Маърифат - маънавий камолот йўли, инсоннинг кўнгил кўзгусини сайқаллаш жараёни, яъни ҳар бир инсоннинг бутун онгли ҳаёти давомида ўзлигини англаш, ўзининг Борлиқ ҳақиқатига нисбатини аниқлаш ва ўз руҳини Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлаш-тириб бориш йўлидаги ҳаракати.
|
разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Биз, жаноб Расулуллоҳ ҳаётлик вақтларида, «Тағин, бирор балога гирифтор бўлиб қолмайлик!» деб хавотирланганимиздан, аёлларимизга бирор (қаттиқ) сўз айтиб, бемалолроқ муомала қилишдан қўрқар эдик. Жаноб Расулуллоҳ (С.А.В.) вафот қилганларидан сўнг, аёлларимизга (қаттиқ) гапириб, бемалолроқ муомала қиладиган бўлдик»1 Ушбу ҳадис мазмунидан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз аёлларига асло қўпол муомала қилмаганлар, натижада бошқа саҳобалар ҳам ўз аҳли аёлларига эҳтиром ва юмшоқлик билан муомала қилишни ўрганиб борганлар. Дарҳақиқат, Муҳаммад (С.А.В.) бирор аёлнинг кўнглига зарра озор берганлари, хафа қилганлари ҳақида ҳеч бир ҳадисда бирор ишора йўқ, аксинча, аёллар Пайғамбаримизга нисбатан баъзан озор берувчи хатти-ҳаракатга йўл қўйсалар ҳам, у зот ниҳоятда ҳалимлик билан жавоб қилганлар. Албатта, у киши ҳар бир инсон сингари аёлларнинг ҳам ўзига яраша камчилиги бор эканини сезганлар, аммо уриш-сўкиш, қаттиқ гапириш, изза қилиш орқали бу камчиликларни асло тузатиб бўлмаслиги, фақат сабр, юмшоқ муомала ва шахсий намуна билан таълим берилса, таъсирли бўлиши мумкинлигини яхши билган ва бу одобга изчил амал қилганлар. Демак, суннага амал қилган киши, кўп хотин олиш ҳақида эмас, аҳли аёл кўнглини ранжитмаслик ҳақида қайғуриши ислом ахлоқига муносибдир. Жисмоний ва маънавий покликка интилиш ислом ахлоқининг, Расулуллоҳ ҳадисларининг яна бир муҳим мавзу йўналишидир. Таҳорат, ғусл масалалари, мисвокдан фойдаланиш (яъни, тишни тоза тутиш) ташқи озодалик талаблари бўлса, ҳаромдан, ёлғон сўз, ғийбат, туҳмат, зинокорлик, ўзга ҳақига хиёнат, ноҳақлик ва зулмга йўл қўймаслик, улардан қатъий сақланиш ички, маънавий покликка оид талаблардир. Булар барчаси ҳам Қуръони каримда, ҳам Расулуллоҳ суннатларида жуда қатъий қилиб қўйилган.
Шундай қилиб, Сунна босқичининг асл моҳияти, унинг ибрат маърифати асосига қурилганлигидадир, яъни Сунна Аллоҳ ҳидоят этган Ҳақиқат йўлига (ас-Сирот ал-мустақим - тўғри йўл) Расулуллоҳ Муҳаммад (С.А.В.)нинг ҳаёт ва тафаккур тарзига тақлид этиш, ундан ибрат олиш орқали эришишни назарда тутади. Пайғамбаримиз ва ул зотнинг яқин кишилари (саҳобалари) ҳаёти давомида мусулмон жамоаси («умма»)га бирлашиб қандай қадриятларга амал қилган бўлсалар, ушбу яшаш тарзи кейингиларга ҳам ўрнак ва намуна бўлмоғи Сунна маънавиятининг ўзак томиридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |