1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


II. Ишни бошлашдан аввалги хавфсизлик талаблари



Download 0,51 Mb.
bet17/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

II. Ишни бошлашдан аввалги хавфсизлик талаблари
2.1. Ишни бошлашдан аввал иш жойининг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш ва қуйидагиларни текшириш зарур:

  • иш жойининг, хизмат кўрсатиш майдончаларининг, ўтиш йўлакларининг яхши ёритилганлик ҳолатини;

  • ўтиш йўлаклари,хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар, ўтиш кўприклари ва ш.ў. нинг озодалиги ва тиқилинч қилиб юборилмаганини;

  • жиҳозлардаги ҳимоя тўсиқларининг, ҳимоя заминлашнинг, маҳаллий вентиляция, ишга тушириш мосламаларининг,сигнализация ва алоқа воситаларининг мавжудлиги ва ишга яроқлилигини;

  • тиббий аптечкада биринчи ёрдам учун керакли воситалар мавжуд ва тўлиқ эканлигини;

  • асбоблар мавжудлиги ва ишга яроқли ҳолатда эканлигини.

2.2. Ўтказилаётган ёки ўтказилиши мумкин бўлган таъмирлаш ишлари билан, технологик жараён ҳолати билан танишиб чиқиш.
2.3. Иш жойида ўзининг кучи билан бартараф қилиб бўлмайдиган бузилганликлар борлиги маълум бўлган тақдирда, ишга киришмасдан туриб, улар ҳақда бригадир, смена устасига хабар бериш ва улардан кўрсатма олиш.
2.4. Тегирмон машинисти фақатгина бригадир, смена устаси буюрган вазифани, шунингдек тегирмон машинисти учун жиҳозни эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома талабларини бажариши шарт.
2.5. Иш узлуксиз олиб борилаётганда сменани қабул қилувчи смена топширувчи билан бирга хизмат кўрсатилаётган жиҳозни, иш жойини, йўлакларни текшириши, технологик жараённи олиб боришнинг тартиби билан танишиб чиқиши шарт. Смена топширувчидан аниқланган бузилганликларни бартараф қилишни талаб қилиш ва бартараф этилмаган бузилганликлар ҳақида бригадирга, смена устасига хабар бериш ва уларнинг кўрсатмаларни олмасдан ишга киришмаслик.


III. Иш вақтида хавфсизлик талаблари
3.1. Смена устасининг, бригадирнинг буйруқ (кўрсатмалари) ни ўз вақтида ва аниқ бажариш, бошқа ходимларни ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришга ёки ўзини ва бошқа ходимларни хавфли ва зарарли меҳнат шароитига қўювчи ҳаракатлар қилмаслик.
3.2. Тегирмон машинисти иш вақтида тегирмонни ва бошқа технологик жиҳозни техник саводхонлик билан ишлатиши шарт.
3.3. Тегирмоннинг ишга яроқли ҳолатдалигини, хавфли зонада инсонлар, бегона буюмлар, асбоблар йўқлигини текширгандан сўнг, баланд товушли алоқадан эълон қилгандан ва товушли ёки ёруғлик сигнализациясини ёққандан кейингина ишга тушириш.
3.4. Тегирмон машинисти иш жараёнида тегирмон жиҳозларини, назорат-ўлчаш асбобларини, мойлаш тизими қурилмасини кузатиб бориши ва аниқланган барча нуксонлар ҳақида бригадирга, смена устасига зудлик билан хабар бериши шарт. Майда нуқсонларни имкон борича мустақил бартараф қилиши керак.
3.5. Тегирмонни смена устаси буйруқ бергандан сўнг ва огоҳлантирувчи (товушли ва ёруғлик) сигнал чалингандан кейин ишга тушириш.
3.6. Тегирмонда ва бошқа технологик жиҳозда хизмат кўрсатаётганда қуйидагилар тақиқланади:

  • ишлаётган вақтида йиғиштириш, тозалаш ва таъмирлаш;

  • ҳимоя тўсиқларисиз ишлаш, шунингдек уларни йўл-йўлакай ўрнатиш ва маҳкамлаш;

  • ишлаётган тегирмон корпусининг тўсиғи ортига ўтиш;

  • жиҳознинг ҳаракатланувчи қисмларига қўл билан ёки бирор-бир буюм билан тегиниш;

  • майдаланаётган жисмлар юкланаётган ёки туширилаётган хавфли зонада туриш;

  • электр жиҳознинг ток элтувчи қисмларига сув ёки пульпа тўкиб юбориш.

3.7. Насосларга сальникларни кийдиришни ва технологик жиҳозни таъмирлаш ишларини фақатгина жиҳознинг электр схемасини бўлакларга ажратган ҳолда ва ишга тушириш аппаратига "ЁҚИЛМАСИН – ОДАМЛАР ИШЛАЯПТИ" плакатини илган ҳолда амалга ошириш.
3.8. Тегирмонни тўхтатгандан кейинги ички кўрикни текшириш ва таъмир ишларини иш майдонини шамоллатгандан ва уни нормал таркибдаги ҳавога тўлганини таъминлагандан кейин амалга ошириш.
3.9. Тегирмон ичида ишлаш учун смена устаси, бригадир назорати остида ва ташқаридан бир кузатувчи тайинлаган, юқори хавфли ишларни бажариш учун буйруқ-рухсатнома олган ҳолдагина рухсат берилади.
3.10. Тегирмон люки пастга қараган вазиятда турганда қопқоқ гайкасини бураш ва бўшатиш, шунингдек тегирмон ишлаётган вазиятда спиралсимон таъминловчи қопламанинг болтини маҳкамлаш тақиқланади.
3.11. Тегирмон корпуси устида ишлаётганда корпуси усти бўйлаб тортилган химоялаш арқонига маҳкамланган ҳимоя камаридан фойдаланиш. Бузилган камарни, шунингдек синов муддати ўтган камарни ишлатиш тақиқланади.
3.12. Тегирмон барабани ичини текшириш ва унинг ичида ишлаш жараёнида кучланиши 12 В дан ортиқ бўлмаган кўчма электр ёритгичлардан фойдаланиш зарур. Фойдаланишдан олдин ҳимоя тўрининг, бириктирувчи шнурнинг мавжудлиги ва ишга яроқлилигини текшириш.
3.13. 1,3 м ва ундан баландликда, тегирмон барабани ичида, шунингдек ҳимоя тўсиқларининг олиниши билан боғлиқ ишларни бажаришни юқори хавфли ишларни бажариш учун буйруқ-рухсатнома асосида амалга ошириш.
3.14. Таъмирлаш ишларини бажаришда фақат ишга яроқли асбоблардан фойдаланиш. Металл зарбли асбоб билан ишлаганда ёки металл чўткалардан фойдаланганда ҳимоя кўзойнакларини тақиш.
3.15. Тахта супа сифатида тасодифий буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
3.16. Сурма қопқоқ ва вентилларни очиш ва ёпиш учун қандайдир ричаглардан (дастак) дан фойдаланиш тақиқланади.
3.17. Электропроводка (электр ўтказувчи сим)лар, ҳимоя заминлашларининг, ишга тушириш аппаратларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда бузилганликларни бартараф қилиши учун навбатчи электрикни чақириш, бригадир, смена устасига хабар бериш.
3.18. Бирор сабаб билан электр энергияси узатилиши тўхтаган ёки жиҳоз ишлашдан тўхтаб қолган тақдирда бошқарув щити калитини нейтрал вазиятга қўйиш ва бригадирга, смена устасига хабар бериш.
3.19. Юк кўтарувчи механизмларни бошқаришни, кўтариладиган юкларни осишни (строповка) фақат махсус ўқитилган ва тегишли рухсатномага эга бўлган ишчи бажариши лозим.
3.20. Баландликда ташилаётган юк остида туриш тақиқланади.
3.21. Иш жойлари ва йўлакларини озода ва батартиб сақлаш. Иш жойлари ва йўлакларини тиқилинч қилиб юборишга йўл қуйилмайди. Асбоблар ва мойлаш материалларини махсус белгиланган жойда сақлаш.
3.22. Иш майдонлари пульпа, ёнувчи-мойлаш материалларива ш.ў. билан ифлосланган тақдирда, зудлик билан уларни тозалаш чораларини кўриш.
3.23. Завод ва цехлар ҳудудида фақатгина махсус йулкалардан, зиналардан, майдончалардан ҳаракатланиш. Қувур, тўсиқ, тарновлар ва б.лардан ошиб ўтмаслик.
3.24. Ўзига берилган махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситаларидан эҳтиёт қилиб фойдаланиш.
3.25. Иш жойида ва ишлаб чиқариш цехи территориясида фақат ҳимоя каскасини кийган ҳолда бўлиш.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish