилишида ташилувчи ион ёки нейтрал молекула мустақил ҳолатда мембрана қарама - қарши томонига ўтказилади (О2 нинг мембрана орқали ташилиши).
Моддаларнинг мембрана орқали симпорт ташилишида эса икки турдаги модда бир йўналишда, биргаликда ташилади (бу жараёнга мисол қилиб, углевод, аминокислоталарнинг Na+ иони билан биргаликда ҳужайра мембранаси орқали ўтишини кўрсатиш мумкин).
Мембрана орқали ташилувчи икки хил ион ёки нейтрал молекула боғланган ҳолатда қарама - қарши томонига ўтказилиши антипорт ташилиш деб аталади.