1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


V. Иш якунида хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet19/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

V. Иш якунида хавфсизлик талаблари

5.1. Тегирмон машинисти иш жойини йиғиштириши шарт. Иш жойини тоза ҳолатда, хизмат кўрсатилаётган жиҳозни ишга яроқли, барча ҳимоя тўсиқлари мавжуд ҳолатда топшириш.


5.2. Сменадошни смена давомида жиҳозни ишлатиш жараёнида пайдо бўлган бузилганликлар билан таништириш ва уларни бартараф этиб бўлиб ишни тўхтатиш.
5.3. Сменадош келмаган тақдирда смена устасига хабар бериш ва кейинчалик унинг кўрсатмаларига биноан иш тутиш.
5.4. Махсус кийимни, махсус пойабзални чангдан тозалаш ва санпропускникда душ қабул қилиш.


8 Амалиёт. Аппаратчи – гидрометаллург учун мехнат мухофазаси буйича йурикномани урганиш.
I. Хавфсизликнинг умумий талаблари
1.1.Аппаратчи – гидрометаллург бўлиб мустақил ишлашга қуйидаги шхсларга рухсат берилади:

  • 18 ёшга тўлганлар;

  • тиббий кўрикдан ўтганлар;

  • бевосита иш жойида хавфсизлик техникаси бўйича кириш ва бирламчи инструктаж-

  • ни ўтганлар;

Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқиб ва ишнинг хавфсиз усуллари ва услубларини амалий ўзлаштирганлар;

  • электр хавфсизлиги бўйича 1-гуруҳ малакавий гувоҳномасига эга бўлганлар;

1.2.Иш жараёнида аппаратчи-гидрометаллург қуйидагиларни ўтишга мажбур:
1.2.1.Меҳнат хавфсизлиги бўйича уч ойда бир мартадан кам бўлмаган такрорий инструктаж.
1.2.2. Меҳнат хафсизлиги бўйича режадан ташқари инструктаж қуйидаги ҳолларда:

  • меҳнат хафсизлиги қоидалари ёки меҳнат хафсизлиги бўйича йўриқнома ўзгартирилганда, тўлдирилганда ёки алмаштирилганда;

  • технологик жараёнлар ўзгарганда, жиҳозлар, мосламалар ва ускуналар,бошланғич ашёлар, материаллар алмаштирилганда ёки замонавийлаштирилганида, меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа ўзгаришлар содир бўлганда;

  • йўриқномалар, қоидалар бузилганда, шунингдек бахтсиз ҳодиса, авария, портлаш ёки ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишнинг нотўғри усуллари ва услубларини қўллаганда, ҳамда назорат ходимлари талаблари бўйича;

  • ишда 30-тақвимий кундан ортиқ танаффус бўлганда.

1.2.3.Меҳнат хавфсизлиги бўйича жорий инструктажни смена бошланишидан олдин ёки ўта хавфли ишларни амалга оширишдан олдин
1.3. Аппаратчи-гидрометаллург қуйидагиларга мажбур:
“НКМК ишчилари ва хизматчилари учун ички меҳнат тартиби Қоидалари” га асосан ишчининг асосий мажбуриятларини билиши ва бажариши, ушбу йўриқнома талабларини, жиҳозларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талабларини,технологик жараённи олиб бориш ва смена уста-технологи кўрсатмаларини бажариш;
1.4.Махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда чекиш;
1.5.Иш жараёнида аппаратчи-гидрометаллургга қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши мумкин:

  • ҳаракатдаги машина ва механизмлар, ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳаракатланувчи қисмлари;

  • иш жойида шовқин даражасининг юқорилиги;

  • жиҳозлар сиртларининг юқори ҳарорати;

  • иш зонаси ҳавосининг юқори ёки паст ҳарорати;

  • ҳавонинг юқори ёки паст ҳаракатчанлиги;

  • ҳаво намлигининг юқори ёки пастлиги;

  • иш ўрнида ионлашган нурланишларнинг юқори даражаси

  • инсон танаси орқали қисқа туташиши мумкин бўлган электр занжиридаги юқори кучланиш;

  • асбоб ва жиҳозларнинг ўткир қирралари, юза қисмидаги ғудирлар, нотекисликлар;

  • иш жойининг ер (пол) дан анчагина баландликда жойлашганлиги;

  • иш зонасининг етарлича ёритилмаганлиги;

  • иш зонаси ҳавосининг юқори газланганлиги;

  • токсинли, безовта қилувчи табиатга эга инсон организмига нафас олиш йўллари, тери қоплами ва шиллиқ қаватлар орқали ўтадиган кучли таъсирга эга заҳарли ва кимёвий моддалар.

1.6. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимояланиш учун аппаратчи соҳанинг намунавий меъёрларига асосан махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.
1.7. Ишлаб чиқариш участкасида ишловчи ҳар бир ишчи ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрнатилган қоидаларни билишга ва уларга қатъиян амал қилишга мажбур, ёнғинга ва ўт олишга олиб келадиган ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
1.8. Ёнғинга қарши жиҳозлар, ўт ўчириш ва алоқа воситаларига олиб борадиган йўлларни ёпиб қўймаслик керак.
1.9. Ёнғин техникасини ва ўт ўчиришнинг бирламчи воситаларини хўжалик, ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжларда қўллаш таъқиқланади.
1.10. Ёқилғи-мойлаш ва артиш материалларини иш жойида ёпиқ металл идишларда ҳар бир материалга бўлган суткалик эҳтиёждан кўп бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат берилади. Иш жойида осон алангаланувчи моддалар (бензин, керосин, солярка ва б.) ни сақлаш таъқиқланади. Ишлатиб бўлинган артиш материалларини тўпланиши билан қопқоғи маҳкам ёпиладиган металл идишларга йиғиштириш ва смена якунида ишлаб чиқариш хонасидан чиқариб ташлаш керак.
1.11. Қуйидагилар таъқиқланади:

  • бензин, керосин ва бошқа осон алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан тозалаш ишларини амалга ошириш;

  • турли хил тизимлардаги музлаган қувурларнинг кавшарлаш лампалари ва очиқ олов қўлланиладиган бошқа усуллар билан қиздириш;

  • оловга чидамли тагликларсиз электр қиздириш приборларидан фойдаланиш, шунингдек уларни электр тармоғига уланган ҳолда қаровсиз қолдириш;

  • шикастланган розеткалар, рубильниклар ва бошқа электротехник буюмлардан фойдаланиш;

  • электр жиҳозларга сув сепиш.

1.12. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ зудлик билан иш раҳбарига (смена устасига, смена бошлиғига тел. 31-52; 76-562; 76-567) ва тиббиёт пунктига (31-36; 76-559) хабар бериши, шу билан бирга иш жойидаги вазиятни ва иш жиҳозлари ҳолатини ушбу ҳодиса вақтида қандай бўлса шундайлигича сақлаб қолиши (агар бу атрофдагилар ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса, аварияга олиб келмаса ва технология бўйича узлуксиз давом этиши керак бўлган ишлаб чиқариш жараёнини издан чиқармаса).
1.13 Жиҳоз, мослама, асбобларнинг носозлиги аниқланган ёки хавфсизлик қоидалари бузилган тақдирда, зудлик билан смена бригадирига, смена устасига, смена бошлиғига ёки цех бошлиғига, улар йўқлигида цех бошлиғи ўринбосарига хабар бериш ва носозликларни бартараф этишга киришиш.
1.14. Ҳар бир ишловчи бахтсиз ҳодисада шикастланган, касбий заҳарланган ва электр токидан шикастланган кишига биринчи (шифокорга қадар) ёрдам кўрсатиш бўйича инструктажни ўтган, ўқитилган ва биринчи ёрдам кўрсатишни била оладиган бўлиши керак.
1.15. Бевосита иш ўрнида овқатланиш, ишлаб чиқариш ёки технологик водопроводдан сув ичиш тақиқланади.
1.16. Ушбу йўриқноманинг меҳнат тартиби қоидаларини бажармаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади. Шу бўйича айбдорлар, қоидабузарлик тоифаси ва унинг оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, интизомий ёки суд жавобгарлигига тортиладилар.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish