1 Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi



Download 50,41 Kb.
bet1/24
Sana01.05.2023
Hajmi50,41 Kb.
#933694
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BIOFIZIKA


1 Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi.
- Биофизикавий тадқиқотларнинг предмети бўлиб биополимерларнинг структураси ва хоссалари, табиий ва сунъий мембраналар, ион каналлари, мураккаб тузилган биологик тизимлар ҳисобланади. Биофизика ўз ичига алоҳида олинган макромолекулаларнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганишдан тортиб, биосфера даражасида кечадиган мураккаб жараёнларнинг механизми ва ички динамикасигача бўлган муаммоларни қамраб олади. Биомолекулалар, мем-браналар ва тирик системалар учун характерли бўлган физик ва физик-кимёвий жараёнлар механизмларини, уларга таш-қи физик таъсиротларни ўрганишдан иборат.
Ҳозирги замон биофизикаси эса рўй бераётган ҳодисаларни аниқ қонуниятлар ва далиллар асосида тушунтиради. Шунингдек, биофизика организмларда кечадиган қон айланиш, нафас олиш, ҳаракат, кўриш ва эшитиш каби физиологик жараёнлар механизмларини ўрганади, Тиббиётда дори дармонларни хужайра органел-ларидан бошлаб, токи тўқима, органларгача кўрса-тадиган таъсирини биофизикавий конуниятлар тушунтириб бериб, уларни биофизикавий усуллар ёрдамида илмий тадқиқ қилади.
Фармацевтикада- иқтисодий жиҳатдан арзон, экологик тоза ва зарарли хусусиятлари имкон борича камайтирилган дори –дармон ишлаб чиқаришда, уларнинг биологик ва физик хусусиятларини аниқлашда ушбу фан назарияси ва услубиятидан фойдаланиш 70-80 % ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалиги, экология, физиология, ветери

2. Biofizikaning metodlari, O’zbekistonda biofizik tadqiqotlarning rivojlanishi.
- Электрон микроскопия макромолекулалар, мембраналар, ҳужайра органоидларининг ҳолати, шакл ва ўлчамлари аниқланади.
Спектрофотометрия эритмалардан ўтган нурнинг бир қисмини ютилишини ўлчашга асосланган. Ушбу усул билан модда концентрацияси ўлчанади, макромолекулаларнинг иккиламчи структураси, молекула айрим гуруҳларини ионлашувини ўрганилади.
Рентген нурлари дифракцияси билан биомолекулаларнинг фазовий структураси, уларнинг шакли ва ўлчамлари, иккиламчи структура элементларининг ориентацияси аниқланади.
Флуорисцент зондлар Ушбу усулда махсус кимёвий органик моддалар - зондлардан фойдаланилади. Зонд ”тикилган” биомолекулага маълум бир тўлқин узунлигидаги нур билан таьсир эттирганимизда, ушбу молекула қўзғалади ва ўзидан бошқа тўлқин узунлигидаги нурни чиқаради ва ушбу нурни флуориметр асбоби билан ўлчанади. Флуоресценция усули билан макромолекулаларнинг конформацион ҳолати, хромофор гуруҳларнинг ҳаракатчанлиги, баъзи ионлар транспорти ўрганилади.
Доиравий дихроизм асосида қутбланган нурнинг оптик актив молекулага таъсири ётади. Макромолекулаларнинг турли қисмлари анизотроп бўлганлиги сабабли нурни турлича ютади, ҳамда ушбу спектрларни ёзиб олиш, ИҚ-спектроскопия билан инфра қизил нур ёрдамида макромолекулаларнинг иккиламчи структураси ва тўлқинсимон динамикаси ўрганилади.
Дифференциал спектрофотометрия усули макромолекулаларнинг конформацион ҳолати, хромофор гуруҳларнинг эритувчи молекулалари билан ўзаро таъсирини ўрганади.
Электрон парамагнит резонанс (ЭПР) усули билан макромолекулалар конформацияси, структуралар ва гидрат қаватлари локал ҳаракатчанлигини аниқланади.
Ядро магнит резонанс усули макромолекулалар ва айрим гуруҳларининг конформациясини, динамик хоссалари, лигандларнинг боғланиш даражасини аниқлайди.
Юқорида кўриб чиқилган усуллардан ташқари потенциометрия, рН-метия, фотометрия ва полярография усуллардан биофизикада кенг фойдаланилади. Ўзбекистонда биринчи бор 1962 йилда академик Ё.Х. Турақулов Тошкент Давлат университетида биохимия ва биофизика кафедрасини очди. Ушбу кафедрада мутахассислар тайёрлана бошланди.
1979 йил эса ушбу кафедрадан академик Б.О.Тошмуҳамедов раҳбарлигида биофизика ва табиатни муҳофаза қилиш кафедраси ажралиб чиқди. Ўзбекистон биофизика мактабини асосий йўналиши биологик мембраналарда ионлар транспорти ва биологик фаол моддаларнинг таъсир қилиш механизмларини ўрганишдан иборат.
Биофизикани ривожланишида ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти алоҳида аҳамиятга эга бўлган. 1985 йил май ойида, ЎзР ФА Физиология институти ва ЎзР ФА Биокимё институтининг Биофизика бўлимини бирлашиши натижасида, ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти ташкил топган. Институт ташкил топган даврдан бошлаб физиология ва биофизика соҳаларида 200 дан зиёд фан номзодлари ва 55 та фан доктори тайёрланди.
Р.З. Собиров 1958 йилда Тошкент шахрида туғилган, биофизика соҳасидаги олим, биология фанлари доктори, профессор, академик Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори
Р.З. Сабировнинг биофизика соҳасида ион каналларининг тузилиши ва функциясини ўрганди, сунъий мембраналарда реконструкция қилинган ион каналларининг радиусини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Ушбу қўлга киритилган илмий кашфиётлар асосида 1993 йилда «Сунъий ва табиий мембраналарда индукция қилинган ион каналлари: структура ва функциялари» мавзусида биология фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг нуфузини, дунё миқёсида етакчи ўрин тутувчи олимлар билан ҳамкорликда ёзилган мақолалари белгилаб беради. Б.О. Тошмухамедов 1935 йил 27 январда Тошкентда машҳур ўзбек ёзувчиси Ойбек оиласида таваллуд топган.
У 1958 йилда Москва Давлат Университетининг биология факультетини тугатиб, шу ернинг ўзида одам ва хайвонлар физиологияси кафедрасининг аспирантурасида ўқиди. 1962 йилда мумтоз физиолог Х.С. Коштоянц раҳбарлигида “К сравнительной физиологии и нейрофармакологии рецепторов растяжения членистоногих (ракообразних и насекомих)” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.
1969-1970 йиллардаги тадқиқот ишлари натижаси унинг “Активний транспорт ионов через биологические мембрани” номли докторлик диссертацияси бўлиб, диссертация химояси 1971 йили апрелда Москва шахридаги СССР ФАнинг Биофизика институтида бўлиб ўтди.
1985 йилда нейротоксинларнинг таъсир механизмини ўрганишга доир ишлари ва кашфиётлари учун Б.О. Ташмухамедов СССР Давлат мукофоти лауреати, 1989 йилда эса Беруний номидаги ЎзССР

Download 50,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish