1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


IV. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet16/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

IV. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари
4.1. Асосий авария вазиятлари ва конвейер машинистининг бу вазиятларда ҳаракатлари:
4.1.1. Лентанинг узилган жойлари, ёпишган жойларида узилишлар пайдо бўлиши. Бу вазиятда конвейер машинисти конвейерни тўхтатиши, смена бригадири (устаси) ни хабардор қилиши шарт.
4.1.2. Тушиш нуқтасига кон массаси тўлиб қолиши. Бу вазиятда конвейер машинисти жиҳоз ишини тўхтатиши, бригадирни, устани, смена бошлиғини хабардор қилиши шарт.
4.1.3. Узатувчи ток ўтказувчи симларнинг қисқа туташуви. Бу вазиятда конвейер машинисти жиҳоз ишини тўхтатиши, бригадир (уста)га ва навбатчи электрикка хабар бериши ва унинг келишини кутиши шарт.
4.1.4. Ёнишнинг вужудга келиши (ёнғин). Бу вазиятда конвейер машинисти ишни тўхтатиши, жиҳоз ишини тўхтатиши, смена устасига (тел. 31-52, 76-562), смена бошлиғига (тел. 31-52, 76-567) хабар бериши ва ёнғинни ўчириш чораларини кўриши шарт.
4.1.5. Радиокарнайли алоқанинг ишдан чиқиши. Бу вазиятда конвейер машинистиишни тўхтатиши, жиҳоз ишини тўхтатиши, НЎА ва А навбатчи слесарини чақириши шарт.


V. Иш якунида хавфсизлик талаблари
5.1. Конвейер машинисти иш якунида қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
5.1.1. Иш жойини йиғиштириш.
5.1.2. Сменадошини жиҳозларнинг техник ҳолати билан, смена давомида жиҳозларни ишлатиш жараёнида пайдо бўлган бузилганликлар билан таништириш.
5.1.3. Бузилганликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш, чораси бўлмаган тақдирда смена бригадири, устаси, бошлиғига хабар бериш.
5.1.4. Санпропускникда душ қабул қилиш, тоза кийимни кийиш.


7 Амалиёт. Тегирмон машинисти учун мехнат мухофазаси буйича йурикномани урганиш.


I. Хавфсизликнинг умумий талаблари

    1. Тегирмон машинисти вазифасида мустақил ишлашга эркак жинсидаги рухсат этиладиган шахслар:

  • 18 ёшга тўлганлар, касбий тайёргарликдан ўтганлар;

  • тиббий кўрикдан ўтганлар;

  • кириш инструктажини ўтганлар;

  • касб билан боғлиқ малакага эга, хавфсиз иш услубини ўрганган, имтиҳон топширган ва белгиланган тартибда рухсатнома олганлар;

  • иш жойида бирламчи инструктажни ўтганлар;

  • электр хавфсизлиги бўйича 1-малака гуруҳига эга бўлганлар.

1.2. Иш жараёнида тегирмон машинисти қуйидагиларни ўтишга мажбур:
1.2.1. Меҳнат хавфсизлиги бўйича такрорий инструктаж 3 ойда бир мартадан кам бўлмаган тартибда ўтказилади.
1.2.2. Меҳнат хавфсизлиги бўйича режадан ташқари инструктаж қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

  • меҳнат хавфсизлиги талабларига ёки йўриқномаларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, алмаштиришлар киритилган тақдирда;

  • бахтсиз ҳодисаларни текширувчи назорат органлари ёки комиссияси талаб қилган тақдирда;

  • технологик жараёнлардаги ўзгариш, меҳнат хавфсизлигига таъсир этувчи жиҳозлар, жиҳоз, асбоб, материаллар, дастлабки хом-ашё алмаштирилган, замонавийлаштирилган ва бошқа ўзгаришлар юз берган тақдирда;

  • йўриқнома талаблари бажарилмаган, авария, портлаш, ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган иш услуби қўлланган тақдирда;

  • иш жойида 30 кундан ортиқ танаффус бўлган тақдирда.

1.2.3. Ҳар йиллик тиббий кўрик.
1.2.4. Меҳнат хавфсизлиги бўйича жорий инструктаж смена бошланишидан аввал ёки юқори хавфли ишни бажариш учун ўтказилади.
1.3. Тегирмон машинисти ички тартиб қоидаларини, тегирмон ва ёрдамчи жиҳозларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома талабларини, технологик жараённи олиб бориш ва ушбу йўриқнома талабларини билишга ва уларга риоя қилишга мажбур .
1.4. Чекиш махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда рухсат этилади.
1.5. Иш жараёнида тегирмон машинистига қуйидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир этиши мумкин:

  • ишлаб чиқариш жиҳозларининг ҳаракатдаги қисмлари, ҳаракатланувчи машина ва механизмлар;

  • иш жойида юқори даражали шовқин;

  • инсон танаси орқали қисқа туташиши мумкин бўлган электр занжиридаги юқори кучланиш;

  • асбоб ва жиҳозлар юза қисмидаги ўткир қирралар, питирлар, дағалликлар;

  • иш жойининг ер (пол) дан анчагина баландликда жойлашгани;

  • иш жойининг яхши ёритилмаганлиги.

1.6. Тегирмон машинистини зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш мақсадида намунавий тармоқ меъёрларига мувофиқ қуйидагилар берилади:

  • п/и костюм,

  • п/и ичкўйлак,

  • иссиқ астарли пахталик куртка,

  • резина этиклар,

  • подшлемникли каска,

  • п/и қўлқоплар,

  • п/и пайтавалар ёки пайпоқлар.

1.7. Ҳар бир тегирмон машинисти белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини аниқ билиши ва уларга қатъий амал қилиши мажбур; ўт олишга ёки ёнғинга олиб келувчи ҳаракатларга йўл қуймаслиги шарт.
1.8. Ёнғинга қарши ишлатиладиган асбоб ва анжомлар, ўт ўчириш ва алоқа воситаларига ўтиш йўлларини тиқилинч қилиб юборишга йўл қўйилмайди.
1.9. Тегирмон машинисти бирламчи ўт ўчириш воситалари, ёнғин чиққанда захира чиқиш йўлаклари, эвакуация йўллари жойлашувини билиши шарт.
1.10. Ёнғин техникасини ва ўт ўчириш бирламчи воситаларини ёнғин ўчиришга тегишли бўлмаган хўжалик, ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжларда ишлатиш тақиқланади.
1.11. Иш жойида ёнувчи-мойловчи ва артиш материалларини ёпиқ металл идишларда суткали эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат берилади. Иш жойида тез алангаланувчи моддалар (бензин, керосин ва б.лар) ни сақлаш рухсат этилмайди.
1.12. Иш жойларида тақиқланади:

  • иш жойини бензин, керосин ва бошқа тез алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан тозалаш;

  • турли тизимдаги музлаган трубопроводларни кавшарлаш лампаси ёрдамида ёки очиқ олов ишлатиладиган бошқа усуллар билан иситиш;

  • электр иситгич анжомларини ўтга чидамли тагликларсиз ишлатиш, шунингдек уларни ёқилган ҳолда қаровсиз қолдириш;

  • шикастланган розетка, рубильниклардан ва бошқа электротехник буюмлардан фойдаланиш.

1.13. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ зудлик билан ишлар раҳбарига (устага, бригада бошлиғига, улар бўлмаганда смена бошлиғига) хабар бериши, шу билан бирга иш жойидаги вазиятни ва иш жиҳозлари ҳолатини ушбу ҳодиса вақтида қандай бўлса шундайлигича сақлаб қолиши (агар бу атрофдагилар ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса, аварияга олиб келмаса ва технология бўйича узлуксиз давом этиши керак бўлган ишлаб чиқариш жараёнини издан чиқармаса) шарт.
1.14. Инсонларнинг хавфсизлигига ёки нормал иш жараёнига халақит берувчи асбоб, жиҳоз, мосламаларнинг бузилганлиги аниқланган тақдирда, бузилганликни бартараф қилиш чораларини кўриш,бригадирга ёки смена бошлиғига хабар бериш.
1.15. Тегирмон машинисти бахтсиз ҳодисалардан,заҳарланишлардан, электр токидан жабрланган кишиларга биринчи (врачгача) тиббий ёрдам бериш қоидаларини ўрганган ва амалда қўллаб билиши шарт.
1.16. Иш жойида овқатланиш, технологик ва ишлаб чиқариш водопроводларидан сув ичиш тақиқланади.
1.17. Ушбу йўриқнома талаблари, ички меҳнат тартиб қоидаларини бажармаслик меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади. Айбдор шахс амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish