IV. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари
4.1. Асосий авария вазиятлари ва роторли вагонағдаргич машинистининг бу вазиятларда ҳаракатлари:
4.1.1. Кечқурун ва тунги вақтда ёритиш тармоғида кучланишнинг пасайиши. Хом-ашёни туширишни тўхтатиш, бригадирига, устасига хабар бериш. Навбатчи электрикни чақириш.
4.1.2. Вагоннинг темир йўл изидан чиқиб кетиши. Ишни тўхтатиш, смена бригадирига, устасига хабар бериш.
4.1.3. Роторли вагонағдаргич металл конструкцияларида емирилишлар (ёриқ пайдо бўлиши, маҳкамлаш болтларининг узилиши ва ш.ў.) ҳосил бўлиши. Ишни тўхтатиш, смена бригадирига, устасига хабар бериш.
4.1.4. Роторли вагонағдаргич тормоз қурилмаларининг ишдан чиқиши. Ишни тўхтатиш, смена бригадирига, устасига хабар бериш.
4.1.5. Блокировка қилиш урилмаларининг ишдан чиқиши. Ишни тўхтатиш, смена бригадирига, устасига хабар бериш. Навбатчи электрик ва НЎА ваА навбатчи чилангарини чақириш.
4.1.6. Алоқа воситалари ва огоҳлантирувчи сигнализациянинг ишдан чиқиши. Ишни тўхтатиш, НЎА ва А навбатчи чилангарини чақириш.
4.1.7. Ёниш(ёнғин)нинг вужудга келиши. Ишни тўхтатиш. Рубильник ёрдамида роторли вагонағдаргични ўчириш. Радиокарнайли алоқа орқали устага ва смена бошлиғига хабар бериш (тел. 3152, 76-562, 76-567). Ёнғинни ўчиришга киришиш.
4.1.8. NaCN юкни тушириш боғламасида авария. NaCN буғлари билан ўта газланганлик. Ишни тўхтатиш. Роторли вагонағдаргич улаш рубильнигини нейтрал вазиятга қўйиш, зарур бўлган противогазни кийиш, иш жойини тарк этиш, юкни тушириш боғламасидан йироқлашиш томонга, шамолга қарши ҳаракатланиш.
4.1.9. Босимнинг бутунлай мавжуд эмаслиги ёки юқори босим ҳавосидаги кичик босим. Ногабаритларни синдиришни тўхтатиш, смена бошлиғига хабар бериш. Босим кўтарилгандан кейин ишни бошлаш.
4.1.10. Ток симларининг қисқа туташуви. Роторли вагонағдаргич машинисти ишни тўхтатиши, асосий виключателни ўчириши, навбатчи электрикка хабар бериши ва унинг келишини кутиши керак.
4.2. Роторли вагонағдаргич машинистининг жароҳатланиш ва заҳарланишда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлари.
4.2.1. Иш жойида ишловчларнинг жароҳатланиши содир бўлган тақдирда роторли вагонағдаргич машинисти лозим:
бахтсиз ҳодиса ҳақида устага, смена бошлиғига ва завод тиббиёт пунктига (31-36, 76-559, 31-52, 76-567, 76-562) хабар бериш.
бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойни бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтдагидек кўринишда қолдириш (агар бу атрофдагилар ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса, корхона иш тартибини бузмаса), жабрланувчиларга жойида биринчи ёрдам кўрсатиш.
4.2.2. Ишловчилар иш жойида заҳарланган тақдирда:
жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқиш;
кийими тугмаларини ечиш, қулай ётқизиб қўйиш;
смена бошлиғига, смена устага ва завод тиббиёт пунктига (31-36, 76-559, 31-52, 76-567, 76-562) хабар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |