3. Корхона тўғрисида умумий маълумот олиш.
Корхона тўғрисида умумий маълумот кейинчалик ҳисобот ишончлилиги тўғрисида асосланган хулоса тайёрлаш учун керак бўлади. Хусусан, корхонанинг тармоқ ва фаолиятининг ўзига хос бўлган хусусиятларини, унинг ташкилий тузилишини аниқлаш, ташқи, молиявий ва бошқа алоқаларини текшириш, ҳуқуқий мажбуриятлари билан танишиш лозим.
Корхона тўғрисида асосий маълумот манбаси қуйидагилардир:
1) бошқарув ходимлари билан муҳокамалар ўтказиш, “биринчи қўлдан” маълумот олиш имконини яратиш мақсадида ҳисоб юритиш билан боғлиқ бўлмаган юқори бўғин раҳбарияти ва ижрочи ходимлар билан учрашиш.
2) активлар мавжудлигига ва бут сақланаётганлигига ишонч ҳосил қилиш, ишлаб чиқариш ишлари ва жараёни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш мақсадида, асосий бўлимларда, ишлаб чиқариш устахоналарида, омборларда бўлиш ва уларни кўриш чиқиш.
ташқи ва ички ҳисоботлар ва чоп этилган ҳужжатлар. Иш бўйича нашрлар ва газеталар, тармоқ бўйича таҳлилий ҳисоботлар, асосий рақобатчилар ва тармоқ бўйича ўртача кўрсаткичлар билан солиштиришлар, давлат ва солиқ идораларининг ушбу корхонага тааллуқли бўлган тегишли ҳужжатлари ташқи ҳужжатлар ҳисобланади. Молиявий ҳисоботлар, ҳар ойлик молиявий маълумот, директорлар Кенгаши, дирекция бошқаруви, акциядорлар кенгашларининг баённомалари, аудиторлар ва маслаҳатчиларнинг ички ҳисоботлари, фирма ичидаги муолажалар ва ҳисоб сиёсатга оид йўриқномалар ички ҳисоботлар ва чоп этилган ҳужжатлар ҳи собланади.
Турли жавҳалар бўйича корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисида маълумот олиш, турли бўғин раҳбарларнинг жавобгарлиги ва ҳуқуқлари даражасини билиш олиш корхона сиёсатини тушуниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини аниқлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.
4. Аудитда моддийлик (муҳимлилик)ни аниқлаш.
Аудиторлик текширувини режалаштираётганда моддийлик (муҳимлилик)ни белгилаш лозим. Моддийлик – аҳамиятсиз ҳисобланган, яъни фойдаланувчиларни хато фикрда бўлишига йўл қўймайдиган, молиявий ҳисобварақларда қайд этилиши мумкин бўлган нотўғри сумманинг энг кўп миқдоридир. Моддийликни баҳолаш аудиторнинг тажрибаси ва малакасига боғлиқдир ва корхона фаолиятининг ҳажми ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг ўзи томонидан ҳар бир мижоз учун белгиланади. Шунинг учун турли аудиторлар ва аудиторлик фирмалар ушбу муаммога мутлақо бошқача ёндошадилар.
Молиявий ҳисоботнинг айрим кўрсаткичлари етарли даражада аниқ бўлмаслиги мумкин. Лекин, бунинг асосида ҳисобот умуман ишончсиз ёки у ҳақиқий ҳолатни аниқ акс этмайди деган хулоса чиқариш мумкин эмас. Ноаниқликлар ҳисоб-китобларда йўл қўйилган хатолардан (масалан, эскириш суммаларини ҳисоблашда) ёки баҳолашдан (масалан, асоси й воситаларнинг эскириш муддатлари, ишончсиз дебиторлик қарзлар) келиб чиқиши мумкин. Аммо, аудитор томонидан бундай ноаниқликлар топилганда, ҳисоботга тегишли тузатишлар киритилиши лозим. Лекин, мижоз томонидан ҳар доим дарҳол тузатишлар киритилмайди, тузатишлар умуман киритилмаслик ҳоллари ҳам учраб туради.
Кўпчилик ҳолларда аудиторлар бухгалтерия ҳисоботидаги ноаниқликларни ўтказиб юборадилар, масалан:
улар арзимас бўлиб молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар қарорларига таъсир қилмаса ва, бинобарин, муҳим ҳисобланмаса;
арзимас хатоларни аниқлаш ва уларни тўғрилаш учун сарфланадиган харажатлар юқори бўлса;
бунга сарфланган вақт бухгалтерия ҳисоботини чоп этилиши муддатини узайтириб юборса.
Шундай қилиб аудитор ҳисоб кўрсаткичлари мутлоқ аниқ ва бухгалтерия ҳисоби аниқ эмас деб фараз қиладилар.
Моддийлик (муҳимлилик)ни баҳолашда икки асосий ёндошиш қўлланилади – индуктив ва дедуктив.
Do'stlaringiz bilan baham: |