Bank lizing operatsiyalarini tashkil etish, turlari va amalga oshirish tartibi. Бозор муносабатларининг чуқурлашуви ва иқтисодиётнинг модернизатсиялашуви, шунингдек банк ва унинг мижозларини иқтисодий манфаатдорлиги банкларнинг хизмат турлари ва оператсиялари сонининг доимий равишда ортиб боришига туртки бўлмоқда. Банкларнинг ноаънанавий оператсиялари шундай оператсиялардан ҳисобланиб, уларнинг таркибига: - лизинг; - факторинг. Тижорат банкларида лизинг операциялари ва уларнинг ҳисоби ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сонли “ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМИ” (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 27 декабрда 1648- сон билан давлат рўйхатдан ўтказилган) амалга оширилад Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклар томонидан лизинг операцияларини амалга ошириш ҳамда лизинг операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди. Банкларда лизинг оператсиялари лизинг берувчи, лизингни олувчи ва воситаларни сотувчилар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. 2 Лизинг олувчи лизинг шартномасини тузиш учун унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: лизинг буюртмаси; лизинг объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг сотувчиси тўғрисидаги маълумотнома; лизингнинг бутун даврини ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа; Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак: а) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса; б) лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса; в) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади; г) лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлса. Лизинг берувчи банк лизинг объекти учун тўловларни сотувчига олдиндан тўлаб берилганда қуйидаги бухгалтерия ёзувини амалга оширади: Дебет 19 909 –“Товар-моддий қимматликлари учун тўланган маблағлар” Кредит 10 301 - “Банкнинг вакиллик ҳисобварағи”. 3 Лизинг объекти тўғридан-тўғри лизинг олувчига етказиб берилса, лизинг берувчи банк фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан мемориал ордер тўлдириб, қуйидаги бухгалтерия амалини бажаради