To’lov talabnomasini bilan hisob-kitoblar va ularning hisobi. Тўлов талабномаси - бу маҳсулот етказиб берувчи ва маблағ олувчиларнинг белгиланган суммани тўловчи банк орқали тўлаши тўғрисидаги талабномани ўз ичига олган ҳисоб-китоб ҳужжатидир. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китоблар «аксепт» шаклидаги ҳисобкитоблар ҳам деб юритилади. Ҳисоб-китобларнинг аксепт, яъни тўлов талабномалари орқали ўтказиладиган шаклида ишлатиладиган асосий ҳужжат бу – тўлов талабномасидир. Тўлов талабномалари маҳсулот етказиб берувчи томонидан белгиланган № 0505411001-шаклдаги бланкаларда банка тақдим этилади. Тўлов талабномалари қуйидаги ҳолларда ишлатилиши мумкин: а) юклаб жўнатилган товарлар учун; б) бажарилган ишлар учун; 9 д) кўрсатилган хизматлар учун; е) амалдаги қонунчиликда, меъёрий ҳужжатлар ёки шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлар учун. Тўлов талабномасида маҳсулот етказиб берувчи томонидан талабнома рақами, уни тўлдирилган сана, шу корхона номи, унинг ҳисобварақ рақами, хизмат кўрсатувчи банк номи, банкининг коди, тўловчи корхонанинг номи, унинг банкдаги ҳисобварақ рақами, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи ва коди, тўлов суммаси ва тўлов мақсади кўрсатилади. Ҳужжатларда кўрсатилиши лозим бўлган умумий реквизитлардан ташқари тўлов талабномасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: а) шартнома санаси ва рақами; б) маҳсулотларни юклаб жўнатиш санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш, топшириш ҳужжатлари ва транспорт тури, товарлар почта ва телекомуникатсия агентлиги орқали жўнатилганда эса — почта квитансияларининг рақами. Тўлов талабномасини 1-картотекага жойлаштиришда қуйидаги балансдан ташқари проводка бажарилади: Дебет 90962 «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари». Кредит 96319 «Контр.ҳисобварақ. Тўлов талабномасини тўлаш қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали амалга оширилади: Дебет 20210 «Давлат тассарруфидаги корхонанинг талаб қилингунча сақланадиган депозит хисобварақа». Кредит 10301 «Тижорат банкининг вакиллик хисобварақа».
Bank plastik kartochkalari bilan hisob-kitoblar va ularning hisobini yuritish tartibi. Пластик карточкалар банк томонидан чиқарилган тўлов воситаси бўлиб, карточка эгасининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамида маблағ борлигига гувоҳлик берувчи ва нақд пул тўланмасдан товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш ҳуқуқини ўзида акс эттиради. Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бир томондан ва маҳсулотни реализация қилувчи,ишни бажарувчи ёки хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар иккинчи томондан туриб ўзаро нақд пулсиз ҳисобкитобларда, шунингдек, нақд пул берадиган шохобчалардан ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда қўлланилади. Тегишлилигига кўра пластик карточкалар шахсий, оилавий ва коорпоратив турларига бўлинади: Шахсий карточка – бу жисмоний шахсга берилган пластик карточка; Оилавий карточка – бу фойдаланувчига шахсий карточка ушловчининг ишончномасига асосан берилган пластик карточка; Корпратив карточка – бу юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил етмаган якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишга берилган пластик карточка. Пластик карточкалар бўйича операцияларнинг ҳисоби 22618 ва 22620 -ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади. 22618 - Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари 22620 - Коорпоратив пластик карточкалар бўйича мажбуриятлар платик карточкалар орқали операцияларни амалга ошириш учун турли асбобускуналар, яъни банккомат, терминаллар керак бўлади. Улар ҳисоби қуйидаги ҳисобварақаларда олиб борилади: 16541 - Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари 16543 - Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Do'stlaringiz bilan baham: |