7. Электрон ишлови тизимидаги маълумотларнинг аудити.
Ҳозирги кунда турли хил фаолиятлардан, шу жумладан, ҳисоб маълумотлари устидан ишлаш ва аудит ўтказишда ҳам, шахсий компьютерлардан кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Бунинг учун 11-сонли “Маълумотлар устида компьютер ёрдамида ишлаш (МКИ) шароитида аудит” Ўзбекистон Республикаси АФМСси ишлаб чиқилган.
Ушбу андозанинг мақсади, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда маълумотлар устидан компьютер ёрдамида ишланадиган тизим мавжуд бўлган ҳолда, аудиторлик текшируви ўтказаётган аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини белгилашдан иборатдир.
Андозанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. МКИ тартиби шароитларида аудитни амалга ошираётган аудиторлик ташкилотларига нисбатан асосий талабларни ифодалаш.
2. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан МКИ тартибини қўллаш натижаларини баҳолаш учун аудиторлик ташкилоти таклиф этадиган мутахассисларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаш.
3. МКИ доирасида аудитни режалаштиришга оид хусусиятларини ёртиш.
4. МКИ шароитларида аудиторлик таваккалчилигини аниқлаш.
5. МКИ шароитларида бошқарув воситаларини аниқлаш.
Иқтисодий маълумотларнинг автоматизациялаштирилган тартибини қўллайдиган хўжалик юритувчи субъектда бажарилган ишни режалаштириш, таҳлил қилиш, назорат қилиш ва, натижада, ушбу иш юзасидан умумлаштирилган қисқача маълумот ва хулосалар тайёрлаш учун, аудитор МКИ тартиблари тўғрисида етарли даражада билимларга эга бўлиши лозим.
Бунда аудитор қуйидагиларга мажбур:
1. МКИ муҳити таъсир кўрсатувчи ҳисоб ва ички назорат тизимини барча аҳамиятли жавҳаларини етарли даражада тушуниб олиш.
2. МКИ муҳити таваккалчиликнибаҳолашга таъсиридан келиб чиқиб самарани аниқлаши.
3. Лойиҳани тайёрлаши ва бошқарув тестлари ва мустақил муолажаларни бажариши.
Агар аудитор юқорида қайд этилган билимлар бўйича касбий мутахассисликка эга бўлмаса, у маълумотларга оид технологиялар жавҳасида ишлайдиган эксперт ишидан фойдаланиши лозим.
Бундай ҳолатларда аудитор ўз мавқеини юқори сақлаган ҳолда, эксперт ишини назорат қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг компьютер тизими тўғрисида етарли даражада билимга эга бўлиши лозим, яъни: эксперт фақат маълумот юзасидан ишлайдиган тизимни баҳолайди, аудитор эса ушбу тизим ёрдамида шаклланадиган маълумотни ишончлилигини баҳолайди.
Аудит ўтказиш вақтида эксперт аудиторга қуйидагилар бўйича ёрдам беради:
умуман МКИ тартибининг ишончлилигини баҳолашда;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектдаги МКИ тартибида қўлланилаётган бухгалтерия дастурий таъминот қонуний сотиб олинганлиги ва лицензия бўйича тозалигини баҳолашда;
ҳисоблар алгоритмларини текширишда;
аудиторга керакли бўлган таҳлилий, синтетик ҳисоб ва ҳисоботлар регистрларини компьютерда шакллантиришда.
“Аудитни режалаштириш” АМАга мувофиқ аудитнинг умумий режасини тузишда, хўжалик юритувчи субъет қўллаётган маълумотларга оид технологиялар ва МКИ тартиби аудит жараёнига кўрсатаётган таъсирини ҳисобга олган ҳолда, режалаштиришнинг ҳар бир босқичига аниқлик киритилиши лозим.
Аудиторлик муолажалар ҳажми ва тавсифини белгилашда ҳисоб маълумотининг автоматизациялашган даражаси ҳисобга олиниши керак.
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларини МКИ муҳитида ташкил қилиниши аудиторнинг касбий таваккалчилигига таъсир кўрсатади. Компьютер тизими марказлаштирилмаган ҳолда, компьютер ускуналари географик жиҳатдан тарқоқ бўлганда, бухгалтерия ходимлари маълумотларга оид технология жавҳалари бўйича билимлари етарли бўлмаганда, МКИ тартиби ишлатилиши юзасидан ички назорат бўлмаганда, МКИ тартибига рухсатсиз киришни чегараловчи тадбирлар мавжуд бўлмаган ҳолда, аудиторлик таваккалчилиги ошиб боради.
Автоматизациялаш тизимлари лицензияланганда, дастурий таъминот юзасидан махсус назорат ўрнатилганда, корхонанинг барча қуйи бўлимлари МКИнинг ягона муҳитда ишлаганда, хўжалик юритувчи субъектнинг маълумотларга оид сиёсати МКИ тартибидан асосий фойдаланувчилари билан келишилганда, МКИ тартиби ривожланишининг узоқ муддатли режаси мавжуд бўлганда, аудиторнинг таваккалчилиги камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |