Шестерняли насослар
Шестерняли насосларнинг тузилиши жуда сода. Оддий шестрняли насосларнинг асосий иш деталлари иккита бир хил шестерня 1 дан иборат бўлиб, улар улар ўзаро илашган ва корпус 2 ичига жойлаштирилгандир. Етакловчи шестерня харакатни двигателдан олади. Насосда иккита қопқоқ бўлиб, уларда етакловчи ва етакланувчи валиклар подшипник ва салниклар билан таминланган. Насос корпусида иккита тешик бўилб, биттаси (С) сўриш тешиги шестерня тишчалари зара ажралаётган томонда, иккинчиси (Ъ) – ъйдаш тешиги тескари томонда (тишчалар беркитилаётган томонда) бўлади. Насоснинг ишлаш принципи қуйидагича. Етакловчи вал ўзида ўрнатилган шестерняси билан двигател ёрдамида харакатга келтирилади, етакланувчи шестерня эса ундан айланма харакат олади. Шестернялар айланаётганда тишлар сўриш бўшлиьи (С) да бир-биридан узоқлашади. Натижада тигшлар орасидаги чуқурчада суюқлик катта тезликда олиб кетилиши сабабли сўриш бўшлиьида сийракланиш рўй беради ва сўриш тешигига суюқлик келади.
Радиал поршенли насослар
Бу насослар 2 группага: 1) цилиндрлар радила жойлашган ва 2) аксиал бўлган групалларга бўилнади.
Радиал-поршенли насос Аксиал поршенли насос
Радиал-поршенли насос ротор, 2, доиравий йўналтиргич 4 ли статор 1 ва поршенчалар 3 дан иборат. Ротор қўзьалмас ўқ 5 атрофида айланади. Поршенчалар илгариланма қайтма харакат қилиб, ўз цилиндрларидан чиқиб пружина ёрдамида йўналтирувчи 4 га томон қатти итарилади. Расмдаги штрихланган исм тешик 6 дан суюқлик билан тўлдирилади, цилиндрнинг иш хажми кичрайган пайтда – тешикдан суюқлик хайдаб чиқарилади.
Аксиал поршенли насослар
Аксиал – поршенли насосларда поршенли цилиндрлар айланиш ўқига параллел жойлашган бўлади
Насос ротор ролини цилиндрлардан иборат блок 4 ўтайди, уни вал 1 ёрдамида айлантирилади. Тақсимлаш диски 5 ва ётиқ диск 2 насос ишлаган пайтда қимирламасдан туради. Поршенчалар 3 ётиқ диска тегиб туради. Поршенчалар юқорида пружина 6 билан олдинга итарилади, пастда ётиқ диск 2 нинг тасирида орқага қайтади. Суюқлик цилиндрларда канал а дан тақсимланади. Канал в дан хайдалади. Поршенчаларнинг n холатдан m га ўтиши сўришнинг m холатдан n га ўтиши хайдашни билдиради. Поршеннинг йўли диск 2 нинг горизонтбилан хосил қилган бурчаги γ билан аниқланади.
Одатда, цилиндрлар блоки айланади, тақсимлашқурилмаси эса қўзьалмасдир. бўлиб, блок 4 айланаётганда, ётиқ шайба (диск) 2 ва штун ёки пружина 6 ёрдамида поршелар 3 цилиндр ичида илгариланма – қайтма харакатланади. Тақсимлаш диски 5 дан узоқлашган поршенлар суюқликни сўради, унга яқинлашганда эса суюқликни хайдайди. Цилиндрларга суюқликни келтириш ва олиб кетиш цилиндрлар блоки четидаги тешиклар 7 ва 8 туйнукларчалар орасига тўғри келиб, сўриш ва хайдаш йўлларини бир-биридан ажратиб қўяди. Цилиндрнинг хайдаш бўшлиьи туташган вақтдаги қайта оқим зарба кучининг тасирини камайтириш мақсадида туйнукчалар охирида энсиз ариқчалар ясалган бўлиб, улар цилиндрларни хайдаш бўшлиьи билан асосий туйнукчалар туташгунига қадар боьлайди. Натижада цилиндрдаги босим хайдаш бўшлиьидаги босимгача бир текис кўтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |