IV. Иш тугагандан кейин хавфсизлик талаблари
5.1. Иш ўрнини тоза ҳолда, хизмат кўрсатаётган жиҳозларни ва ишлаб турган коммуникацияларни соз ҳолатда барча тўсиқлар ва ғилофлар билан бирга топшириш.
5.2. Ўт ўчиришнинг бирламчи воситалари, асбоблар, противогазларнинг авария ҳолати учун заҳирасини йиғма ва соз ҳолатда топшириш.
5.3. Сменани қабул қилувчига хизмат кўрсатувчи жиҳозлар ҳолати, иш вақтида аниқланган носозликлар, уларни бартараф этиш учун қўлланилган чоралар ва жараённинг технологик тартиботи ҳолати ҳақида хабар бериш керак.
5.4. Бригадирга, уста-технологга смена топширилганлиги тўғрисида маълум қилиш ва унинг рухсати билан ишни тўхтатиш.
5.5. Махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситаларини чангдан ва кирдан тозалаш, санпропускникда душ қабул қилиш.
9 Амалиёт. Асл ва ноёб элементларни ажратиш буйича аппаратчи учун мехнат мухофазасибуйича йурикномани урганиш.
Хавфсизликнинг асосий талаблари
1.1. АСЛ ВА НОЁБ ЭЛЕМЕНТЛАРНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА АППАРАТЧИ бўлиб мустақил ишлаш учун қуйидаги кишиларга рухсат берилади:
18 ёшга тўлганлар;
белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтганлар;
кириш ва иш ўрнида хавфсизлик техникаси бўйича инструктажлардан ўтганлар;
меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқиб,ишнинг хавфсиз усуллари ва услубларини амалиётда ўзлаштрганлар;
электр хавфсизлиги бўйича 1- малакавий гуруҳга эга бўлганлар.
1.2. Ўз иши жараёнида АСЛ ВА НОЁБ ЭЛЕМЕНТЛАРНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА АППАРАТЧИ ўтишга мажбур:
1.2.1. Ҳар уч ойда меҳнат хавфсизлиги бўйича қайта инструктаж ўтиш.
1.2.2. Қуйидаги ҳолларда меҳнат хавфсизлиги бўйича такрорий инструктаж ўтиш:
- меҳнат хафсизлиги қоидалари ёки меҳнат хафсизлиги бўйича йўриқнома ўзгартирилганда, тўлдирилганда ёки алмаштирилганда;
- технологик жараёнлар ўзгарганда, жиҳозлар, мосламалар ва ускуналар,бошланғич ашёлар, материаллар алмаштирилганда ёки замонавийлаштирилганида, меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа ўзгаришлар содир бўлганда;
- йўриқномалар, қоидалар бузилганда, шунингдек бахтсиз ҳодиса, авария, портлаш ёки ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишнинг нотўғри усуллари ва услубларини қўллаганда, ҳамда назорат ходимлари талаблари бўйича;
- ишда 30-тақвимий кундан ортиқ танаффус бўлганда.
1.2.3. Смена бошланишидан олдин ёки ўта хавфли ишлаб чиқариш ишларидан олдин меҳнат хавфсизлиги бўйича жорий инструктаж.
1.3. Ички тартиб қоидаларини, жиҳозларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларни, технологик жараённи олиб бориш ва ушбу йўриқнома қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак.
1.4. Махсус ажратилган ва жиҳозланган жойлардагина чекишга рухсат этилади.
1.5. Иш жараёнида ишловчига қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши мумкин:
ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳаракатланувчи қисмлари, ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар;
жиҳозлар устки қисмининг юқори ҳарорати;
иш зонаси ҳавосининг юқори ёки паст ҳарорати;
иш ўрнида ионловчи нурланишлар даражасининг ошиши;
электр занжиридаги кучланишнинг сезиларли ошиши натижасида содир бўлган туташув (замикание) инсон танаси орқали ўтиши мумкин;
асбоблар ва жиҳозлар устидаги ўткир қирралар,гудурлар ва ғадир-будурликлар;
иш ўрнининг полдан сезиларли даражада баландда жойлашганлиги;
иш зонасининг етарли даражада ёритилмаганлиги;
инсон организмига нафас олиш йўллари, тери қопламалари ва шиллиқ қаватлар орқали таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар.
1.6. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларидан ҳимояланиш учун АСЛ ВА НОЁБ ЭЛЕМЕНТЛАРНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА АППАРАТЧИга соҳанинг намунавий меъёрларига мос ҳолда қуйидагилар берилади:
лавсан костюм
оқ ички кийим
иссиқ астарли пахтадан бўлган куртка
каска ва унинг остидан кийиладиган тўқима бош кийим
резина этик
ҳимояловчи кўзойнак
1.7. Ишлаб чиқариш участкасида ишловчи ҳар бир ишчи ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрнатилган қоидаларни аниқ билишга ва уларга қатъиян амал қилишга мажбур, ёнғинга, ўт олишга ва портлашга олиб келадиган ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
1.8. Иш ўринларида ёқилғи-мойлаш ва артиш учун ишлатиладиган материалларни ёпиқ металл қутиларда ҳар бир материал туридан бир кунлик эҳтиёждан кўп бўлмаган сонда сақлаш керак.
Иш ўрнида тез алангаланувчи моддаларни (бензин, керосин ва ҳ.к.) сақлашга рухсат этилмайди.
1.9. Иш ўринларида Тақиқланади:
бензин, керосин ва бошқа тез алангаланадиган ва ёнадиган суюқликлар ёрдамида тозалаш ишларини олиб бориш.
турли тизимларнинг музлаган қувурлари (трубопроводлари)ни кавшарлашда ишлатиладиган лампа ва бошқа очиқ оловни қўллаб иситиш
Технологик жиҳозларни ва тез алангаланадиган суюқликли қувурларни (трубопроводларни) таъмир-лашда учқун чиқарадиган асбоблардан фойдаланиш
оловга чидамли тагликсиз электр иситгич асбобларидан фойдаланиш ҳамда уларни электр тармоғига қўшилган ҳолда назоратсиз қолдириш
носоз розеткалар, рубилниклар ва бошқа электротехник буюмлардан фойдаланиш ва ҳ.к.
1.10. Ёнғинга қарши жиҳозлар, ўт ўчириш ва алоқа воситаларига олиб борадиган йўлларни ёпиб қўймаслик керак.
1.11. Ёнғин техникасини ва ўт ўчиришнинг бирламчи воситаларини хўжалик, ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжларда қўллаш таъқиқланади.
1.12. Ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида зарар кўрган киши ёки гувоҳ дарҳол иш раҳбарига (бригадирга, смена устасига, улар бўлмаганда-смена бошлиғига) хабар бериши керак, бунда иш ўрнидаги ҳолатни ва асбоб-ускуналар ҳолатини воқеа содир бўлганда қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолиши керак (агарда бу атрофдаги ишчиларнинг соғлиги ва ҳаётига хавф солмаса, аварияга олиб келмаса ва технология бўйича тўхтовсиз олиб борилиши керак бўлган ишлаб чиқариш жараёнини бузмаса).
1.13. Жиҳозларнинг, қурилмаларнинг, асбоб-ускуналарнинг одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солаётган ёки яхши ишлашга тўсқинлик қилаётган носозликлари аниқланганда носозликни бартараф қилиш чораларини кўриб, бригадирга ёки смена устасига хабар бериш лозим.
1.14. Ҳар бир ишловчи бахтсиз ҳодисада шикастланган, касбий заҳарланган ва электр токидан шикастланган кишига биринчи (шифокоргача) ёрдам кўрсатиш бўйича инструктажни ўтган, ўқитилган ва биринчи ёрдам кўрсатишни била оладиган бўлиши керак.
1.15. Бевосита иш ўрнида овқатланиш, ишлаб чиқариш ёки технологик водопроводдан сув ичиш тақиқланади.
1.16. Ушбу йўриқноманинг меҳнат тартиби қоидаларини бажармаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади. Шу бўйича айбдорлар, қоидабузарлик тоифаси ва унинг оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, интизомий ёки суд жавобгарлигига тортиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |